Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди
11 октябр 2022, 18:52

Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Адҳамжон Эргашев Баҳрайндаги Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди.

Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди
11 октябр 2022, 18:31

Музаффарбек Тўрабоев дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Humo Arena`да ўтаётган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатиниг 6 кунида -100 кг вазн тоифасидаги беллашувда Музаффарбек Тўрабоев чемпионликни қўлга киритди. Шу билан Ўзбекистон ҳисобига иккита олтин медал ёзиб қўйилди. Шавкат Мирзиёев спортчини ғалаба билан табриклади.

Экология қўмитаси раҳбарининг икки ўринбосари ишдан бўшатилди
11 октябр 2022, 17:55

Экология қўмитаси раҳбарининг икки ўринбосари ишдан бўшатилди

Президент Администрациясида бўлиб ўтган йиғилишда Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Умарбек Халилов ҳамда раис ўринбосари Исломбек Боқижонов лавозимидан озод этилди.

Учта вилоятда кимё технопарклари ташкил этилади
11 октябр 2022, 17:51

Учта вилоятда кимё технопарклари ташкил этилади

Президент қарори билан маҳаллий минерал хомашёларни чуқур қайта ишлаш орқали янги турдаги кимё ва газ-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун Навоий, Фарғона ва Қорақалпоғистонда кимё технопарклари ташкил этилади. Соҳага маҳаллий ва хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш мақсад қилинган.

ЎзМУда йўқолган қўлёзма ва тошбосма асарлар иши бўйича суд ҳукми ўқилди
11 октябр 2022, 17:42 1

ЎзМУда йўқолган қўлёзма ва тошбосма асарлар иши бўйича суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасидан йўқолган 100 дан ортиқ, умумий қиймати 2,6 млрд сўмга тенг ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлар иши юзасидан суд ҳукми ўқилди. Судланувчи (аёл киши) 5 йилга қамалди, қолаверса, 2 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаши тақиқланди.

Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди
11 октябр 2022, 17:37

Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди

10 октябрь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Гайана Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди. Бу орқали Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 142 тага етди.

Қизларнинг STEM ва IT соҳаларида ўқишига инвестиция киритиш жуда муҳим — ЮНИСEФ
11 октябр 2022, 17:04

Қизларнинг STEM ва IT соҳаларида ўқишига инвестиция киритиш жуда муҳим — ЮНИСEФ

Ўзбекистон ва бутун МОда салбий меъёрлар ва гендер стереотиплар туфайли қизлар STEM ва IT соҳаларида ўқишда кам иштирок этяпти ёки умуман бундан четда қоляпти, дейилади ЮНИСEФ баёнотида. Ташкилот соҳадаги гендер тафовутни камайтириш ва имкониятларни кенгайтиришга сармоя киритишга чақирди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
11 октябр 2022, 16:20

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 14,23 сўмга қимматлаб, 11 084,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса пасайди.

«Энди шу билан яшашни айтинг». BMW ҳайдовчиси икки киши ўлимига сабабчи бўлган авария ҳақида
11 октябр 2022, 16:01

«Энди шу билан яшашни айтинг». BMW ҳайдовчиси икки киши ўлимига сабабчи бўлган авария ҳақида

Тошкентнинг Махтумқули кўчасида икки кишининг ўлими билан боғлиқ аварияга сабабчи бўлган BMW ҳайдовчиси воқеа ҳақида сўзлаб берди. Бироқ телеканалларда эфирга узатилган интервьюда у катта тезликда ҳаракатлангани ва хавфли «манёвр»лар қилгани ҳақида бирор сўз айтмади.

Жаҳон божхона ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликни кучайтирмоқда
11 октябр 2022, 15:34

Жаҳон божхона ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликни кучайтирмоқда

ДБҚ раиси Акмалхўжа Мавлонов Бельгияда Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия билан учрашди. Музокаралар давомида томонлар кадрлар тайёрлаш, ташкилотнинг ҳудудий марказларида Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари учун мунтазам амалиётларни йўлга қўйиш каби таклифларни илгари сурди.

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ўзбекистонликларни Украинани тарк этишга чақирди
11 октябр 2022, 13:24

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ўзбекистонликларни Украинани тарк этишга чақирди

Украина шаҳарларига ракета ҳужумлари кучайгани ортидан Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ватандошларни Украинани тарк этишга ва бу мамлакатга сафар қилишдан тийилишга чақирди.

Piramit ўзининг бир йиллигига махсус сюрприз тайёрлади
11 октябр 2022, 13:00

Piramit ўзининг бир йиллигига махсус сюрприз тайёрлади

Тошкентнинг янги учрашув маконига айланган ва инвесторлар ҳаётини енгиллаштиришга мўлжалланган Piramit Tower ўзининг бир йиллигига махсус сюрприз тайёрлади. Лойиҳа янги Piramit Plan билан ўзининг хослигига янги хусусиятлар қўшди.

Қамчиқ довонида VOLVO иккита юк машинаси билан тўқнашиб кетди
11 октябр 2022, 11:54

Қамчиқ довонида VOLVO иккита юк машинаси билан тўқнашиб кетди

Қамчиқ довонида VOLVO русумли юк машинаси хайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги 2 та Isuzu`га бориб урилди. Юк машиналарининг бирида ёнғин чиқди. ФВВ ходимлари ва қутқарувчилар ёнғинни ўчириб, жабрланган 3 нафар ҳайдовчини шифохонага юборди.

Самарқанд ва Тошкентда қарийб 2,4 млрд сўм кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди
11 октябр 2022, 11:22

Самарқанд ва Тошкентда қарийб 2,4 млрд сўм кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди

Самарқанд вилоятида жами 1,9 млрд сўм, Тошкент шаҳрида эса 400 млн сўмдан зиёд кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Гумонланувчилар — банк ходимлари ва фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳар 3−4 йилда қайта кўриб чиқилади
11 октябр 2022, 10:16

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳар 3−4 йилда қайта кўриб чиқилади

Ҳукумат қарори билан 1 январдан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари камида ҳар 3−4 йилда қайта кўриб чиқилади ва заруратга кўра янгилаб борилади. Қурилиш материаллари ва жиҳозларига оид стандартлар фақат Қурилиш вазирлиги томонидан қабул қилинади.

Маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади
10 октябр 2022, 23:33 1

Маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади

Президент соҳада тажрибага эга хорижий компания билан қўшма корхона ташкил қилиб, оммабоп электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни топширди. Электромобилларнинг нархи арзон бўлиши кераклиги, маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши ҳам белгиланди.

Тошкентда тўрт киши алкоголдан заҳарланиб вафот этди
10 октябр 2022, 23:19

Тошкентда тўрт киши алкоголдан заҳарланиб вафот этди

Тошкентда сўнгги икки кун ичида тўрт киши спиртли ичимликлардан заҳарланишдан вафот этди, бир киши комада. Прокуратура хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жиноий иш қўзғатди.

Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув шартлари маълум қилинди
10 октябр 2022, 22:03

Қирғизистонда Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув шартлари маълум қилинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев мамлакат парламентига Ўзбекистон билан чегара чизиғи бўйича келишув тафсилотларини тушунтириб берди. Қирғизистонга 19 минг га дан зиёд ер, Ўзбекистонга эса Кампир-Обод сув омбори сув ҳудуди ўтади. Сув омбори биргаликда бошқарилади

Самарқандда триатлон бўйича Осиё Кубоги бўлиб ўтди
10 октябр 2022, 19:00

Самарқандда триатлон бўйича Осиё Кубоги бўлиб ўтди

Триатлон бўйича Осиё Кубогида 25 давлатдан 70 нафар спортчи иштирок этди. Унда Ўзбекистон терма жамоасидан беш нафар спортчи иштирок этди.

Сентябрь ойининг ўзида 78 мингдан зиёд россиялик турист Ўзбекистонга келди
10 октябр 2022, 18:26

Сентябрь ойининг ўзида 78 мингдан зиёд россиялик турист Ўзбекистонга келди

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, биргина сентябрь ойининг ўзида 78,2 минг россиялик турист Ўзбекистонга келди. Расмий статистика эса, январь-сентябрь ойларида 3,6 млн нафар чет элликлар келганини қайд этди. Россиядан келувчиларнинг мақоми ва сони тўғрисида аниқ рақамлар тақдим этилгани йўқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг