Тошкентда коронавирусга чалинган 73 ёшли бемор вафот этди
24 июль 2020, 17:01

Тошкентда коронавирусга чалинган 73 ёшли бемор вафот этди

Тошкентда 9 июль куни COVID-19 тасдиқланган 73 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Иқтисодий судлар томонидан бизнес фойдасига деярли 825 млрд сўм ундириб берилди
24 июль 2020, 16:12

Иқтисодий судлар томонидан бизнес фойдасига деярли 825 млрд сўм ундириб берилди

Биринчи ярим йилликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 14 мингдан ортиқ иқтисодий иш кўриб чиқилди ва улар фойдасига 824,7 млрд сўм миқдорида маблағ ундириб берилди.

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади
24 июль 2020, 16:09

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади

Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудига Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими киришни бошлайди. Кундузги ҳарорат 37−40 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Жанубда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади.

Нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди
24 июль 2020, 15:37

Нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди

Лицензияга эга бўлган нодавлат таълим ташкилотларига 1 январга қадар бир қатор қулайликлар яратилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 32 млрд доллардан ошди
24 июль 2020, 15:32

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 32 млрд доллардан ошди

Марказий банк Ўзбекистон расмий захира активлари ҳажми 32,3 млрд АҚШ доллари ташкил этишини маълум қилди. Олтин-валюта захираси 2020 йил бошидан деярли 11 фоизга ўсган ва тахминан 20 ой давомида импортни молиялаштиришга етади.

Гулистондаги ЙТҲда бир киши вафот этди
24 июль 2020, 14:34

Гулистондаги ЙТҲда бир киши вафот этди

Гулистон шаҳрида Нексия ва HOWO юк автомашинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси натижасида Нексия ҳайдовчиси вафот этди ва унинг икки нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.

Тошкент туманлари ҳокимлари халқдан узр сўрашди
24 июль 2020, 13:58

Тошкент туманлари ҳокимлари халқдан узр сўрашди

Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари COVID-19 пандемияси оқибатлари ва охирги пайтда туманда қилинаётган ҳаракатлар ҳақида маълумотлар бериш, аҳолини ҳамжиҳатликка чақириш мақсадида эфир орқали ҳалққа юзланишди. Айрим ҳокимлар COVID-19 оқибатлари учун халқдан узр сўрашди.

Илк бор банклар фаоллиги индекси эълон қилинди
24 июль 2020, 11:59

Илк бор банклар фаоллиги индекси эълон қилинди

Ўзбекистонда илк бор «Банклар фаоллик индекси» эълон қилинди. Унга кўра, май ойи учун «Капиталбанк» мамлакатда фаолият юритувчи энг фаол банк деб эътироф этилди. Индекснинг сўнгги ўринларини «Тенге банк», «ЎзКДБ» ва «Пойтахт банк» банклари эгаллади.

Алкоголь чакана савдоси учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади
24 июль 2020, 11:07

Алкоголь чакана савдоси учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади

Ўзбекистонда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Шу билан бирга, 1 августдан бошлаб алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш учун гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади.

ФҲДЁ органларида блокчейн тизими қўлланилади
24 июль 2020, 10:23

ФҲДЁ органларида блокчейн тизими қўлланилади

Давлат хизматлари агентлиги 2020 йилнинг якунига қадар «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) ягона электрон архиви» ахборот тизимини блокчейн технологиясига ўтказади. Бу тизим ахборот хавфсизлиги ва шаффофлигини таъминлаши ҳамда фирибгарликлар олдини олишга ёрдам бериши айтилмоқда.

Президент 258 кишини пандемияга қарши курашдаги ҳиссаси учун мукофотлади
24 июль 2020, 10:19

Президент 258 кишини пандемияга қарши курашдаги ҳиссаси учун мукофотлади

Шавкат Мирзиёев 258 кишини коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қўшган ҳиссаси учун мукофотлади. Мукофотланганлар орасида 6 нафар вафот этган тиббиёт ва бошқа соҳалар вакиллари ҳам бор.

Коронавирус ҳолатлари 19 мингга яқинлашди
24 июль 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 19 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 118 нафарга ортиб, жами 18986 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.

Кун давомида 489 та коронавирус ҳолати аниқланди
24 июль 2020, 00:04

Кун давомида 489 та коронавирус ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда 23 июль куни 489 та коронавирус ҳолати аниқланиб умумий кўрсаткич 18868 тага етди. Коронавирусдан вафот этганлар сони, ССВ статистикасига кўра, 102 (+4) нафарни ташкил этмоқда.

Бухоро вилоятида 50 та кислород концентратлари сотиб олинди. Уларнинг нархлари қанча?
23 июль 2020, 23:03

Бухоро вилоятида 50 та кислород концентратлари сотиб олинди. Уларнинг нархлари қанча?

Бухоро вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси учун 12 миллион сўмга 50 та кислород концентраторлари сотиб олинганлигини эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда Alibaba сайтида қурилмаларни уч баравар арзонроқ сотиб олиш мумкинлигини пайқашди.

Тошкент вилоятида COVID-19 беморлари билан мулоқотда бўлганлар учун қўшимча жойлар тайёрланмоқда
23 июль 2020, 21:43

Тошкент вилоятида COVID-19 беморлари билан мулоқотда бўлганлар учун қўшимча жойлар тайёрланмоқда

Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар учун сиҳатгоҳ, дам олиш масканлари, соғломлаштириш лагерлари, коллежлар ва лицейлар ётоқхоналарида қўшимча 12 мингдан зиёд захира ўрни тайёрланмоқда.

Ўзбекистон ўз мудофаа-саноат қувватларида Т-64 танкларини модернизация қилмоқда
23 июль 2020, 21:32

Ўзбекистон ўз мудофаа-саноат қувватларида Т-64 танкларини модернизация қилмоқда

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари ихтиёридаги Т-64 танклари мамлакат мудофаа-саноат мажмуаси корхоналарида Т-64MV даражасида модернизация қилинмоқда.

Цемент импорти тартиби соддалаштирилади
23 июль 2020, 21:14

Цемент импорти тартиби соддалаштирилади

Ўзбекистонга цемент импорт қилиш ва уни эркин муомалага чиқариш тартиблари соддалаширилади. Шунингдек, 2020−2021 йилларда цемент ишлаб чиқариш бўйича 1,2 млрд долларлик 18 та лойиҳа ишга туширилади.

Пандемияни жиловлашда қатнашганлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланади
23 июль 2020, 20:11

Пандемияни жиловлашда қатнашганлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланади

Президент Шавкат Мирзиёев пандемияни жиловлашда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ шифокорлар, ИИВ, ФВВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари ва бошқаларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.

Президент амалдаги карантин чекловларини узайтиришга розилик билдирди
23 июль 2020, 19:39

Президент амалдаги карантин чекловларини узайтиришга розилик билдирди

Президент коронавирус юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида амалдаги карантин чекловларини узайтиришга розилик билдирди.

Аҳоли бандлиги жадал суръатларда олдинги даражаларга қайтмоқда
23 июль 2020, 18:02

Аҳоли бандлиги жадал суръатларда олдинги даражаларга қайтмоқда

«Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» лойиҳаси доирасида COVID-19 нинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини ўрганишга қаратилган тадқиқотга кўра, аҳоли бандлиги жадал суръатларда олдинги даражаларга қайтмоқда. Шунингдек, июнь ойида маҳаллий маҳсулотлар танқислиги камайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг