2021 йил 15 мартдан бошлаб Туркияга келишдан 72 соат олдин махсус электрон сўровномани тўлдириш керак бўлади. Йўловчилар тўлдирилган сўровномани босиб чиқариши ёки мобил қурилмага юклаб олиб, жўнаш аэропортида авиакомпания ходимига тақдим этадилар.
Мингбулоқ туманида «G» МЧЖ раҳбари ва бошқалар 1 млрд сўм имтиёзли кредитни талон-торож қилгани аниқланган. Улар сохта ҳужжатларни тузиб, маблағларни нақдлаштириб олгани маълум бўлган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг талон-торож қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид моддалари билан иш қўзғатилди.
Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири ҳисобот берди. Пўлат Бобожоновнинг айтишича, 2020 йилда ички ишлар ходимлари 134 та жиноят содир этган. Шундан 27 таси ўлим билан боғлиқ. Ҳуқуқбузар қонун ҳимоячиларига озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар белгиланаётгани айтилди.
Давлат раҳбари Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи чоғида маҳалларга бориб, аҳоли билан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларни тинглаган эди. Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Танзила Нарбаева айни шу масалага эътибор қаратиб, депутат ва сенаторларни танқид қилди. «Ҳудудлардаги муаммоларни наҳотки депутатлар ва сенаторлар кўрмаяпти», — деди у.
1 апрелдан 1 октябргача цемент маҳсулотларини Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади. Бу мамлакатда қурилаётган уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида амалга оширилади.
БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг маълум қилишича, 150 минг киши очлик сабаб ўлим хавфи остида, яна 16 миллион киши озиқ-овқат танқислиги муаммосига дуч келиши мумкин.
ЮНEСКО ташкилоти томонидан Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини ошириш учун 435 минг АҚШ доллари ажратилади. 2 йиллик лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 мактаб ва 600 дан ортиқ ўқитувчилар жалб этилади.
Эндиликда АТТО карталаридан ташқари «Uzcard» карталари орқали жамоат транспортларидан фойдаланганлик учун тўловларни амалга ошириш мумкин.
Дания, Норвегия ва Исландия каби мамлакатлар эҳтиёткорлик чораси сифатида AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Австрия, Италия, Эстония, Латвия, Литва ва Люксембург каби мамлакатлар эса фақат бир партия ичидаги вакциналардан фойдаланишни тўхтатди.
Президент фармони лойиҳасига кўра, 14 май ва 31 декабрь кунини қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши мумкин. Бундан ташқари, 15 май, 21 июль, 22 июль кунлари барча ходимларга дам олиш кунлари сифатида эълон қилиниши режалаштирилмоқда.
Кинорежиссёр Баҳром Ёқубов 60 ёшида оламдан ўтди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари сувдан фойдаланиш ва энергетика, чегараларни делимитация қилиш, иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт-логистика масалаларини муҳокама қилдилар. Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўл лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади, Садир Жапаров Сирдарё ҳавзаси ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани янгилашни таклиф қилди.
Ўзбекистон ва Кирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалаларини уч ой ичида ҳал этиш белгиланмоқда, дея баёнот берди Шавкат Мирзиёев. «Одамлар [ечимини] кутаётган баъзи масалаларни биз яқин келажакда аниқ ҳал этамиз. Бюрократиясиз, фуқароларимизга қулай ва яхшироқ бўлиши учун жиддий масъулиятни ўз зиммамизга олишга қарор қилдик», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Хитой Гонконг мухториятини «бир мамлакат — икки тизим» асосида сақлаб қолгани, AҚШда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича 1,9 трлн долларлик дастур қабул қилингани, Данияда тромбоз ҳолатлари туфайли AstraZeneca вакцинасининг қўлланиши тўхтатилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тор доирада бўлиб ўтган учрашувда Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга таклиф қилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон — Қирғизистон давлат чегараси масалалари ҳам муҳокама қилинди. Қолаверса, ҳар икки давлат етакчилари навбатдаги шу каби форматдаги учрашувни 2021 йилда ўтказиш истагини билдиришди.
Шавкат Мирзиёев 3 март куни ўтказган видеоселекторда «2021 йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлашимиз зарур», дея таъкидлаган эди. Йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг ҳуқуқий асоси сифатида президентнинг тегишли фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон аҳолисига уй олиш ва ўз мустақил қуриши учун 20 йиллик кам фоизли ипотека кредитлари ҳамда уларга субсидиялар ажратилади. Батафсил.
Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга қарши арз қилган деҳқон бозори раҳбари, уни ҳеч ким ариза беришга мажбурламаганлигини ва ўз ихтиёри билан шундай йўл тутганини маълум қилди. Жабрланувчи тасвирга олишда айнан нимадан қўрққани, товламачилик содир бўлишга ундовчи айнан қайси камчилик яширилгани бўйича саволга аниқ жавоб бермади.
Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тор доирадаги музокараларни ўтказишга йўл олишди.
Қурилиш вазирлиги Қашқадарё вилоятида ноқонуний равишда қурилаётган бинолар ҳақида маълум қилди. Қурилаётган биноларда, асосан, ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва техника хавсизлиги журналлари юритилмаганлиги ҳолатлари кузатилган.
Янгийўл тумани кадастр агентлиги бошлиғи в.б. тадбиркорнинг ишини битириб бериш эвазига 10 тонна цемент талаб қилган. Уни 10 млнга баҳолаб, шундан 500 долларини олган вақтида ушланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг