Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлар Давлат тест маркази биноси олдида тўпланишди. Натижалар ҳисобланганда, уларнинг ҳарбий хизмат имтиёзлари ҳисобга олинмаган.
Сенат раҳбари Танзила Нарбаева Наманганга сафари вақтида туман ҳокимларини «яхши» рейтинг баҳоларини олган ҳудудлардан ўрнак олишга, депутатларни эса янада талабчан бўлишга чақирди.
Туманларда якуний манзилга етказиш тизими тажрибадан ўтказилиб, 2021 йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этилади. Президент бунинг учун жўнатмаларни қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатувчи автоматлашган ахборот тизимини ишга тушириш кераклигини таъкидлади.
Uzbekistan Airways 2018 йил февралида ташкил этилиши эълон қилинган лоукостер ташкил этиш режасидан вақтинча воз кечди. Компания раиси ўринбосари в. б. Умид Ҳусанов тариф сиёсати қайта кўриб чиқилгани, унинг натижалари пандемиядан кейин ошкор қилиниши ҳақида ҳам хабар берди.
Тинч океанининг Камчатка ўлкаси қирғоқларида денгиз жониворларининг оммавий ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилди. Greenpeace буни экологик фалокат деб атади. Ўлка расмийлари содир бўлган воқеанинг учта версиясини, шу жумладан техноген ифлосланишни кўриб чиқмоқда.
Яқин кунларда республикага Уралдан совуқ ҳаво оқими кириши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 15−20 даражагача пасаяди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.
Физиология ва тиббиёт соҳаси бўйича Нобель мукофоти гепатит С вирусини кашф этган Ҳарви Альтер, Майкл Хоутон ва Чарльз Райсга топширилди.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича «қониқарсиз» баҳоланган ҳокимлар ва туманлар сектор раҳбарлари аҳолидан кечирим сўраб, вазиятни тўғирлашга ваъда беришди. Жами 33 та туман ва шаҳарлар «қизил» ҳудуд деб топилди. Касби, Томди, Конимех ва бошқа туманларнинг раҳбарлари биринчи бўлиб узр сўрашди.
Меҳнат вазирлиги Наманганда банк ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақидаги хабарларни ўрганмоқда. Ижтимоий тармоқларда банк муассасаларининг 1400 дан зиёд ходимлари пахта теримига мажбурий жалб қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилиб, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди. Соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбари ҳокимлар билан келишилган ҳолда лавозимларига тайинланади.
Сурхондарё вилоятида 6,5 млрд сўмга қурилган ва бир ярим йилдан сўнг қулаб тушган кўприк 9,6 млрд сўмга таъмирланади. Кўприкнинг қулашига табиий офат сабабчи қилиб кўрсатилди.
Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўринлар учун курашган 16 партиядан атиги 4 таси парламентга кира олди. Аҳолининг сайловда иштирок этиш кўрсаткичи 56,2 фоизни ташкил этди.
ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган абитуриентлар «бюджет»га ўтказилди. Республика ва халқаро танловлар ғолиблари учун қўшимча грант ўринлари ажратилмоқда.
Долларнинг расмий курси 18 сўмга қимматлаб, жами 10 339 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Самарқанд вилоятида Tacuma автомобили ҳайдовчиси йўл ўртасидаги бетон тўсиққа бориб урилиши оқибатида 3 нафар шахс вафот этди яна 2 нафари шифохонага ётқизилди.
USAID, ХМТ ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан амалга оширилган «Қадр-қиммат ва ҳуқуқлар» дастури доирасида 1700 дан ортиқ одам савдоси жабрдийдалари Ўзбекистонга қайтиб келиб, реинтеграция ёрдамини олишди. Бундан ташқари, 95 мингдан ортиқ фуқарога одам савдоси хатарлари бўйича маслаҳатлар берилди.
Навбатдаги иситиш мавсумидан бошлаб иссиқлик таъминоти тўловининг янги тартиблари кучга киради. Тошкентдаги тариф иситиш даврида 1 кв. м иситилаётган майдон учун 142 сўмни ташкил этади.
3 октябрь куни Ўзбекистонда 462 кишининг коронавирусга чалингани тасдиқланиб, жами ҳолатлар сони 58 мингдан ошди.
Кузнинг энг мазали, хушбўй ва ноодатий пишириқлари рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.
2 октябрь куни Ўзбекистонда 486 кишининг коронавирус инфекциясини юқтириб олгани тасдиғини топди ва умумий кўрсаткич 57776 тага етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг