Давлат экология қўмитасининг хабар беришича, Тошкентнинг Гагарин кўчасида олтита дарахт қонуний равишда кесилган, чунки улар қуриб, касалланган деб топилган. Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган чинор ноқонуний равишда кесилган, бунинг зарари эса 43 млн сўмга тенг.
Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров уч мингдан ортиқ мактабларда ошхонанинг ўзи йўқлиги, борининг ҳам 60 фоизга яқини талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. «Фарзандларимизни физиологик-депрессив ҳолатини юзага келишини ҳисобга олсак, ўқитувчиларга бўлган муносабати кескинлашиши, мактабга жиноятни кириб келгани бу — албатта овқатланиш билан боғлиқ масала», — деди Алишер Қодиров.
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Анвар Асамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича Глобал стратегияни ишлаб чиқди. Стратегияда тақдим этилган тавсияларни амалга ошириш 2050 йилга келиб касалланиш ҳолатларини 40 фоизга камайтиришга ва 5 миллион ўлимнинг олдини олишга имкон яратади.
Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors иши бўйича Тошкент шаҳар маъмурий суди қарори устидан апелляция шикоятини киритди. 30 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий суди қўмита махсус комиссиясининг 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топган эди.
Ўзбекистон Қирғизистонга 200 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохона контейнерларини юборди. Шунингдек, мамлакатга COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик шифокорларни юбориш режалаштирилган.
Сўнгги 9 ой ичида коррупция ҳолатлари юзасидан 838 та жиноий ишлари қўзғатилган бўлиб, улар бўйича 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноий жавобгарликка тортилганларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги, 626 нафари эса шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади. Ушбу коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.
Ўзбекистон январь-сентябрь ойларида қиймати 50,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,4 миллион дона шина импорт қилган. Энг кўп шиналар Хитой, Чехия ва Корея Республикаси мамлакатларидан импорт қилинган.
Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари 19-ноябрь санаси учун бекор қилинди.
2019−2020 ўқув йилида АҚШдаги ўзбекистонлик талабалар сони 546 нафарни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 4,4 фоизга камроқ.
Илон Маск Forbes ва Bloоmberg миллиардерлар рейтингида Марк Цукербергни ортда қолдирди. Tesla бош директорининг бойлиги йил охирига қадар компаниянинг акциялари S&P 500 индексига кириши ҳақидаги янгилик остида ўсиб бормоқда.
Берлиндаги карантинга қарши намойишлар, Эроннинг ядровий келишувга қарамасдан уранни янги ускуналарда бойитиши, БМТ бош котибининг ривожланган давлатлардан маблағ сўрагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Uzauto Motors компанияси 9 ой мобайнида давлат бюджетига 582,6 млрд сўм йиғимни тўламаган. Мазкур ҳолат бўйича депутат Расул Кушнербаев муносабат билдириб, камига кейинги йил ҳам шундай 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди. «Биз бундай имтиёз берилишига қаршимиз», — деди у.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра бир йил давомида меҳнат қуллигида бўлган Ўзбекистон фуқароси иш берувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, иш шароитлари ва иш ҳақидан қониққанини айтди. У Ўзбекистонга қайтиш ниятида эмас. Қўзғатилган жиноят иши ёпилган.
«Пандемия даврида ётган айрим қарияларга оёғини тоғорага сув солиб, совун билан ювиш эмас, балки сумкада ташилган егуликлар керак эди», — дея Комил Алламжонов Тошкент ҳокимининг волонтёрлик ҳақидаги сўзларига фикр билдирди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жавоби акс этган тўлиқ видеони тақдим этиб, ҳоким «ёлғиз қолган, камбағалларга ёрдам беришга бўлган самимийлик ва фирибгарликлар ўртасидаги нозик чизиқни» кўрсатишга уринаётганини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда вазирлик ва ҳокимиятлар томонидан қимматбаҳо автомобилларни харид қилиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур масала юзасидан қуйи палата депутатлари молия вазирига савол билан мурожаат қилишди. «Давлат идоралари раҳбар, ходимлари нима автомобиль олишини аниқ кўрсатиб қўйиш бўйича ҳукуматдан топшириқ олдик», — деди Тимур Ишметов.
The Economist нашрига кўра, Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига кирди. Тошкентдан ҳам арзонроқ деб биттагина Дамашқ шаҳри топилди. Энг қиммат шаҳар эса Цюрих шаҳри бўлди.
Режиссёр Ёлқин Тўйчиев суратга олган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми «Москва премьераси» халқаро кинофестивалида гран-при совринини қўлга киритди.
Шу кунга қадар директор в.б. бўлиб келаётган Хасан Кабирджанов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.
БМТ тизимида Гигиена ва санитария жамғармаси ташкил этилди. Сўнгги беш йил ичида одамларни сув, ҳожатхоналар ва гигиена воситаларини таъминлаш учун жамғармага 2 млрд доллар миқдорида маблағ ажратилиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг