АҚШ Савдо ваколатхонаси Ўзбекистондаги ишчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича текширувларни якунлади ва мамлакатнинг АҚШга умумий имтиёзлар тизими бўйича божсиз маҳсулот жўнатиш ҳуқуқини сақлаб қолди.
Номаълум шахслар гуруҳи Австрия пойтахти Венада ҳужум уюштирди. Ҳозирги маълумотларга кўра, 4 киши вафот этган, 18 киши жиддий жароҳат олган. Ҳужумчилардан бири қўлга олиш пайтида ўлдирилди, қолганлари қочишга муваффақ бўлди. Мамлакат канцлери ушбу ҳужумларни «теракт» деб атади.
Таниқли олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов 80 ёшида вафот этди.
Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиалини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Филиалга қабул 2021−2022 ўқув йилидан бошланади.
Коронавирусга қарши ишлаб чиқилган Хитой вакцинаси синовининг учинчи босқичи 5 мингга яқин ўзбекистонликларда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Синовлар муваффақиятли якунланса, Ўзбекистон вакцинани имтиёзли нархларда сотиб олиши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб Тошкент метрополитенида жетонларни қабул қилиш тўхтатилгани тўғрисида маълумотлар тарқалди. «Тошкент метрополитени» УК ушбу маълумот нотўғри эканлигини маълум қилиб, изоҳ берди.
Ҳукумат қарори билан Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди. Муассаса қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органларга ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича таклифлар беради.
Марказий банк 2 ноябрдан тижорат банклари орқали 999,9 софликдаги олтин қуймаларни махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқара бошлади. Уларни хорижга олиб чиқиш ҳам мумкин.
Молдовада президентлик сайловларининг ўтказилиши, Германияда карантин чораларининг кучайтирилиши, Black Star компанияси банк ҳисобларининг блокланиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Samsung компанияси раҳбари вафот этди, Starlink интернетининг синовлари ва натижалари, AMD компаниясининг янги видеокарталари, Cyberpunk 2077нинг қолдирилиши ва бошқа техно-янгиликлар «Газета.uz» дайжестда.
2 ноябрдан Фарғона вилоятида ҳайдовчиларнинг қоидабузарлигини онлайн тарзда фото ва видео камералар орқали аниқлаш бошланди.
2021 йилда нотурар ва турар-жой бинолари, шунингдек, енгил автомобиль ва юк машиналари учун ижаранинг энг кам ставкаларини ошириш режалаштирилмоқда.
Тошкент вилоятида дорихонадан ташқарида ремдесивир дорисини 850 минг сўмдан ҳисоблаб, 200 қутисини 170 млн сўмга сотаётган шахс ушланди. Олдинроқ ЖССТ ремдесивир дори воситасини COVID-19 ни даволашда самарасиз деб топган эди.
547,2 минг дона пиротехника воситаларини олиб кетаётган Mercedes-Benz тўхтатилди. Олиб кетилаётган маҳсулотнинг тахминий қиймати 38 млн сўм деб белгиланмоқда.
Олмазор туманида «интернет» сайтларида аёл кишининг видеоларини тарқатишини ва оила аъзоларига кўрсатишини таҳдид қилиб 50 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди.
Қорақалпоғистон судлари учинчи чорак якунлари бўйича ҳисобот берди. Хусусан, бу давр мобайнида 954 кишига нисбатан 735 та жиноят иши кўриб чиқилди. Ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 фоизга камайган бўлса, шахслар сони эса 4,6 фоизга кўпайган.
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатга олиш (прописка) бўйича онлайн хизмат йўлга қўйилди. Хизматдан фойдаланиш учун OneID ва электрон рақамли имзо калити талаб этилади. Уни қандай олиш бўйича қўлланма.
Ноябрь ойида ўртача ҳарорат октябрга нисбатан 5−7 даража пастроқ бўлиши ва ёғингарчилик ҳам кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Ой давомида ёмғирнинг қорга айланиш ҳолатлари такрорланиб туради. Ойнинг иккинчи қисмидан бошлаб ҳарорат кечаси 5−8 даража илиқдан 0−3 даража совуққача, кундузи 17−20 даража иссиқдан 3−6 даража илиққача ўзгариб туради.
Норин дарёси кўприги яроқсиз ҳолатга келиб қолгани учун олти ой аввал ундаги қатновлар тўхтатилган эди. Кўприкнинг қурилиш ишлари якунланиб, 1 ноябрь куни фойдаланишга топширилди.
Давлат меҳнат инспекцияси республика ҳудудларида 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда меҳнат муносабатларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар олиб борди. Унга кўра, 158 нафар мансабдор шахснинг меҳнат қонунчилигини бузгани аниқланиб, 577 млн сўмдан ортиқ миқдорда жаримага тортилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг