Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соғлиқни сақлаш кодексининг лойиҳасини тайёрлади. Ушбу соҳадаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг нормалари бирлаштирилиши кутилмоқда.
Си Цзиньпин «соғлиқни сақлаш кодларини» ўзаро тан олишнинг халқаро механизмини яратишни таклиф қилди. Бундан ташқари, Хитой дунёдаги барча ҳалқлар учун Covid-19 вакциналари билан таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишини айтди.
Кескин совуқ тушганига қарамай, Aндижондаги 43-мактаб ўқувчилари тарғибот тадбири доирасида юпун кийимларда байроқ кўтаришга чиқарилди. Вилоят халқ таълими бошқармаси вазиятни ўрганмоқда. ХТВ раҳбарлар бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирилганини маълум қилди.
Қибрайда газ портлаши оқибатида уй эгаси ва унинг ўғли вафот этди. Портлаш газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида юзага келган.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Туркистонга ташриф буюриб, Қозоғистон ҳукумат раҳбари Асқар Мамин билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон Оскар қўмитаси томонидан нуфузли Оскар мукофотининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинациясига Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми танланди. 93-Оскар тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 25 апрель куни бўлиб ўтади.
Эстония таълим ва фан вазири Маилис Репс фарзандларини мактаб ва тўгаракка ўз хизмат машинасида олиб боргани учун истеъфога чиқди.
Россияда кун давомида 24,8 мингта янги коронавирус ҳолати аниқланди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Умумий қайд этилган касалланиш ҳолатлари эса икки миллиондан ошди.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Вашингтонда Ўзбекистон — АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг саккизинчи раундида иштирок этди. Музокаралар якунида Стратегик шериклик мулоқотига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
«Наврўз» қабуллар уйини капитал таъмирлаб, Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш марказига айлантириш режалаштирилмоқда. Биринчи қаватида эса меҳнат биржаси очилади.
Одатий овқатлардан чарчаб, таомномасига янгилик киритмоқчи бўлганлар учун Zira.uz 7 та мазали ва тўйимли тоблатмалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Фарғона вилоят прокуратураси ҳудудларда 3 соатдан 28 соатгача электр узилишлари кузатилаётганини аниқлаб, электр тармоқлари мансабдорларига нисбатан маъмурий иш қўзғатди.
Тошкентнинг Чилонзор туманини комплекс ривожлантириш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилди. Президентнинг туманга ташрифи чоғида мазкур дастур муҳокама қилинди. Тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, йўл ва коммунал тармоқларни таъмирлаш, тиббиёт ва таълим соҳаларида янги ислоҳотларни жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди.
Шавкат Мирзиёев киноижодкорлар билан учрашувда охирги йилларда яратилган кинолар сони кам бўлса ҳам, маъноси борлигини таъкидлади. У ўзбек фильмлари 100 талигини тузиб, давлат ва хусусий телеканалларда намойиш қилиш бўйича тавсиялар берди.
Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электростанциясининг ҳар икки энергоблоки авариявий тўхтади. Натижада водий вилоятлари, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига электр энергиясини етказиб бериш чекланди.
ДХХда масъул лавозимларда ишлаб келаётган Алижон Абдуллаев Бош прокуратуранинг Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимга тайинланди.
Дональд Трампнинг қизи Иванкага нисбатан тергов ишлари, Арманистон пойтахтида бош вазирга қарши намойишлар, Сеулда коронавируснинг учинчи тўлқини бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Беш киши Тошкент вилоятида ҳаракатланиб кетаётган, кўмир ортилган вагонларни ўмармоқчи бўлишди. Уларни ушлашнинг имкони бўлмади, ҳозирда қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 790 та мурожаат келиб тушган. Йил бошидан ўтказилган мониторинг давомида 107 та мажбурий меҳнатга жалб қилинганлик ҳолатлари қайд этилган.
Павел Дуров янги iPhone 12 Pro смартфонини ноқулай деб атади. Шунингдек, Telegram асосчиси Apple ҳақида фикр билдириб, компания «ҳалигача Стив Жобс томонидан яратилган технологиялар ва обрў-эътибор эвазига» кун кўришини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг