Саидахон Мирраҳимова Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилоят кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Япониянинг яқинда истеъфога чиққан бош вазири Синдзо Абэнинг ўрнига унинг яқин шерикларидан бири, ҳукумат бош котиби Ёсихиде Суга ушбу лавозимни эгаллаши маълум бўлди. Ёсихидэ Суга депутатлар томонидан мамлакатда ҳукмрон Либерал-демократик партиясининг раҳбари этиб сайланди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги икки нафар ходим коронавирус асоратларидан вафот этди. Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Д.Жаббаров 12 сентябрь куни, Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник К.Акимов 14 сентябрь куни оламдан ўтган.
Ҳар йили дунёда 800 минг киши ўз жонига қасд қилади — бу ҳар 40 сонияда битта ҳолат дегани. Деярли 80% ҳолатлар даромад даражаси кам ва ўртача бўлган мамлакатларга тўғри келади. ЖССТ Бутунжаҳон ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш куни муносабати билан бу борада мамлакатларга берилган тавсияларни эслатиб ўтди.
Чоршанба кунидан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳароратнинг пасайиши, шамол тезлигининг кучайиши ва қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шанба кунигача кундузги ҳарорат 27 даража атрофида бўлади.
Наманганда икки нафар эркакни дўппослаган қизга нисбатан очилган жиноят иши тугатилди. Гулсанам Алижонованинг муқаддам судланмаганлиги, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги, Ёшлар иттифоқи кафиллигини инобатга олиб, жиноят ишини тугатишга қарор қилинди.
АҚШ миллий валютасининг расмий курси 21 сўмга қимматлаб, жами 10 295 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари ҳам бир оз кўтарилди.
Давлат тест маркази баъзи абитуриентларнинг тест натижаларини эълон қилишда техник хатога йўл қўйилганини тан олди. Ҳозирда муаммо бартараф қилинган ва натижалар янгиланган, дея аниқлик киритди ДТМ.
14 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги 318 та мактабнинг атиги 141 таси ўқув йилини анъанавий шаклда (рўйхат) қайта тикламоқда. Қолган мактаблар «Онлайн-мактаб» (телеканаллар ва дастурлар жадвали) дарслари орқали бошлайди.
Ўзбекистон ва Швейцария Гулнора Каримова ҳисобларидан мусодара қилинган пул маблағларини қайтариш шартлари бўйича келишувга эришишди. Маблағлар «халқ ҳаётини яхшилашга сарфланиши», жараён эса шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида ташкил этилиши лозим.
2022 йилда Ўзбекистондаги таълим сифати халқаро PISA дастури доирасида баҳоланади. Россиялик мутахассис Галина Ковалева Ўзбекистон таълим сифатини баҳолашга тайёргарлик кўришда қандай ёрдам кўрсатилаётгани, постсовет таълим тизимлари томонидан олинган «ўртача кўрсаткичдан паст» натижалар ва қандай баҳолаш натижаларини кутиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.
12 сентябрь куни Ўзбекистонда 578 кишининг коронавирусга чалингани тасдиғини топди. Жами ҳолатлар эса 46 850 тага етди. Айни пайтда Ўзбекистон аниқланган ҳолатлар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида тўртинчи, дунёда 57-ўринни эгаллаб турибди.
Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига сайланди.
Škoda бренди Ўзбекистон бозорига етти кишилик Kodiaq кроссовери билан кириб келмоқда. Россиядаги заводда ишлаб чиқарилган автомобилни харидорларга октябрдан етказиб бериш бошланади.
Энг сара котлетлар ва уларга мазали гарнирларни Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.
Ўзбекистонда кун давомида 593 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 46,2 мингдан ошди.
Ўзбекистонда ёшлар анъанавий гиёҳванд моддалардан воз кечиб, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар истеъмолига ўтмоқда, дея маълум қилди ички ишлар вазири ўринбосари. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда қарийб 5900 нафар гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи ёшлар рўйхатга олинган. Уларнинг катта қисми Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида.
«Хотин-қизлар ва журналистларга нисбатан судлов механизми тезкор ва шиддатли бўлиб, бор кучи билан ишлаётганини кўриш мен учун оғир. Эркаклар ва амалдорларга келганда бу тизим кўпинча тўхтаб қолади», — деди Саида Мирзиёева. У ўғил фарзандли бўлгани ва исми Шавкатжон эканини маълум қилди.
11 сентябрдан Қозоғистон билан мунтазам авиақатновлар расман тикланди. Air Astana авиакомпаниясининг Олмаота — Тошкент — Олмаота рейси самолёти Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортига келиб қўнди.
Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт, Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманларини ташкил этиш тўғрисидаги Олий Мажлис Сенати қарорлари тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг