Овозли мулоқот учун мўлжалланган Clubhouse дастурининг Android учун мўлжалланган версияси ҳам ишлаб чиқилади. Дастурни яратишга Instagram’нинг Android версияси устида ишлаб келаётган Мопева Огундипе жалб қилинган.
Президентнинг Япония ва Туркияга ташрифлари вақтида имзоланган 31 та инвестиция лойиҳанинг ижроси кечикмоқда. Мазкур лойиҳалар жами 2,7 млрд долларлик инвестиция жалб қилиши кўзланган эди. Ушбу лойиҳаларнинг энг катта улуши энергетика ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларига тўғри келади. Сенат ушбу кечикишларга сабаб бўлган омилларни маълум қилди.
Долларнинг расмий курси 11 сўмга қимматлади ва жами 10 554 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.
Ўзбекистон экспортида Хитой етакчи бўлиб, январь ойида умумий экспорт хажми 147 млн долларни ташкил этган. Хитой, шунингдек, Ўзбекистон импортида ҳам етакчи ўринни егаллаган — импорт хажми 337,2 млн доллар.
Ўзбекистонда қўшимча 587 мегаватт электр қуввати етказиб берадиган 11 та янги гидроэлектр станциялари қурилиши режалаштирилмоқда.
Ташрифга тайёргарлик кўриш масалалари икки мамлакат ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосарлари томонидан муҳокама қилинди. Ташриф қачон уюштирилиши ҳозирча маълум эмас.
Компанияларга ўзлари ишлаб чиқарган олтин ёмбиларни сотишга, тамға қўйишда механик ёки лазер усулидан фойдаланишга рухсат берилади. Заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда онлайн сотиш мумкин бўлади. Савдо суммаси БҲМнинг 600 бараваридан ошмаган тақдирда мижозни текшириш талаб этилмайди. Заргарлик саноатини ривожлантириш бўйича қарор ҳақида батафсил.
Тошкент вилоятида Мисрнинг Solyphar компанияси янги фармацевтика заводини қуради. 20 млн долларлик инвестиция киритилиб, 120 турдаги дори маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Тошкент шаҳрида амалий фанлар университети ташкил этилиши мумкин. Талабалар «Бизнес ахборот тизимлари», «Бизнес бошкаруви», «Ахборот хавфсизлиги» хамда «Электрон тижорат» йўналишлари бўйича қабул қилинади. Дарслар ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
Тошкентда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, юриспруденция ва халқаро муносабатлар йўналишларида кадрлар тайёрлайдиган янги «Diplomat university» номли хусусий университет очилиши мумкин.
Шуҳрат Мусаев Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бундан аввал, у вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси бўлган.
Илон Маскнинг дунёдаги энг бой одам унвонидан маҳрум бўлгани, Германия армиясида фашистик кайфиятдагилар сонининг ошгани, Илон Маскнинг бир кунда 15 млрд доллар йўқотгани, бир гуруҳ америкаликларнинг Саудия Арабистони ҳукуматини судга бергани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент танқидидан сўнг, Наманган шаҳри ҳокими Олимжон Исаев ҳамда прокурори Баҳромжон Юлдашев ишдан бўшатилди. Шаҳар ҳокими лавозимига Ғофир Жамолов, прокурори этиб эса Хуршид Одилов тайинланди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кескин об-ҳаво шароитида қишлоқ хўжалиги экинлари, мева, сабзавот ва дарахтларни сақлаб қолиш учун амалга ошириш керак бўлган тавсияларни маълум қилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Муҳаммадзокир Маматхонов Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида спикерга рақамли ривожланиш ва ахборот сиёсати масалалари бўйича янги ўринбосар лавозими таъсис этилди. Депутатлар мазкур лавозимга Одилжон Тожиевни сайлашди. У парламент имиджи масалаларига масъул бўлади.
Ўзбекистонда тез ёрдам машинасининг бир хонадонга бориб келиши учун 150 минг сўм миқдорида маблағ талаб этилади. Мурожаатларнинг 40 фоизи сурункали касалликлари бор беморлар томонидан амалга оширилиши, чақириқлар қанчалик нотўғри эканлигидан далолат беради, дея таъкидлади соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.
Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 542 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса бироз қимматлади.
Хитойнинг Zhifei Longcom компанияси томонидан яратилган ва Ўзбекистонга ҳаммуаллифлик ҳуқуқи берилган вакцина Олий Мажлисга тақдим этилди. Маълум қилинишича, ушбу вакцинанинг хавфсизлик даражаси 99% ни, иммуногенлик эса 97% ни ташкил этади.
Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова ўзбек тили ёзувининг лотин алифбосига ўтиш сиёсий мотивлар сабабли рўй берганини айтди. «Буни ҳеч ким рад эта олмайди. Бугун ҳам ўша мотивлар турибди», — деди у. Бундан ташқари, у лотин алифбосидаги 4 та ҳарфнинг ўзгариши техник муаммони ҳал қилишини ва саводга таъсир қилмаслигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг