Zira.uz эрталаблари нонушта тайёрлашга вақти етмайдиган пазандалар учун кечқурун тайёрлаб қўйса бўладиган 7 та нонушта рецептини тақдим этади.
21 август куни Ўзбекистонда 381 та коронавирус ҳолати рўйхатга олиниб, 8 июлдан бери энг паст кўрсаткич қайд этилди. Жами ҳолатлар сони 38 мингдан ошди.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасида (янги таҳрири) асосий тушунчаларга изоҳ берилган, шунингдек, диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиблари ўзгартирилган ва рад этиш учун асослар кўрсатиб берилган.
«Ҳа, мен ўша одамман, олдим пулни». Қашқадарёда мансабдор шахслар, асосан МФЙ ходимлари «темир дафтар» рўйхатида бўлган эҳтиёжмандлар ўрнига ўзларининг ёки қариндошларининг телефон рақамларини киритгани аниқланди. Ҳоким Зойир Мирзаев бу ҳолатни «катта хиёнат, катта жиноят» деб атади. Вилоят прокуратураси текширув ўтказмоқда.
Деҳқонобод калий заводи атроф-муҳитга келтирган зарари учун қўшимча 855,5 млн сўм миқдорида компенсация тўлайдиган бўлди.
Пойтахтда электр энергиясини ҳисобга олиш тизими маълумотларини қайта ишлаш маркази очилди. Унинг вазифаси — кўп тарифли абонентлар ҳисобини юритиш, қарздор истеъмолчиларни тармоқдан автомат равишда узиш ва уларни такрор улаш кабилардан иборат.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига хорижий жанубдан иссиқ ва қуруқ оқим кириши кучайиши оқибатида об-ҳаво кам булутли бўлади. Якшанба куни ҳарорат кўтарилиб, кундузи 37−39 даражагача етади.
Афғонистоннинг Балх провинциясида «Ўзбекистон темир йўллари» таркибига кирувчи «Сўғдиёна транс» шўъба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум уюштирилди. Ўзбекистон томони Афғонистон ҳудудидаги ўзбек компаниялари ходимлари ҳимоясини кучайтиришни сўради.
Икки йил олдин Apple компаниясининг бозор қиймати 1 трлн долларга етган эди. Ҳозирда унинг капитализацияси 2 трлн доллардан ошган бўлиб, у ушбу натижага эришган АҚШдаги биринчи, дунё тарихидаги иккинчи компанияга айланди.
22 августдан абитуриентлар ДТМ сайтидаги шахсий кабинетидан абитуриент рухсатномасини юклаб олишлари мумкин. Шунингдек, ҳужжат тўлдиришда киритилган телефон рақамига бу ҳақдаги SMS-хабар юборилади. Имтиҳонларнинг қандай ўтиши ва ташкиллаштирилиши бўйича ҳам қўшимча маълумотлар берилди.
«Ўзбекнефтгаз» ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари ўзларига топширилган 297,8 млн сўмлик қувур ва қора металларни талон-торож қилди.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов уч ҳафталик даволанишдан сўнг ишга қайтди.
Эпидемиолог Рустам Икромов сентябрь ойида аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш учун тайёргарлик кўраётганини эълон қилди. У аралаш инфекция хавфи ҳақида огоҳлантирган.
Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида КамАЗ ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. Эркак воқеа жойида вафот этди.
Ўзбекистонда 132 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. 2 нафар коронавирус бемори вафот этди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганларнинг 255 нафари оғир аҳволда, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда кун давомида 581 та коронавирус ҳолати аниқланиб умумий кўрсаткич қарийб 37,7 мингтага етди. Ҳозирда даволанаётган 3997 бемордан 255 нафари оғир, 66 нафари ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистон ИИВ митинглар тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишдан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришдан иборат эканини маълум қилди. Вазирлик қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши Беларусдаги воқеаларга алоқадор эмаслигини ҳам қайд этиб ўтди.
Президент раислигида ўтказилган йиғилишда «темир дафтар"лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида («Ёшлар дафтари»), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида («Аёллар дафтари») рўйхатлар шакллантириш топширилди.
«Металлург» спорт мажмуасининг футбол майдонида Москва пўлат ва қотишмалар институти («МИСиС») Олмалиқ филиалига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
Беларусь бош прокурори президентликка номзод Светлана Тихановская тарафдорлари томонидан Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилгани сабабли жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Бу каби кенгашларнинг фаолияти давлат ҳокимиятини эгаллашга қаратилган, деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг