Чартер рейслар рўйхатига қўшимча киритилди
8 сентябрь 2020, 22:51

Чартер рейслар рўйхатига қўшимча киритилди

Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича сентябрь ойига белгиланган чартер рейслар рўйхатига қўшимча киритилди. Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча қатновлар қўйилди.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилмоқда
8 сентябрь 2020, 22:27

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилмоқда

Президент қарори билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилмоқда. Холдингни ўтган йилнинг бошида тугатиш режалаштирилган эди.

Россия коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини фуқаролар муомаласига чиқарди
8 сентябрь 2020, 19:29

Россия коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини фуқаролар муомаласига чиқарди

Россиянинг «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинасининг биринчи партияси фуқаролар муомаласига чиқарди. Хабар берилишича, яқин орада аҳолини эмлаш тадбирлари бошланади. Бундан олдин, кўплаб фармкомпаниялар Россия соғлиқни сақлаш вазирлигини ушбу вакцинани рўйхатдан ўтказишга шошмасликка чақираётган эди.

Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди
8 сентябрь 2020, 19:11

Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев вафот этди

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев оламдан ўтди. Унга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган эди. Олдинроқ, туман ҳоким ўринбосари Мансур Раҳмонов вафот этган эди.

Ўзбекистон халқаро армия ўйинларида учинчи ўринни эгаллади
8 сентябрь 2020, 18:38

Ўзбекистон халқаро армия ўйинларида учинчи ўринни эгаллади

Халқаро армия ўйинларида қатнашган 30 мамлакат орасида Ўзбекистон ҳарбийлари учинчи ўринни эгаллашди. Мамлакат терма жамоаси 3 та мусобақада ғолиб чиқди ва яна 11 та мусобақада совринли ўринларни эгаллади.

Чироқчи туман ИИБнинг собиқ ходимлари устидан суд бошланди
8 сентябрь 2020, 17:53

Чироқчи туман ИИБнинг собиқ ходимлари устидан суд бошланди

8 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди биносида беш нафар собиқ ИИБ ходимига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошланди. Судланувчилар январь ойида чорва моллари ўғирлигида гумон қилинаётган фуқаро Ю. А. ни қаттиқ калтаклаб, унинг ўлимига сабабчи бўлганликда айбланмоқда.

Актёр Михаил Ефремов 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
8 сентябрь 2020, 16:05

Актёр Михаил Ефремов 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Актёр Михаил Ефремов Москвада ўлим билан якунланган ЙТҲда айбдор деб топилиб, 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, у уч йил давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Давлат солиқ қўмитаси тизимида Кадастр агентлиги тузилди
8 сентябрь 2020, 14:40

Давлат солиқ қўмитаси тизимида Кадастр агентлиги тузилди

Давергеодезкадастр қўмитаси негизида Кадастр агентлиги ташкил этилди. Қўмитанинг қишлоқ хўжалиги ерлари соҳасидаги ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилади. Янги агентлик Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида бўлади.

Фарғона вилоятида 1,35 млрд сўмдан ортиқ миқдорда табиий газ ўғирланган
8 сентябрь 2020, 14:29

Фарғона вилоятида 1,35 млрд сўмдан ортиқ миқдорда табиий газ ўғирланган

Фарғона вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналарида 1,35 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Қонун бузилишларининг асосий қисмини умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига рухсатсиз уланиш, ҳисоблаш ускуналарига, уларнинг муҳрларига қасддан зарар етказиш, шунингдек, улардаги кўрсатгичларни ўзгартириш учун рухсатсиз таъсир ўтказиш кабилар ташкил этди.

Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилмоқда
8 сентябрь 2020, 12:51

Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилмоқда

Қонунчилик палатаси Тошкент таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ҳамда Тошкентнинг Сергели, Бектемир туманлари ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янгиҳаёт тумани таркибига 2131,2 гектар ўтказилиши режалаштирилган. Қарор Олий Мажлис Сенатига юборилди.

Наманганда янги туман ташкил этилади
8 сентябрь 2020, 12:25

Наманганда янги туман ташкил этилади

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан Наманган вилояти Наманган шаҳар таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Давлатобод туманининг умумий майдони — 4 686 гектар бўлиб, унинг таркибига Наманган шаҳрининг 25 та маҳалласи ўтказилади.

Наманганда бир қиз икки нафар эркакни дўппослади
8 сентябрь 2020, 12:13

Наманганда бир қиз икки нафар эркакни дўппослади

ИИВ маълумотларига кўра, Наманган вилояти Норин туманида 23 яшар қиз жамоат жойида икки нафар эркакни бесабаб дўппослаб, тан жароҳати етказди. Жароҳатланганлардан бири унинг безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган.

Туркияда теракт уюштирган Абдулқодир Машариповга умрбод қамоқ жазоси белгиланди
8 сентябрь 2020, 11:00

Туркияда теракт уюштирган Абдулқодир Машариповга умрбод қамоқ жазоси белгиланди

Туркия суди 2017 йилда Истанбулда теракт уюшитириб, 39 кишини ўлдирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга 40 та умрбод қамоқ жазоси белгилади. Қўшимча тарзда, у яна 1368 йилга озодликдан маҳрум этилди. Машариповда муддатдан аввал озодликка чиқиш ҳуқуқи бўлмайди.

Конституцивий суд қонунларни бузмаётганлигини таъкидлади
7 сентябрь 2020, 19:30

Конституцивий суд қонунларни бузмаётганлигини таъкидлади

Ижтимоий тармоқларда Конституциявий суд раиси Бахтиёр Мирбобоевга қаратилган хабарларга расмий муносабат билдирилди. Унда Конституциявий суднинг судьяси 70 ёшдан ошмаган бўлиши «қоида тариқасида», яъни мажбурий талаб сифатида қабул қилиниши керак эмаслиги, Б.Мирбобоевнинг ваколат муддати 2017 йилдан ҳисобланиши ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари мавжуд эмаслиги таъкидланади.

Тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони ошиб боряпти
7 сентябрь 2020, 18:40

Тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони ошиб боряпти

26 августдан бошлаб тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан 34,2 минггача ошган. Тана ҳарорати ошгани сабаб чақирувлар эса 2,5 мингдан 3,5 мингтагача кўпайган.

Ўзбекистонда кунига 30−40 мингта коронавирусга тест ўтказиляпти
7 сентябрь 2020, 18:07

Ўзбекистонда кунига 30−40 мингта коронавирусга тест ўтказиляпти

Ўзбекистонда кунига 30 мингдан 40 мингтага коронавирусга тест таҳлили ўтказилаётгани ва шундан 200−300 тагача ҳолатда мусбат натижа аниқланаётгани маълум бўлди.

Россияда хорижликларга чет эл фуқароларини ўз уйларида жойлаштиришга рухсат берилди
7 сентябрь 2020, 18:04

Россияда хорижликларга чет эл фуқароларини ўз уйларида жойлаштиришга рухсат берилди

Эндиликда Россияда турар жойи бўлган ва Россия фуқаролигига эга бўлмаган шахс мезбон сифатида бошқа чет эл фуқаросини ўз уйига жойлаштириши ёки уни ўз уйида яшаш жойи сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

ХТВ ота-оналарга тавсиялар билан мурожаат қилди
7 сентябрь 2020, 17:52

ХТВ ота-оналарга тавсиялар билан мурожаат қилди

Халқ таълими вазирлиги биринчи ўқиш ҳафтасини ташкил этишда ота-оналардан ўз фарзандларини ўқиш ва дам олиш вақтини тақсимлашга ёрдам беришга, эрта ётишларини назорат қилишга ва телевизор олдида ва компьютерда ўтказадиган вақтини чеклашга тавсия берди.

«Дезинфекцион туннеллардан фойдаланишда давом этишимиз керак» — эпидемиолог
7 сентябрь 2020, 17:43 1

«Дезинфекцион туннеллардан фойдаланишда давом этишимиз керак» — эпидемиолог

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромов дезинфекцион туннеллардан фойдаланишда давом этиш кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳозирга қадар дезинфекцион туннелларни самарасиз деган илмий мақолалар ёки нуфузли идораларнинг кўрсатмалари берилмаган. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги дезинфекция туннелларининг коронавирусга қарши курашда энг фойдасиз восита эканлиги ҳақида баёнот берган эди.

Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича етакчига айланди
7 сентябрь 2020, 17:33

Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича етакчига айланди

Ўзбекистон июль ойида 11,6 тонна олтин экспорт қилиб, дунё мамлакатлари орасида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг