Кун давомида 485 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, умумий кўрсаткич 15 мингдан ошди
17 июль 2020, 00:11

Кун давомида 485 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, умумий кўрсаткич 15 мингдан ошди

Ўзбекистонда кун давомида 485 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, умумий кўрсаткич 15 мингдан ошди. 349 киши коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда инфекцияни юқтириб олган. 39 та ҳолат эса аҳоли орасида аниқланди.

Россияга газ экспорти тўхтатилди, Хитойга экспорт уч баравар қисқарди
16 июль 2020, 22:53 1

Россияга газ экспорти тўхтатилди, Хитойга экспорт уч баравар қисқарди

Коронавирус пандемиясининг ташқи бозорларга таъсири сабабли, Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга қисқарди, Россияга экспорт тўхтатилди.

Хусусий клиникаларга коронавирус беморларини даволашга рухсат берилди
16 июль 2020, 22:33

Хусусий клиникаларга коронавирус беморларини даволашга рухсат берилди

Коронавирус билан оғриган беморлар энди хусусий тиббиёт муассасаларида даволанишлари мумкин. Импорт қилинадиган кислород концентратлари божхона божидан озод этилади.

Коронавирус аниқланганларга яқин жойда бўлганларни огоҳлантирувчи мобил илова ишлаб чиқилди
16 июль 2020, 19:37

Коронавирус аниқланганларга яқин жойда бўлганларни огоҳлантирувчи мобил илова ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморга 5 метр масофада яқин келган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар берадиган мобил илова ишлаб чиқилди.

6 ойда 81,7 млрд сўмлик бюджет маблағларининг ноқонуний сарфлангани аниқланди
16 июль 2020, 18:23 1

6 ойда 81,7 млрд сўмлик бюджет маблағларининг ноқонуний сарфлангани аниқланди

Давлат молиявий назорат департаменти 6 ойда 81,7 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний сарфланганини аниқлади. Энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида, ҳудудлар кесимида Андижон, Қашқадарё, Тошкент, Жиззах, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда қайд этилди. 57,4 млрд сўм бюджетга қайтарилди.

Honeywell Бухоро НҚИЗ учун технологиялар тақдим этади
16 июль 2020, 17:29

Honeywell Бухоро НҚИЗ учун технологиялар тақдим этади

Американинг Honeywell компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига «Евро-5» стандартидаги бензин ишлаб чиқариш технологиясини тақдим этди. Компания билан технологик ускуналар ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқиш бўйича битим ва лицензия шартномаси ҳам имзоланди.

Туркманистонда ибодат масканлари вақтинчалик ёпилди
16 июль 2020, 17:10

Туркманистонда ибодат масканлари вақтинчалик ёпилди

Туркманистонда масжидлар, черковлар ва бошқа ибодат муассасалари ҳамда зиёратгоҳлар профилактика мақсадида вақтинчалик ёпилди. Шунингдек, мамлакатга ташриф буюрган ЖССТ расмий делегацияси Туркманистонда COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмаганини маълум қилди.

Коронавирус ҳолатлари 204 тага кўпайиб, умумий 15 мингтага яқинлашди
16 июль 2020, 17:03

Коронавирус ҳолатлари 204 тага кўпайиб, умумий 15 мингтага яқинлашди

Ўзбекистонда яна 204 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий сони 15 мингтага яқинлашди. Янги ҳолатларнинг 126 таси пойтахтда, 34 таси Тошкент вилоятида аниқланди.

Тошкентда 53 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди (умумий — 73)
16 июль 2020, 16:50

Тошкентда 53 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди (умумий — 73)

Тошкентда 6 июлда коронавирус аломатлари пайдо бўлган 53 ёшли эркак бемор ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 73 нафарга етди.

Sulton Tex Group бош вазир ўринбосари ва Қишлоқ хўжалиги вазирини судга берди
16 июль 2020, 16:49

Sulton Tex Group бош вазир ўринбосари ва Қишлоқ хўжалиги вазирини судга берди

Sulton Tex Group компанияси бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Шухрат Тешаевни судга берди.

Сўм йил бошидан 7,2 фоизга қадрсизланди
16 июль 2020, 15:52

Сўм йил бошидан 7,2 фоизга қадрсизланди

2020 йилнинг биринчи ярмида мамлакат ички бозорида чет эл валютасига бўлган талаб $8,2 млрд, умумий таклиф ҳажми эса $4,3 млрдни ташкил этди. Марказий банк ички валюта бозорига $2,2 млрд интервенция киритди. Шунингдек, йил бошидан миллий валюта курси 7,2 фоизга қадрсизланди.

Россия-Қозоғистон чегарасидаги 2100 дан ортиқ ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилмоқда
16 июль 2020, 13:49

Россия-Қозоғистон чегарасидаги 2100 дан ортиқ ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилмоқда

16 июль куни Ўзбекистоннинг учта йўловчи поезди Россия ва Қозоғистон чегарасидаги 2100 дан ортиқ ўзбекистонлик йўловчиларни мамлакатга қайтариш учун Тошкент томон йўл олди. Поездлар Миллий гвардия, ИИВ ва ССВ ходимлари кузатуви остида олиб келинади.

Twitter`даги машҳур шахслар аккаунтларига ҳужум уюштирилди
16 июль 2020, 12:56

Twitter`даги машҳур шахслар аккаунтларига ҳужум уюштирилди

Twitter ижтимоий тармоғига хакерлар томонидан ҳужум уюштирилиб, Илон Маск, Билл Гейтс, Барак Обама ва бошқа машҳур шахслар саҳифалари орқали биткоин бўйича ёлғон хабарлар тарқатилди. Хабарлар сайт администрацияси томонидан ўчирилди.

Вафот этган ДХА ходимида ҳам коронавирус аниқланган
16 июль 2020, 12:53

Вафот этган ДХА ходимида ҳам коронавирус аниқланган

Адлия вазирлиги матбуот котиби Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бош юрисконсульти Адҳамжон Дехканов вафот этганини, ҳамда унда COVID-19 инфекцияси аниқланганини маълум қилди.

Бектемир ҳокимлиги ходими $4000 пора олаётганда қўлга олинди
16 июль 2020, 12:35

Бектемир ҳокимлиги ходими $4000 пора олаётганда қўлга олинди

«Ўзбекистон 24» телеканали пойтахтнинг Бектемир тумани ҳокимлиги ходими ерни расмийлаштириб бериш учун $4000, СИСИ доценти — $10 минг, Ургутдаги поликлиника шифокори — $18 минг, НДПИ декани ўринбосари — $3000 ва ходими $8000 ҳамда БДУ ўқитувчиси — $4000 пора олаётганларида ДХХ томонидан қўлга олинганини маълум қилди.

МДҲ халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича ҳужжат тайёрламоқда
16 июль 2020, 12:20

МДҲ халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича ҳужжат тайёрламоқда

МДҲ мамлакатлари октябрь ойида халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга тўғри келмайдиган мақсадларда ахборот технологияларидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида қўшма баёнот қабул қилишни режалаштиришмоқда.

Тез ёрдам машиналари 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши таъминланади — Бош прокурор
16 июль 2020, 12:00

Тез ёрдам машиналари 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши таъминланади — Бош прокурор

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда президент топшириғига биноан 103 рақамига телефон қилинганда банд бўлиш ҳолатига чек қўйилади. Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам хизмати 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб келиши ва COVID-19 га тест натижаларини узоғи билан бир кунда чиқарилиши таъминланади.

Вафот этган яна бир ИИВ ходими коронавирус юқтиргани тасдиқланди
16 июль 2020, 10:39

Вафот этган яна бир ИИВ ходими коронавирус юқтиргани тасдиқланди

Вафот этган яна бир нафар ИИВ ходимида коронавирус инфекцияси аниқланганини вазирлик матбуот котиби «Газета.uz» га тасдиқлади.

Коронавирус ҳолатлари 14,8 мингга яқинлашди
16 июль 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 14,8 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 206 нафарга ортиб, жами 14787 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (53), Тошкент шаҳрида (101) Сурхондарё вилоятида (35) ва Қорақалпоғистонда (17) қайд этилди. Шу билан бирга, COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 72 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди
16 июль 2020, 09:39

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

Президент қарори билан Абдуҳаким Хаджибаев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг