Банкларнинг муаммоли кредитлари улуши 2,9 фоизгача ўсди
4 август 2020, 19:48

Банкларнинг муаммоли кредитлари улуши 2,9 фоизгача ўсди

Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар улуши йил бошидан буён 1,4 фоизга ўсиб, 2,9 фоизга (7 трлн сўм) етди. Аксарият банкларда кредит портфелининг сифати ёмонлашган.

Президент вакцина харид қилиш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди
4 август 2020, 19:20

Президент вакцина харид қилиш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосарига тез орада вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши кутилаётган Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компанияларидан вакцинани харид қилиш ва мамлакат аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Наманганда 1 кунда 2 та ЙТҲ содир бўлди, 2 киши вафот этди
4 август 2020, 18:39

Наманганда 1 кунда 2 та ЙТҲ содир бўлди, 2 киши вафот этди

Наманганда Tracker йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли болани уриб юборди. Бошқа бир ЙТҲда эса «Москвич» қарама-қаршидан келаётган Nexia билан тўқнашди. Бола ва Nexia ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди.

Икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди
4 август 2020, 16:57

Икки нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди

Тошкентлик икки нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор (эркак) ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан ҳамда ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этди.

Тергов департаменти Хоразмдаги «самосуд» юзасидан маълумот берди
4 август 2020, 16:18

Тергов департаменти Хоразмдаги «самосуд» юзасидан маълумот берди

Хоразм вилояти Гурлан туманида содир этилган «самосуд» бўйича маълумот берилди. Аниқланишича, 24 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан учрашган 20 ёшли бошқа бир аёлни дугоналари билан биргаликда ушлаб олиб, калтаклаган.

Испаниянинг собиқ қироли коррупцион можаро сабабли мамлакатни тарк этди
4 август 2020, 14:56

Испаниянинг собиқ қироли коррупцион можаро сабабли мамлакатни тарк этди

Коррупция можароси марказида қолган Испаниянинг собиқ қироли Хуан Карлос I мамлакатни тарк этди. Испания прокуратураси у Саудия Арабистонида темир йўл қурилиши вақтида пулларни ўғирлаган, деган гумонда.

Ярим йилда рўйхатга олинган никоҳлар сони чорак қисмга, ажралишлар 20 фоизга қисқарди
4 август 2020, 14:46

Ярим йилда рўйхатга олинган никоҳлар сони чорак қисмга, ажралишлар 20 фоизга қисқарди

Ўзбекистонда ярим йил давомида 75,5 мингта никоҳ ва 12,8 мингта ажримлар рўйхатга олиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 27,5% ва 20% пастроқ кўрсаткич қайд этилди. Ажрашган оилаларнинг 19,6 фоизи (2500 тага яқини) икки ва ундан ортиқ фарзандга эга.

АҚШда TikTok ни тақиқлаш режалаштирилмоқда
4 август 2020, 14:45

АҚШда TikTok ни тақиқлаш режалаштирилмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп агар Хитойнинг TikTok иловаси 15 сентябрга қадар Microsoft ёки бошқа америкалик компания томонидан сотиб олинмаса, мамлакатда унинг тақиқланиши ҳақида эълон қилди. Сотиб олинган тақдирда, келишувдан тушган маблағнинг бир қисмини АҚШ Ғазнасига туширилиш шарти қўйилди.

Статистикани ривожлантириш стратегияси қабул қилинди
4 август 2020, 14:02

Статистикани ривожлантириш стратегияси қабул қилинди

Президент 2025 йилгача мўлжалланган статистикани ривожлантириш миллий стратегиясини тасдиқлади. Давлат статистика қўмитасининг барча давлат идораларидан мустақиллиги таъминланади. Қўмита қошидаги жамоат кенгашига нодавлат-нотижорат ташкилотлар, бизнес ва оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб қилинади.

Бухоро аэропорти директори Тоҳир Баҳронов вафот этди
4 август 2020, 13:48

Бухоро аэропорти директори Тоҳир Баҳронов вафот этди

Бухоро халқаро аэропорти директори, собиқ сенатор Тоҳир Баҳронов вафот этди. Унга коронавирус ташҳиси қўйилган эди.

Губернатор иши: Москвадан Владивостоккача митинглар бўлиб ўтмоқда
4 август 2020, 13:34

Губернатор иши: Москвадан Владивостоккача митинглар бўлиб ўтмоқда

Россияда тўртинчи ҳафтадирки, оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Норозилик иштирокчилари Хабаровск вилоятининг собиқ губернатори Сергей Фургални қўйиб юбориш ҳамда унинг ўрнига тайинланган Михаил Дегтяревни ишданбўшатишни талаб қилишмоқда.

Пандемия шароитида дафн маросимлари қандай ўтказилиши керак?
4 август 2020, 11:22

Пандемия шароитида дафн маросимлари қандай ўтказилиши керак?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия даврида маййитни, хусусан коронавирусдан вафот этган марҳумларни ювиш, кафанлаш ва дафн этиш маросимлари қандай ўтказилиши борасида тушунтириш берди.

Коронавирус ҳолатлари 26,5 мингдан ошди
4 август 2020, 10:16

Коронавирус ҳолатлари 26,5 мингдан ошди

Ўзбекистонда COVID-19 беморлари сони 249 нафарга ортиб, жами 26550 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

Кун давомида 748 кишида коронавирус аниқланди
4 август 2020, 01:02

Кун давомида 748 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 748 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 26,3 мингдан ошди. 755 киши касалликдан соғайган бўлса, ССВ маълумотларига кўра, вафот этганлар сони 159 нафарни ташкил этмоқда.

Тошкентда пластик карталардан пул ўғирлаган шахс ҳибсга олинди
3 август 2020, 19:29

Тошкентда пластик карталардан пул ўғирлаган шахс ҳибсга олинди

Тошкентда бир нечта банк карталаридан пул ўғирлашда айбланаётган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди. У фуқароларга банкоматдан нақд пул олишда ёрдам бериш орқали карталардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган.

Хорижлик фуқаролар учун визалар муддати узайтирилди
3 август 2020, 18:21

Хорижлик фуқаролар учун визалар муддати узайтирилди

Ўзбекистонда хорижлик фуқаролар учун визаларнинг амал қилиш муддати автоматик равишда 1 ноябргача узайтирилди.

Сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга субсидия ажратилади
3 август 2020, 17:25 1

Сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга субсидия ажратилади

Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун субсидия ажратилади.

Украинада Ўзбекистон фуқароси банкни портлатиб юбориш билан таҳдид қилгани айтилмоқда
3 август 2020, 17:20

Украинада Ўзбекистон фуқароси банкни портлатиб юбориш билан таҳдид қилгани айтилмоқда

Украина пойтахтидаги «Леонардо» бизнес марказида жойлашган банкда ходимни гаровга олган ва банкни оёғига бойланган бомба ёрдамида портлатиб юбориш билан таҳдид қилаётган шахснинг Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда. Украина хавфсизлик хизматининг тезкор гуруҳи таҳдидчини қўлга олганини маълум қилди.

ОТБ соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистонга $100 млн ажратади
3 август 2020, 16:49

ОТБ соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистонга $100 млн ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг фавқулодда вазиятларга чидамлилигини мустаҳкамлаш мақсадида 100 млн доллар ажратади. Лойиҳа доирасида COVID-19га қарши самарали жавоб бериш ва тест ўтказиш тизимларини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Ҳафта давомида ҳавонинг иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда
3 август 2020, 16:24

Ҳафта давомида ҳавонинг иссиқ ва қуруқ бўлиши кутилмоқда

Ёмғирли ва паст ҳароратли қисқа муддатли даврдан сўнг республика ҳудудида об-ҳавонинг яна қуруқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 36−39 даражагача кўтарилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг