Самарқанд ва Львов ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
10 сентябрь 2020, 15:31

Самарқанд ва Львов ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко учрашувида Самарқанд ва Львов ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Асосий ставка 14% этиб белгиланди
10 сентябрь 2020, 15:20

Асосий ставка 14% этиб белгиланди

Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан асосий ставка 1 фоизга пасайтирилиб, 14 фоиз этиб белгиланди. Охирги марта МБ асосий ставкани апрель ойида 16 фоиздан 15 фоизгача тушурган эди.

Икки эркакни дўппослаган наманганлик қиз ўз шаънини ҳимоя қилганини айтди
10 сентябрь 2020, 15:01

Икки эркакни дўппослаган наманганлик қиз ўз шаънини ҳимоя қилганини айтди

Наманган вилоятида икки эркакни дўппослаган қиз ўз шаънини ҳимоя қилганини айтмоқда. Қизнинг маълум қилишича, эркаклар уни масхаралаб, онасини сўккан.

Жалақудуқ туманига янги ҳоким тайинланди
10 сентябрь 2020, 13:00

Жалақудуқ туманига янги ҳоким тайинланди

Ҳисоб палатаси ахборот-таҳлил шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Хикматилло Латипов Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Ўзбекистонда бир қатор ҳокимларга ўринбосарлар тайинланди
10 сентябрь 2020, 12:13

Ўзбекистонда бир қатор ҳокимларга ўринбосарлар тайинланди

Ширин шаҳар ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Абдуғаффор Хожиматов Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимини эгаллади. Шунингдек, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ҳокимларига ҳам янги ўринбосарлар тайинланди.

Қозоғистонда ФВВ ва иккита янги агентлик ташкил этилди
10 сентябрь 2020, 12:00

Қозоғистонда ФВВ ва иккита янги агентлик ташкил этилди

Қозоғистонда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда давлат раҳбарига бўйсунувчи иккита янги агентлик (Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамда Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги) ташкил этилди.

Коронавирус ҳолатлари 45 мингдан ошди
10 сентябрь 2020, 10:07

Коронавирус ҳолатлари 45 мингдан ошди

Ўзбекистонда 230 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда COVID-19 дан тузалганлар улуши 93 фоизни ва даволанаётганлар сони 2580 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

Жиззах вилоятидаги ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди
10 сентябрь 2020, 09:34

Жиззах вилоятидаги ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида учта автомашина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч нафари эса тиббиёт муассасасига ётқизилди.

Кун давомида 512 кишида коронавирус тасдиқланди
9 сентябрь 2020, 23:50

Кун давомида 512 кишида коронавирус тасдиқланди

Кун давомида Ўзбекистонда 512 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Бир кун аввал бу кўрсаткич 443, икки кун муқаддам — 312 та эди.

UZIMEI тизимидан ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фош этилди
9 сентябрь 2020, 23:44

UZIMEI тизимидан ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фош этилди

Божхоначилар мобил қурилмаларни UZIMEI тизимидан ноқонуний рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳни фош этишди. Гуруҳ аъзоларидан бири қўшни республикада фуқароларнинг паспортларини телефон ёрдамида расмга тушириб, ҳар бир паспорт учун 5 доллардан ҳақ олган.

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари тайинланди
9 сентябрь 2020, 19:14

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари тайинланди

Полковник Абдураҳим Мўминов президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Фарғонада 6 яшар қиз юк машинаси уриб юбориши оқибатида шифохонада вафот этди
9 сентябрь 2020, 17:48

Фарғонада 6 яшар қиз юк машинаси уриб юбориши оқибатида шифохонада вафот этди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида «Газ-53» русумли юк автомобили 6 яшар қизни уриб юборди. Қиз тан жароҳати олиб шифохонада вафот этди.

Тошкентда совуқ сув ўчирилиши кутилмоқда
9 сентябрь 2020, 16:26

Тошкентда совуқ сув ўчирилиши кутилмоқда

14 сентябрдан бошлаб Тошкент сув таъминоти тармоқларида таъмирлаш-профилактика ишлари олиб борилиши сабаб совуқ сув ўчирилиши ва сув қувурлари тизимида босимнинг камайиши кузатилади.

Хўжаобод туманига янги ҳоким тайинланди
9 сентябрь 2020, 16:16

Хўжаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Зоҳиджон Аҳмадалиев Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Ушбу лавозимни эгаллаб келаётган Отабек Расулов вазифасидан озод этилди.

Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмга баҳоланди
9 сентябрь 2020, 15:44

Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмга баҳоланди

Ўзбекистон хуфиёна иқтисодиёти 245 трлн сўмга тенг деб баҳоланди. ДСҚ истеъмолчиларни маҳсулот ёки хизмат харидидан сўнг чек сўрашга чақирди.

Айрим туманларда қўлда терилган пахта учун устама ҳақ тўланади
9 сентябрь 2020, 14:26

Айрим туманларда қўлда терилган пахта учун устама ҳақ тўланади

Айрим туманларда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта учун 200 сўмдан устама ҳақ тўланади. Аввалроқ қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда — 1000 сўмдан, иккинчи теримда — 1400 сўмдан меҳнат ҳақи тўлаш белгилангани хабар қилинган эди.

Асака тумани ва Ширин шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди
9 сентябрь 2020, 13:44

Асака тумани ва Ширин шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди

Андижон вилояти Асака тумани ҳокими Иномжон Мамадалиев эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Унинг ўрнига Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Мансурбек Алиханов тайинланди. Шунингдек, Сарварбек Султонов Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳокими бўлди.

Ҳеч бир мамлакат гендер тенглиги тамойилларини жорий эта олмади — БМТ
9 сентябрь 2020, 13:18

Ҳеч бир мамлакат гендер тенглиги тамойилларини жорий эта олмади — БМТ

Чорак асрда дунёнинг бирорта ҳам мамлакати хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича Пекин декларациясини тўлиқ бажаришга яқинлашмади, дея таъкидлади БМТ. Дунёда ҳукумат вакиллари ва раҳбарларининг фақатгина 25 фоизини аёллар, қолган 75 фоизини эркаклар ташкил этмоқда.

«Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина маҳаллий кенгаш депутатлари қабул қилади» — Шерзод Шерматов
9 сентябрь 2020, 12:12

«Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина маҳаллий кенгаш депутатлари қабул қилади» — Шерзод Шерматов

«Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари мактабларнинг ҳақиқий тайёрлиги, ҳудуддаги санитария-эпидемиологик ҳолат ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятидан келиб чиқиб қабул қилади», — таъкидлади Шерзод Шерматов. Унинг хабар беришича, мактаб очилишидан аввал уни хавфсиз ва зарур воситалар билан таъминланганлигига ишонч ҳосил қилингач, Кенгаш ушбу мактаб фаолиятини бошлаши тўғрисида қарор қабул қилади.

Импорт қилинаётган электромаиший техникаларга утилизация йиғими жорий этилади
9 сентябрь 2020, 12:01 1

Импорт қилинаётган электромаиший техникаларга утилизация йиғими жорий этилади

Ўзбекистонда импорт қилинаётган тайёр электромаиший техника маҳсулотларига утилизация йиғими жорий этилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг