Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йиғилишида президент Уйчи тумани 4 та сектор раҳбарлари — туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда туман бош солиқчисини вазифасидан озод қилишга кўрсатма берди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
SFI Management Group Ўзбекистон ҳукумати томонидан зиммасига юкланган вазифаларнинг аксарияти бажарилгани ҳамда «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» билан ишончли бошқарув шартномалари бекор қилинганини эълон қилди.
Дам олиш кунлари республика бўйича ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати кечалари 2−7° илиқгача, кундуз кунлари 8−13° илиқгача пасаяди.
Ўзбекистон президенти аҳолини касбга ўргатиш ва иш билан таъминлашга тўхталиб, «энди пул берилмаслигини, ким нимага қодирлигига қараб имконият яратилишини» таъкидлади. Шавкат Мирзиёев вазир ва давлат идоралари раҳбарларига муаммоли ҳудудларда аҳоли билан бирга яшаб, масалаларни ҳал этишни буюрди. «Ўша уйда ётасизлар, ётиб, ўша уйни ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар», — деди у.
NASA Perseverance Марсни ўрганувчи қурилмаси режалаштирилганидек Марсдаги Езеро (Jezero) кратерига қўнди. Унинг вазифаси Марс сайёрасидан грунт (тупроқ) намуналарини олиб келиш.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ёшлар етакчиси Достонбек Абдуқаҳҳоровни Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинлаш бўйича таклиф киритди.
Тошкент метрополитени «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади. Шунингдек, Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси негизида Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасини ташкил этиш режалаштирилган.
Президент иштирокидаги халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши йиғилишида Шавкат Абдуразоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланди. «Наманган тумани ва шаҳрида ишлаган, уни олиб кетиб, Тошкентдаги кабинетларни кўрсатганман, уларни эшигини қандай очишни ўргатганман. Ҳозирги лавозимга Абдуразоқовдан бошқа муносиб номзод йўқ», — деди Шавкат Мирзиёев у ҳақида.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига сафари доирасида илк бор маҳаллий журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди. У ОАВни тўртинчи эмас, балки биринчи ҳокимият деб билишини, вилоятга ташрифидан кўзланган асосий мақсадларидан бири ҳоким тайинлаш эканини маълум қилди. Президент в. б. ҳоким Шавкатжон Абдураззоқовни синовдан ўтган инсон эканини айтиб, вилоятдаги қатор муаммоларни санаб ўтди.
Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистон харид қилаётган 1 млн вакцинадан тенг ярмини олиб беради. Биринчи босқичда 1 млн вакцина олиб келиниши режалаштирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди. Бундан ташқари, президент Наманган шаҳри тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг, маҳаллаларни айланиш вақтида ҳал бўлишини айтди. «Мошинага ўтириб, ўзим хоҳлаган маҳаллага бораман. Шунга қараб шаҳарнинг 4 та сектор раҳбари масаласи ҳал бўлади», — деди давлат раҳбари.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ва унинг аҳолисини нега бошқа ҳудудларга намуна сифатида кўрсатиши ҳақида гапирди. «Наманганликларда тадбиркорлик, бирлашиш, натижага ишлаш деган одат бор. Иш услуби маданияти жуда юқори», — деди у. Давлат раҳбари пандемия даврида вилоятнинг ялпи ишлаб чиқиши 5 фоиздан ошганини қайд этиб, «ҳеч қайси вилоятда бундай натижа бўлмаганини» айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи чоғида мамлакат ривожига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммони қайд этди. Унинг фикрича, кадрлар масаласи, коррупуция ва давлат идоралари раҳбарларининг савияси Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдирмоқда.
«Баъзи жойлардаги айрим участкаларни берамиз, бошқа жойлардаги участкаларни эса оламиз», — дея маълум қилди Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ўзбек-қирғиз давлат чегаралари демаркацияси бўйича музокаралар тўғрисида сўзлар экан.
Грузия бош вазирининг истеъфоси, Жанубий Кореяга КХДР томонидан кунига 1,6 млнга яқин хакерлик ҳужумлари, Испанияда рэпернинг ҳибсга олинишига қарши тартибсизликлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
«Журналист, блогер, ОАВ ходимлари, жамоат транспорти ходимлари (метрополитен, темир йўл, аэропорт ходимлари), чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, меҳнат мигрантлари ҳам кетма-кетликда, бепул эмланади», — Нурмат Отабеков
Долларнинг расмий курси 7 сўмга арзонлади ва жами 10 514 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам бироз пасайди.
Марказий банк 15 та тижорат банкларига нисбатан санкция эълон қилди. Бунга сабаб ушбу банкларнинг айрим бўлимларида ходимлар асоссиз равишда пластик карталари орқали мижозлар тўловларини қабул қилишдан бош тортгани бўлди.
«Қарши-Хонобод» ҳарбий зонасида радиация мавжудлиги масаласига Мудофаа вазирлиги муносабат билдирди. Вазирликка кўра, ушбу ҳарбий зонадаги барча аҳоли ва ҳарбийлар доимий тиббий текширувдан ўтказилади. Тиббий хизмат полковниги Нодир Фозилов аҳоли орасида нур касаллиги билан боғлиқ бўлган касалликлар қайд этилмаганлигини қайд этди. «Бу мутахассис бўлмаган одамларнинг фикри эканлиги кўриниб турибди», — деди Мудофаа вазирлиги матбуот котиби.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг