Қонунчилик палатаси депутатлари транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини маъқуллади. У ўтган йилнинг октябридан буён вазир вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди. Аввалроқ, Эльёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод этилган эди.
Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлади. Унинг нутқидан асосийлари: яқин вақт ичида парламент Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилади, бу йил яна 20 мингдан зиёд киши Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлади, қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига бундан буён ҳам мутлақо йўл қўйилмайди, Ўзбекистон бу бўйича махсус маърузачини таклиф этишни кўзламоқда, қолаверса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар ташрифи ҳам кутилмоқда.
Хоразмда чойхона эгаси, турмуш ўртоғи ва бир фарзанди газ ўчоғидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Икки фарзанди кучли заҳарланган.
Яшнобод туманидаги шифохонада вафот этган беморнинг ўлимидан сўнг, шифокорларнинг дўппосланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
Бразилиядан Chevrolet Onix автомобилининг синов намуналари олиб келинди. UzAuto Motors компанияси ўзининг янги GEM платформасида ушбу моделни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштираётганини маълум қилди.
«„Эри рухсат бермаса деяпти“. Бу ҳам ҳозир бизнинг Наманганда мана шу ибора пайдо бўляпти. Бу ибора билан ҳам курашишимиз керак. Нимага десангиз, ҳаммамиз тенг бўлиб, аёлларимизни ҳам муносиб иш билан таъминлашимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Роспотебнадзор дунё бўйлаб илк бор H5N8 парранда гриппи билан зарарланган инсонни аниқлади. Вируснинг одамдан одамга юқишининг иложи йўқлигини таъкидланмоқда, аммо вирусда мутация содир бўлиши мумкин.
БМТТД Япония ҳукуматининг молиявий кўмаги билан маҳалла қўмиталари учун 100 та ноутбук ва роутерларни тақдим этди. Ускуналар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларига электрон ҳужжат айланиши тизимида ишлашга имкон беради ва шу билан фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишни тезлаштиради.
Қибрай туманида фармацевтика кластери доирасида Фармацевтика техник университети ташкил этилади. Университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Бундан ташқари, Қибрай туманида муассасаниниг таркиби, ходимлар сонини тасдиқлайдиган Кластер дирекцияси ташкил этилди.
4-сон шаҳар клиник шифохонасида вафот этган 52 ёшли беморнинг фарзандлари шифокорларни дўппослаган. Тиббий ходимларнинг аҳволи оғир деб белгиланмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат йўллаган.
23 февралдан бошлаб Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади. 25−26 февраль кунлари ҳаво ҳарорати кечаси −7… −12, кундузлари −2… −7 даражагача пасайиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ҳарорат кечаси −17… −22 гача, кундузи −10… −15 гача, Хоразмда кечаси −12… −17 гача кундузи −5… −10 даражагача пасаяди.
Франциянинг «SUEZ» компанияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини такомиллаштириш учун лойиҳаларни амалга оширади. Франция томонидан Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро ажратилади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарёдаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар йўлга қўйилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон аҳолиси учун коронавирусга қарши вакцинани харид қилиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди. «Энг маъқулини топамиз. Бизнинг иқлимимизга мос, халқимизга фойдаси кўпроқ бўладиган вакцинани сотиб оламиз», деди президент.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразоқов президент режалаштирилмаган тарзда борган «Бунёдкор» маҳалласида муаммолар ўз ечимини топгунига қадар яшашини айтди. «Бугун шу ерга контейнер ўрнайди ва унга „вилоят ҳокимининг уйи“ деб ёзиб қўйилади», — деди ҳоким. Бошқа ҳудудлардаги муаммолар ҳам шу тарзда ҳал этилиши маълум қилинди.
Президент қарори билан Ўзбекистонда яқин икки йил ичида сунъий интеллектдан соғлиқни сақлаш соҳасида, жумладан, аёлларда кўкрак бези саратонига ташхис қўйишда фодаланиш кўзда тутилмоқда. Қолаверса, пневмонияни аниқлашда қўллаш ҳам режада бор.
Ўзбекистон президенти БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида нутқ сўзлайди. Шавкат Мирзиёев мамлакатда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига тўхталиб ўтади.
Самарқанд вилояти кенгаши депутатларига аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун 3 млрд сўм ажратилади. Ҳар битта депутат 50 млн сўмдан маблағни камбағалликни қисқартиришга йўналтиради. Шунингдек, вилоятда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш учун 10 миллиард сўм ажратилади.
Фарғона вилоятида Matiz автомашинасининг дарахтга бориб урилиши оқибатида 1 ёшли қизча ҳалок бўлди. Машина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу мавсумнинг энг хушбўй ва роҳатбахш ичимликлари Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатда сизни кутмоқда.
НAТОнинг Ироқдаги контингентини саккиз баравар ошириши, Туркиянинг март ойидан бошлаб карантин чекловларини сусайтириши, БМТнинг атроф-муҳит дастури бўйича янги ҳисоботи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг