Ўзбекистонда 184 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. 2 нафар коронавирус бемори эса вафот этди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётган 813 нафар беморнинг аҳволи оғир, 234 нафари ўта оғир аҳволда.
Ўзбекистонда Ҳаво флоти куни нишонланди. Хонабод ва Чирчиқдаги аэродромларда Мудофаа вазирлигининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари кўргазмали машғулотлари бўлиб ўтди.
«Коронавирус билан касалланган бемор вафот этса, ҳеч қачон бирор шифокор уни шундай чиқариб яқинларига бериб юбора олмайди». Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, вафот этган коронавирус беморларини дафн этиш жараёни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Республика санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари иштирокида амалга оширилади.
Кун давомида 628 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 35,3 мингтадан ошди. Соғайганлар сони 31 минг нафарга яқинлашди.
Лондонда 29 ёшли Айсултан Назарбоев — Қозоғистон биринчи президентининг невараси оламдан ўтди. Ўлимига юракнинг тўхтаб қолиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
15 август куни Ўзбекистонда 684 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий расмий кўрсаткич 34,7 мингтага етди. Соғайганлар сони эса 30 мингдан (+1382) ошди.
17−30 август кунлари 23 та чартер рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга берган интервьюсида жорий йилнинг 7 ойида 12 мингдан зиёд ҳайдовчининг транспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани аниқланганини маълум қилди. Вазир ЙТҲларда қотилликка нисбатан 5 баробар кўп одам ҳалок бўлганини айтди.
COVID-19 беморларини даволаш бўйича тажрибага эга 40 нафар россиялик шифокор якшанба куни Ўзбекистонга келади. Улар орасида анестезиолог-реаниматологлар, инфекционистлар, эпидемиологлар ва терапевт-шифокорлар бор.
Zira.uz тез тайёрланадиган, фойдали ва мазали салатлар рецептларини тақдим этади. Улар жазирама ёз вақтида яхши ҳазм бўлиб, кечки овқатга яхши қўшимча бўлади.
14 август куни Telegram мессенжерининг Android-версияси янгиланди ва видеоқўнғироқлар пайдо бўлди.
Ўзбекистонда кун давомида 694 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий сони 34 мингтадан ошди. Даволаниш кўрсаткичи эса 84 фоизга етди.
Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контрактлар миқдори 10 фоизга пасайтирилади. Пандемия шароитида талабаларни қўллаб-қувватлаш чегирмалар билан чекланиб қолмайди.
Тошкентда 15 августдан жамоат транспорти, жумладан автобус ва йўналишли таксилар (машруткалар) фаолияти қайта тикланади. Тошкент вилоятида ҳам автобус қатновларига рухсат берилади.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида француз компанияси консорциуми бўйича «Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро курорти ташкил этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 480 млн доллар бўлиб, шундан 280 млн доллари тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобланади.
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Тошкент метрополитени 15 августдан ишга туширилади. Метрода ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя қилиш жиддий назорат қилинади.
Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи велосипедда кетаётган 11 ва 12 ёшли икки болани уриб юборди. Болалар воқеа жойида вафот этди.
Чет элда ишга жойлаштириш бўйича хизмат ҳақини иш қидираётган эмас, иш берувчи тўлайдиган бўлди.
Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Жанубда ҳарорат 40 даражагача кўтарилади.
Тошкентнинг Юнусобод тумани Санитария-эпидемиология осойишталиги марказининг бош врачига қарши жиноий иш қўзғатилди. У карантин вақтида сохта стикерлар берганликда айбланмоқда. Пойтахт СЭОМ бош врачи рухсатнома ходимларнинг қариндошларига, уларни ишга олиб келиш учун берилганини айтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг