Ўзбекистонда импорт қилинаётган тайёр электромаиший техника маҳсулотларига утилизация йиғими жорий этилади.
Россия ОАВларига берган интервьюсида Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакатдаги вазият, Telegram-каналлар, унинг қурол билан кўриниш бергани ва Мария Колесникованинг ҳибсга олиниши ҳақида гапириб ўтди.
2020 йилнинг 8 ойи давомида республика ҳудудида 3596 та ЙТҲ содир этилиб, уларнинг 991 таси ўлим билан якунланди. 2605 киши жароҳатланди.
Ўзбекистонда 139 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда COVID-19 дан тузалганлар улуши 94 фоизни ва даволанаётганлар сони 2297 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
8 сентябрь куни Ўзбекистонда 443 та коронавирус ҳолати аниқланди. Бир кун аввал ушбу кўрсаткич 312 тани ташкил этган эди.
«Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Сергей Вюненко 42 ёшида вафот этди. Унинг коронавирусга чалингани маълум қилинди.
Самарқандда эри томонидан ваҳшийларча калтакланиб, «памперс» едирилган аёл билан боғлиқ ҳолат Сенат назоратига олингани хабар қилинди. Жабрланувчи эса зўравонга нисбатан Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) ва 110- моддалари (қийнаш) бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилишини сўрамоқда.
Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича сентябрь ойига белгиланган чартер рейслар рўйхатига қўшимча киритилди. Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча қатновлар қўйилди.
Президент қарори билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилмоқда. Холдингни ўтган йилнинг бошида тугатиш режалаштирилган эди.
Россиянинг «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинасининг биринчи партияси фуқаролар муомаласига чиқарди. Хабар берилишича, яқин орада аҳолини эмлаш тадбирлари бошланади. Бундан олдин, кўплаб фармкомпаниялар Россия соғлиқни сақлаш вазирлигини ушбу вакцинани рўйхатдан ўтказишга шошмасликка чақираётган эди.
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев оламдан ўтди. Унга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган эди. Олдинроқ, туман ҳоким ўринбосари Мансур Раҳмонов вафот этган эди.
Халқаро армия ўйинларида қатнашган 30 мамлакат орасида Ўзбекистон ҳарбийлари учинчи ўринни эгаллашди. Мамлакат терма жамоаси 3 та мусобақада ғолиб чиқди ва яна 11 та мусобақада совринли ўринларни эгаллади.
8 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди биносида беш нафар собиқ ИИБ ходимига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошланди. Судланувчилар январь ойида чорва моллари ўғирлигида гумон қилинаётган фуқаро Ю. А. ни қаттиқ калтаклаб, унинг ўлимига сабабчи бўлганликда айбланмоқда.
Актёр Михаил Ефремов Москвада ўлим билан якунланган ЙТҲда айбдор деб топилиб, 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, у уч йил давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Давергеодезкадастр қўмитаси негизида Кадастр агентлиги ташкил этилди. Қўмитанинг қишлоқ хўжалиги ерлари соҳасидаги ваколатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилади. Янги агентлик Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида бўлади.
Фарғона вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналарида 1,35 млрд сўмдан ортиқ миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Қонун бузилишларининг асосий қисмини умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига рухсатсиз уланиш, ҳисоблаш ускуналарига, уларнинг муҳрларига қасддан зарар етказиш, шунингдек, улардаги кўрсатгичларни ўзгартириш учун рухсатсиз таъсир ўтказиш кабилар ташкил этди.
Қонунчилик палатаси Тошкент таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ҳамда Тошкентнинг Сергели, Бектемир туманлари ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янгиҳаёт тумани таркибига 2131,2 гектар ўтказилиши режалаштирилган. Қарор Олий Мажлис Сенатига юборилди.
Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан Наманган вилояти Наманган шаҳар таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Давлатобод туманининг умумий майдони — 4 686 гектар бўлиб, унинг таркибига Наманган шаҳрининг 25 та маҳалласи ўтказилади.
ИИВ маълумотларига кўра, Наманган вилояти Норин туманида 23 яшар қиз жамоат жойида икки нафар эркакни бесабаб дўппослаб, тан жароҳати етказди. Жароҳатланганлардан бири унинг безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган.
Туркия суди 2017 йилда Истанбулда теракт уюшитириб, 39 кишини ўлдирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга 40 та умрбод қамоқ жазоси белгилади. Қўшимча тарзда, у яна 1368 йилга озодликдан маҳрум этилди. Машариповда муддатдан аввал озодликка чиқиш ҳуқуқи бўлмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг