27 август куни Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ, коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга ёрдам бериш ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонга йўл олишди.
Владимир Путин Александр Лукашенконинг илтимосига кўра, Беларусга ёрдам бериш учун ҳарбий куч захирасини шакллантирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия кучларини ҳозирча Беларусда ишлатишга ҳожат йўқ.
Президент Шавкат Мирзиёев геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ошириш мақсадида Давгеолқўм раисига геология-қидирув ишларини 2 баробар кенгайтириш, Наманган тажрибаси асосида ҳар бир ҳудудда доимий геологик экспедициялар ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.
Ҳукумат қарори билан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди. Унда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.
Россиялик блогер ва урбанист Илья Варламов ўз видеолавҳаларининг бирида чамадонни кўздан кечираётганда унинг кроссовкалари билан қизиқиб қолган, аммо катталиги мос келмагани учун фақат сигаретларни олиб қолган ўзбекистонлик чегарачи билан боғлиқ вазиятни эслаб ўтди. Давлат божхона қўмитаси Варламов сўнгги йилларда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктидан ўтмаганлигини айтди. Блогер вазият 10 йил олдин содир бўлганлигини тушунтириб, Давлат божхона қўмитасини Россия фуқароларининг шахсий маълумотлари ва саёҳат маълумотларини ошкор этмасликка чақирди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг департаменти бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Жўрабек Аҳмедов Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Янги Зеландиядаги икки масжидга қуролланган ҳолатда кириб, 50 дан зиёд одамни ўлдирган Брентон Таррант умрбод озодликдан маҳрум этилди. Унга муддатидан олдин озод этиш тартиби қўлланилмайди. Мамлакат бош вазири ушбу шахс бу жазога лойиқлигини айтиб ўтди.
Давлат раҳбарининг фармони билан 28 нафар иқтидорли йигитлар «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.
2016 йил «Конституцион тузумга тажовуз» айби билан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган навоийшунос олим, шоир ва ёзувчи Акром Малик Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ маҳкумлар қаторида авф этилди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди дизайнер Нариман Григорянни ўлдиришда айбланаётган шахсни 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
TikTok бош директори Кевин Майер тўрт ойлик фаолиятдан сўнг, компанияни тарк этди. Майернинг ишдан кетишига компания ва АҚШ расмийлари ўртасида юзага келган зиддият ва сотиш бўйича олиб борилаётган музокаралар сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Тожикистон Мустақил касабалар уюшмаси федерацияси мамлакатнинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмонни 11 октябрь куни бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларига номзод сифатида илгари сурди. Яна 4 та сиёсий партиялар ҳам ўз номзодларини кўрсатди.
Марказий Осиёнинг бешта мамлакати биргаликда XXI асрда минтақани ривожлантириш учун дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида давлатлараро ҳужжатни тайёрламоқда, деди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.
Жиззах вилоятида жойлашган Бахмал давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида номаълум фуқаролар томонидан қўйилган қопқонга Ўзбекистон Қизил китобига киритилган айиқ тушди. Тегишли идоралар ёрдами орқали айиқ қутқарилиб, ҳозирда унга даволаш муолажа ишлари олиб борилмоқда.
Crediton.uz смартфон ва маиший техникаларни оператор қўнғироқларисиз ва шу куннинг ўзида етказиб бериш хизмати билан 15 ойгача муддатга бўлиб тўлаш имкониятини таклиф қилади.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Cobalt автомобиль тезлигини меъёридан оширгани сабабли рул бошқарувини йўқотиб, Spark автомобили билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобилининг ҳайдовчи ва йўловчиси ҳалок бўлди, 3 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.
Ўзбекистонда 141 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3338 кишини ташкил этиб, уларнинг 294 нафари оғир аҳволда, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда кун давомида 390 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 40 мингтадан ошди. Соғайганлар сони эса 36,5 мингтадан кўпроқни ташкил этмоқда.
Республикадаги барча бошланғич, умумий ўрта таълим ва тиббиёт муассасаларининг 1,5 млн нафардан ортиқ ходимлари бепул гриппга қарши эмланади.
Президент қарори билан 810 мингдан ортиқ болани моддий қўллаб-қувватлаш учун 400 миллиард сўм (ҳар бир бола учун 500 минг сўм) ажратилади. Ушбу ёрдам кам таъминланган оилалар фарзандларини қишки кийим-кечак, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлашга қаратилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг