«Яндекс.Такси» хизмати «Яндекс Go» га айланди
19 август 2020, 18:03

«Яндекс.Такси» хизмати «Яндекс Go» га айланди

«Яндекс» компанияси «Такси» базаси асосида бир нечта хизматлар учун янги дастурни ишга туширди. Ўзбекистонда «Яндекс Go» ҳозирда такси ва етказиб бериш хизматларини ўз ичига олган. Бошқа мамлакатларда эса буларга, шунингдек, ресторан ва дўконлардан таомларни тезкор етказиб бериш, жамоат транспортлари жадвали ва каршеринг хизматларини ҳам қўшиш мумкин.

Nokia Германияда Mercedes автомобиллари сотилишини тақиқлаши мумкин
19 август 2020, 17:51

Nokia Германияда Mercedes автомобиллари сотилишини тақиқлаши мумкин

Mercedes автомобилларини ишлаб чиқарувчи Daimler Финляндиянинг Nokia компанияси технологияларидан лицензиясиз фойдаланланликда айбдор деб топилди. Энди Nokia Германияда компаниянинг автомобилларини сотишни тақиқлаш ҳуқуқига эга бўлади.

SpaceX Falcon 9 ракетасини олтинчи маротаба ишга туширди
19 август 2020, 17:38

SpaceX Falcon 9 ракетасини олтинчи маротаба ишга туширди

SpaceX Falcon 9 ракетасини олтинчи маротаба учириб, орбитага навбатдаги Starlink интернет сунъий йўлдошларини юборди. Starlink интернети тезлиги, аноним маълумотларга кўра, сониясига 11 мегабитдан 60 мегабитгача чиқиши мумкин.

Дилшод Икромов Uzcard раҳбари бўлди
19 август 2020, 16:24

Дилшод Икромов Uzcard раҳбари бўлди

Илгари Марказий банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори бўлиб ишлаган Дилшод Икромов Ахрор Маҳмудов ўрнига Uzcard компаниясининг раҳбари бўлди.

UzAuto Motors автомобилларининг нархи қанчага арзонлашади — рўйхат
19 август 2020, 15:17

UzAuto Motors автомобилларининг нархи қанчага арзонлашади — рўйхат

Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors томонидан 2020 йил март ойида автомобиллар учун тасдиқланган ва истеъмолчиларга реализация қилинган, асоссиз киритилган харажатларни чегиришни ва ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариб беришни сўради. Янги шартномлар ҳам ушбу чегирмалар асосида тузилади. Бунинг оқибатида Spark 3,5 млнгача, Cobalt 10,5 млнгача, Gentra 19,8 млнгача ва Damas 15,7 млн сўмгача арзонлашиши кутилмоқда.

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар рўйхати эълон қилинди
19 август 2020, 14:04

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 65 та жойда бўлиб ўтади. Тошкентда имтиҳонлар учун «Пахтакор» стадиони, Миллий боғ, Талабалар шаҳарчаси хиёбони, «Ашхобод» сайилгоҳи ва Ботаника боғи танланди. Бу йил абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш жойлари ташкил этилмайди.

Дунё бўйлаб 22 млндан ортиқ COVID-19 беморлари рўйхатга олинган
19 август 2020, 13:48

Дунё бўйлаб 22 млндан ортиқ COVID-19 беморлари рўйхатга олинган

Дунёда рўйхатга олинган коронавирус ҳолатлари сони 22 млн дан ошди, 780 мингдан ортиқ одам вафот этди. Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда кузатилмоқда.

Малида президент ва бош вазир ҳибсга олинди
19 август 2020, 13:31

Малида президент ва бош вазир ҳибсга олинди

Малида ҳарбий кучлар ғалаён кўтариб, президент ва бош вазирни ҳибсга олишди. Армия ва ҳукумат ўртасидаги можаронинг сабаби тўловлар миқдорининг пастлиги бўлиши мумкин. БМТ қўзғолонни қоралаб, конституцион тузумни тезда тиклашга ва мамлакат раҳбарларини қўйиб юборишга чақирди.

UzAuto Motors автомобиллари нархи арзонлаштирилади
19 август 2020, 13:13

UzAuto Motors автомобиллари нархи арзонлаштирилади

UzAuto Motors автомобиллар нархларини 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширгани аниқланди. Компанияга нархларнинг асоссиз оширилган қисмларини бекор қилиш ва автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берилди.

Митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш тартиби белгиланади
19 август 2020, 12:33 2

Митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш тартиби белгиланади

Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, ушбу тадбирларни иш кунлари кундузи 10:00 — 18:00 орасида 2 соатдан ошмаган вақт давомида ўтказишга рухсат берилади. Бу каби тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза намойишлар ўтишидан ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддатдан олдин тақдим этилиши лозим — батафсил.

Учинчи қоидабузарлик қонли якун топди — «ЗИЛ» Cobalt билан тўқнашди, 4 киши ўлди
19 август 2020, 12:21

Учинчи қоидабузарлик қонли якун топди — «ЗИЛ» Cobalt билан тўқнашди, 4 киши ўлди

Ургут туманида 21 ёшли «ЗИЛ» ҳайдовчисининг йил давомида учинчи бор ЙҲҚ бузиши қонли аварияга сабаб бўлди. Хавфли бурилишда қарама-қарши йўлдан юрган юк машинаси рўпарадан чиққан Cobalt билан тўқнашди. Енгил машинадаги 4 киши қурбон бўлди, яна 3 киши жароҳатланди.

Ургутда машина уриб юборган бола ҳалок бўлди
19 август 2020, 11:24

Ургутда машина уриб юборган бола ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида «Москвич» ҳайдовчиси йўлни велосипедда кесиб ўтаётган беш ёшли болани уриб юборди. Бола шифохонада вафот этди.

Коронавирус ҳолатлари 36,7 мингдан ошди
19 август 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 36,7 мингдан ошди

Ўзбекистонда 242 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Янги ҳолатлар Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида аниқланган. Тошкент шаҳрида 2 нафар коронавирус бемори вафот этди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганларнинг 411 нафари оғир аҳволда, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Сентябрь ойидан аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади
19 август 2020, 09:59

Сентябрь ойидан аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади

Аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш мақсадида чет элдан вакциналар олиб келинади ва жойларда эмлаш пунктлари ташкил қилинади. Эмлаш ишлари сентябрь ойидан бошланиши кутилмоқда.

Кўчаларни исириқ билан дезинфекция қилиш ҳазил эди — ҳокимлик
19 август 2020, 09:43 1

Кўчаларни исириқ билан дезинфекция қилиш ҳазил эди — ҳокимлик

Қўқон ҳокимлиги шаҳар кўчаларини исириқ билан «дезинфекция» қилинаётганлиги акс эттирилган видео «Тоза ҳудуд» корхонаси ходимларининг ҳазили эканлигини таъкидлади.

Маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланади
19 август 2020, 09:20

Маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланади

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 20 августдан қайта тикланадиган поезд қатновлари жадвалини эълон қилди.

Тошкентдан Юсуфхонага автобус қатнови йўлга қўйилди
19 август 2020, 09:03 1

Тошкентдан Юсуфхонага автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкент ва Бўстонлиқ туманининг Юсуфхона қўрғони ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди. Кун давомида 18 та қатнов амалга оширилади, чипта нархи 10 минг сўм.

Кун давомида 591 та коронавирус ҳолати аниқланди
19 август 2020, 01:07

Кун давомида 591 та коронавирус ҳолати аниқланди

Кун давомида 591 та коронавирус ҳолати аниқланди ва умумий кўрсаткич 36,5 мингдан ошди. Соғайганлар сони эса 32,2 мингтани ташкил этмоқда

Бош прокуратура BEVERLee Businees фаолиятини ўрганишни бошлади
18 август 2020, 23:24

Бош прокуратура BEVERLee Businees фаолиятини ўрганишни бошлади

BEVERLee Businees молиявий пирамидага асослангани ва ўз маҳсулотларини коронавирусга даво сифатида пуллаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Бош прокуратура компания фаолиятини ўрганишни бошлади.

Ҳожатхонаси йўқ АЁҚШларга нефть маҳсулотлари ва газ етказиб бериш тўхтатилиши мумкин
18 август 2020, 23:06

Ҳожатхонаси йўқ АЁҚШларга нефть маҳсулотлари ва газ етказиб бериш тўхтатилиши мумкин

1 сентябрдан ҳожатхоналар билан таъминланмаган АЁҚШларга нефть маҳсулотлари ва газ етказиб бериш тўхтатилиши, улар лицензияси бекор қилиниши мумкин. Улар ушбу талабни 1 мартга қадар бажаришлари керак эди, бироқ муддат узайтирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг