Пастдарғомда яшовчи фуқаро хотини ва унинг севгилиси дея тахмин қилинган шахсни Самарқанддаги савдо марказида пичоқлаб ўлдирди. Эркак қўлга олинган ва прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Экология қўмитаси Тошкентдаги «Туркистон» саройи атрофида махсус белги қўйиб чиқилган дарахтлар имкон қадар кесилмаслигини маълум қилди.
Андижон вилояти ҳокимлиги Шуҳрат Абдурахмонов аудиоси бўйича муносабат билдириб, улар «ёзувлар йиллар давомида йиғилгани ва монтаж қилинганини билдирди. Бу бўйича дастлабки текширув бошланган.
Долларнинг расмий курси деярли 24 сўмга кўтарилди ва жами 10 414 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз қимматлади.
Электр энергия тармоқларидаги узилишлар бўйича келиб тушаётган мурожаат ва шикоятлар бўйича энергетика вазири ўринбосари муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, етишмовчиликларда ҳудудий электр тармоқлари операторининг айби йўқ. «Аслида йўқ нарсани улар топиб бера олишмайди», — деди у.
Шуҳрат Худойбергенов тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари ва марказ клиникаси бош врачи этиб тайинланди.
Қўқонда эр-хотинни шафқатсизларча ўлдириб, уларнинг бойлигига эга чиқишга уринган шахсларга суд энг оғир жазони тайинлади. Судланувчи қарз сабабли бу ишга қўл урган ва бунга қариндошларини ҳам жалб этган.
Январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик ҳажмда олтин экспорт қилган. Бу 10 ой давомида амалга оширилган ташқи савдо айланмасининг 43,5 фоизини ташкил қилади. Сўнгги икки ой давомида Ўзбекистон олтин экспорт қилмаган.
Ўзгидромет ва Метеоинфоком ходимлари маоши икки бараварга оширилади. Соҳада узоқ муддат хизмат қилган ходимларга ойлик устама тўланади. Ҳозирга қадар улар ўртача 800 минг сўмдан 1,3 млн сўмгача ҳақ тўлаб келинаётган эди.
АҚШ 30 дан ортиқ давлатларни ўз ичига олган Очиқ осмон шартномасидан расман чиқди. Чиқиш режаси ҳақида бундан олти ой олдин эълон қилинган эди.
Aндижонда юпун кийимларда байроқ кўтаришга чиқарилган ўқувчилар 43-мактабдаги «Янги Ўзбекистон — Янгича дунёқараш» тарғибот тадбири доирасида жалб қилинганлиги маълум бўлди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ушбу мактаб директори в.б. Д.Насирдинов ва унинг ўринбосари С.Исманова ишдан бўшатилганлигини маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш кодексининг лойиҳасини тайёрлади. Ушбу соҳадаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг нормалари бирлаштирилиши кутилмоқда.
Си Цзиньпин «соғлиқни сақлаш кодларини» ўзаро тан олишнинг халқаро механизмини яратишни таклиф қилди. Бундан ташқари, Хитой дунёдаги барча ҳалқлар учун Covid-19 вакциналари билан таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишини айтди.
Кескин совуқ тушганига қарамай, Aндижондаги 43-мактаб ўқувчилари тарғибот тадбири доирасида юпун кийимларда байроқ кўтаришга чиқарилди. Вилоят халқ таълими бошқармаси вазиятни ўрганмоқда. ХТВ раҳбарлар бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилганини маълум қилди.
Қибрайда газ портлаши оқибатида уй эгаси ва унинг ўғли вафот этди. Портлаш газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида юзага келган.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Туркистонга ташриф буюриб, Қозоғистон ҳукумат раҳбари Асқар Мамин билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон Оскар қўмитаси томонидан нуфузли Оскар мукофотининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинациясига Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми танланди. 93-Оскар тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 25 апрель куни бўлиб ўтади.
Эстония таълим ва фан вазири Маилис Репс фарзандларини мактаб ва тўгаракка ўз хизмат машинасида олиб боргани учун истеъфога чиқди.
Россияда кун давомида 24,8 мингта янги коронавирус ҳолати аниқланди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Умумий қайд этилган касалланиш ҳолатлари эса икки миллиондан ошди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Вашингтонда Ўзбекистон — АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг саккизинчи раундида иштирок этди. Музокаралар якунида Стратегик шериклик мулоқотига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг