Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциацияси раҳбарлигидан истеъфога чиқди. Унинг айтишича, ушбу қарор COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ўзгаришлар негизида қабул қилинган.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум Бишкекда Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олиниши юзасидан хавотир билдирди. У журналистнинг ҳаракат эркинлигини ҳурмат қилишга ва Қирғизистонни ўзи танлаган мамлакатга кетишига ижозат беришга чақирди.
Исроил ва БАА АҚШ воситачилиги билан муносабатларни яхшилаш ҳақидаги тарихий битим имзолашди. Унга кўра, Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ҳудудларни аннексия қилишни тўхтатишга рози бўлди. Фаластин эса келишувга қарши.
Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби жангдан бир неча кун олдин алмаштирилди. Франциско Рохода COVID-19 аниқланганлиги учун унинг ўрнига никарагуалик Уинстон Кампос рингга чиқади.
15 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланади. Тошкентдан Нукус ва Урганч шаҳарларига ҳафтасига уч маротаба, Термизгача ҳафтасига икки маротаба авиақатновлар йўлга қўйилади. «Ўзбекистон темир йўллари» эса жами 3 та йўналиш бўйича 5 та поезд қатновини амалга оширади.
Коронавирусга қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги давлат бюджетидан 706 млрд сўм маблағни мақбуллаштириш таклиф этилди. Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларига режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши октябрь-декабрь ойлари учун тўхтатиб турилади.
COVID-19 беморлари сони 238 нафарга ортиб, жами 33 561 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда кун давомида 669 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 33,3 мингтага етди. Соғайганлар сони эса 27,2 мингдан ошди.
Тожикистон ҳудудида содир бўлган 4,9 баллик зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудини ўзгартириш тўғрисидаги лойиҳани қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Учтепа ва Сергели туманлари ҳамда Улуғбек шаҳарчаси аҳолиси ушбу режалардан норози бўлган эди.
БМТ тизимидаги агентликлар коронавирусдан зарар кўрганларга 1 млн долларлик янги дастур орқали ёрдам кўрсатади. Дастурда муҳожирлар ва уларнинг оилаларига, норасмий секторда ишлайдиган ишчиларга, можароли зоналардан қайтиб келган оилаларга, аёллар ва қизлар, шунингдек, гендер зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси COVID-19 ва оддий грипп ўртасида қандай фарқлар борлигини тушунтириб берди. Ушбу икки касалликнинг яширин даврлари, йўтал кўринишлари ва бошқа аломатлари билан фарқ қилиши маълум қилинди.
«Ўтган сафар, оилавий тадбирларни 30 киши иштирокида ўтказишга рухсат берганимизда, кўп жойларда, айниқса Тошкентда 70, 100, 150 кишигача тўпланди», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент тўй ва бошқа тадбирларни ўтказишда қоидаларга риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.
Европа Иттифоқи ва АҚШ Беларусда юз бераётган намойишлар иштирокчиларига зўравонликлар қўлланилаётгани сабабли мамлакат раҳбарларига қарши санкциялар қўлланилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Беларусь шаҳарларида эса аёллар қўлларида гул тутган ҳолда тинч намойишларни давом эттирмоқда. Улар сафига тиббиёт ходимлари ҳам қўшилди.
Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш мақсадида республика бўйлаб ушбу фанларга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади. Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларни тайёрлаган профессор-ўқитувчилар рағбатлантирилиб, кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.
Транспорт вазирлиги расмий автомашиналарга GPS-навигаторлар ўрнатиш ва йиллик чеклов ўрнатиш таклиф этилмоқда.
Президент қарори билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади. Шунингдек, марказдаги хорижий тадқиқотчи ва изланувчилар учун Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди.
Карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган ҳолда 7 кун этиб белгиланади. «Қизил», «сариқ» ва «яшил» рейслар рўйхати янгиланди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 15 августдан Чорвоқ сув омборида чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар ечилиб, улардан фойдаланишга рухсат берилганини маълум қилди.
COVID-19 беморлари сони 183 нафарга ортиб, жами 32837 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг