Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Қашқадарё вилоятида бирорта ҳам битирувчиси ОТМга кира олмаган 20 та мактаб директорини ўз лавозимидан четлатди. Юқори натижаларга эришган мактаб директорлари эса рағбатлантирилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 9 ойда табиий газни қазиб олиш 19,6 фоизга, газ канденсати эса 34,7 фоизга тушгани, бу дунё бозоридаги талаб камайиши туфайли кузатилгани айтилди. Депутат Мақсуда Ворисова, — «Ички бозорда талаб кундан-кунга ошиб бораяпти, тадбиркорларни ҳам қиш олдидан газ тармоғидан узишга мажбур бўлаяпмиз, бунга қандай изоҳ берасизлар», — дея савол берди. Энергетика вазири ўринбосари қўшма корхоналар экспортни тўхтатгани ва ишлаб чиқариш шунинг ҳисобига қисқарганини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари кетма-кет учинчи ой камайишда давом этмоқда ва умумий 33,3 млрд долларни ташкил этмоқда.
30 ноябрдан электрон кундалик учун тўловни амалга ошириш мумкин. Обуна нархи қоғоз кундаликнинг ўртача нархи каби — 9 200 сўм этиб белгиланди. У орқали ота-оналар бир йил давомида боланинг мактаб ҳаётини кузатиш имконига эга бўлади. Ўқитувчилар электрон журналдан бепул фойдалана олади.
Туркияда карантин чоралари кучайтирилмоқда. Савдо марказлари, бозорлар ва сартарошхоналар иш вақтига чекловлар қўйилди. Бар ва ресторанлар фақат олиб кетиш хизмати орқали ишлайди. Кинотеатрлар йил охиригача ёпилади, мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтади. Дам олиш кунлари кўчага соат 20:00 дан 10:00 гача чиқиш тақиқланади.
Uzauto Motors компанияси 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида давлат бюджетига 582,6 млрд сўм йиғимни тўламаган. 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий қилинган ушбу йиғим автомашиналар нархига киритилган, натижада ушбу йиғим харидорлар ҳисобидан ундирилади.
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида вояга етмаган қиз (ногирон, 2004 йилда туғилган) 65 ёшли қўшниси томонидан жинсий зўравонликка учради. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, эркак 2018 йилдан бери қиз билан жинсий алоқада бўлган.
«Ўзйўлинспекция» Ўзбекистондаги 26 та аянчли ҳолатга келиб қолгани, уларни сақлашга масъул бўлган корхоналар ҳам зарур чора-тадбирларни амалга оширмаганини маълум қилди. Айрим кўприкларга яқин ўзанларда карьерлар фаолияти ҳануз тугатилмаган.
Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати судлардан давлат ижрочисига ўтказилмоқда. Шунингдек, ССП ва Бизнес-омбудсманга тадбиркорларнинг қарзлари юзасидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.
Давлат раҳбари бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишда мутасаддиларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналарни оптимизация қилиш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, президент матбуот хизмати COVID-19 шифохоналарида 6570 нафар бемор даволанаётганини қайд этди. ССВ эса 17 ноябрь ҳолатига мамлакатда 2123 нафар коронавирус бемори борлигини маълум қилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга ихтисослашган шифохоналардаги беморлар сони ва даволанаётган коронавирус беморлари кўрсаткичлардаги фарқларга изоҳ берди. Унга кўра, расмий статистикага фақатгина махсус лаборатор текширувларда коронавирус тасдиқланганлар киритилади. Шифохоналар статистикасида эса касаллик белгилари мавжуд ёки пневмония бўлганлар, лекин инфекция тасдиқланмаган беморлар ҳам киритилган бўлади.
Франсиско Сагастининг вақтинчалик Перу президенти этиб сайланиши, Дания ҳукумати парранда гриппи сабабли 25 минг жўжани йўқ қилиш қарорига келгани, Россия биринчи сайёҳлар гуруҳини ХКСга юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ўзбекистон ташқи бозорда 10 йиллик еврооблигацияларни жойлаштириш режаларини эълон қилди. Облигациялар қиймати ҳозирча маълум қилинмади.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакциналарнининг сотуви йўлга қўйилади ва уларни харид қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 2021 йил июнигача аҳолининг 60 фоизи эмланиши режалаштирилган.
«Сўх воқеалари» бўйича 22 нафар шахсга нисбатан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Давлат айбловчиси Сўх воқеаларида бир қанча автомашина ва яшаш хонадонларига моддий зарар етганини айтди. Айбланувчиларнинг бир қисми айбига иқрор бўлмаган, айримлари эса қисман иқрорлигини маълум қилган.
«Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома»ни [17 форма] электрон тарзда, бир неча дақиқалар ичида олиш имконияти яратилди.
Хитой вакцинасини синовдан ўтказишда қатнашмоқчи бўлган кўнгиллилар қайси мезонга кўра танлаб олинади? Уларга қандай шароитлар яратилади? Ушбу саволларга Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги илғор технологиялар марказининг ўринбосари Алишер Абдуллаев жавоб берди.
Тўртта астронавтни фазога олиб чиққан SpaceX компаниясининг Crew Dragon кемаси Халқаро космик станциясига қўшилди. Экипаж олти ой давомида ХКСда қолади.
«Мозори-Шариф — Қобул» темир йўли АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси маблағлари эвазига қурилиши кўзда тутилган. Қурилиш ишлари келаси йилнинг сентябрь ойида бошланиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонга Покистон денгиз портларига чиқиш имкониятини беради.
Талабнинг ошиши сабабли UzAuto Motors, Nexia AT, Spark AT ва Damas ишлаб чиқаришни кўпайтирди. Компаниянинг таъкидлашича, мижозлар транспорт воситасини 1−10 кун ичида олишлари мумкин. Шу билан бирга, учинчи чоракда автомобиль ишлаб чиқарувчининг соф фойдаси деярли икки марта камайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг