Бош прокуратура Хайдаржон Бобохайдаров (блогер Дадахон Ҳайдаров) Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ҳолати юзасида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганини маълум қилди. Унинг оиласи 22 августдан буён унинг қаердалигини билмаслигини айтди.
30 август соат 06:00 дан Тошкент метрополитенининг янги ерусти халқа йўлининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача ҳаракат йўлга қўйилди. Қайд этилишича, «Дўстлик» бекатидан «Дўстлик-2» бекатига ўтиш бепул.
Ўзбекистонда 143 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан тузалганлар улуши 93 фоизни ва даволанаётганлар сони 2633 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда кун давомида 337 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 41 мингтадан ошди.
Июнь ойида бўлиб ўтган бош вазир билан учрашувда ҳокимни ўзгартиришни сўраган сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаров 10 суткага қамоққа олинган. Отасининг сўзларига кўра, уни бошига қоп кийгизган ҳолда вертолётда олиб кетишган. Яқинлари 22 августдан буён унинг қаерда эканлигидан бехабар. «Газета.uz» манбасига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 80−90 одам олиб борилган.
Анъанага кўра, Мустақиллик куни арфасида президент давлат хизматчилари, шифокорлар, ҳарбий хизматчилар, турли соҳа вакилларини, шунингдек чет элликлар ва хориждаги ватандошларни мукофотлаш тўғрисида фармонларни имзолади. Тақдирланганлар орасида вазирлар ва вилоят ҳокимлари, санъаткорлар, ўқитувчилар, журналистлар ва бошқалар бор. Тўрт нафар фельдшер ва уч ҳарбий хизматчи ўлимидан сўнг мукофотланди.
Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди.
Сентябрда об-ҳаво кўп йиллик ўртача кўрсаткичларга яқин бўлади, дея маълум қилди Ўзгидромет. Айрим ҳудудлардагина қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев пойтахт атрофида айланма йўлни босиб ўтиб, метронинг «Бодомзор» станциясидан янги «Туркистон» станциясига поездда борди. Юнусобод йўлини якунлайдиган иккита янги бекат кунига 7500 йўловчига хизмат қилади.
БАА Президенти шайх Муҳаммад бин Заид Ал-Нахайян 1972 йилги Исроилга қарши бойкот ҳақидаги декретни бекор қилди.
Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, икки давлат ўртасидаги савдо, транспорт ва энергетика масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 10 йиллик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланди.
Махсус комиссия пандемия билан боғлиқ вазият сабабли мамлакат аҳолисини Мустақиллик байрамини уйда ўтказишга чақирди.
Қашқадарё вилояти, Косон туманидан ўтувчи 4К-339 йўлида Damas ҳайдовчиси асосий йўлдан келаётган «Камаз»ни ўтказиб юбормагани сабабли ЙТҲ содир этилган. Унинг оқибатида Damas ҳайдовчиси ва 18 ёшли йўловчиси вафот этди, икки нафар киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Zira.uz қиш мавсуми учун олдиндан тайёрлаб қўйса бўладиган егуликлар рўйхатини тақдим этади.
Marvel Studios компаниясининг «Қора қоплон» фильми билан дунёга машҳур бўлган Чадвик Бозман 43 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У тўрт йилдан бери саратон билан курашаётган эди.
Ўзбекистонда 130 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 2701 кишини ташкил этиб, уларнинг 301 нафари оғир аҳволда, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
31 август ва сентябрь ойида амалга ошириладиган чартер рейслари жадвали эълон қилинди. Шунингдек, Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистонга мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистонда кун давомида 376 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 40,8 мингдан ошди. Коронавирусдан соғайиш даражаси 93 фоизга етди.
Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 28 августдан ҳар ҳафта темир йўл рейслари ташкил этилади. Поездлар Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самарадан қатновларни амалга оширади.
Мактабларда таълим жараёни бир вақтнинг ўзида икки хил — анъанавий ва масофавий шаклда йўлга қўйилади. Янги ўқув йили эса 14 сентябрдан бошланади. Президент пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг