Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида француз компанияси консорциуми бўйича «Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро курорти ташкил этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 480 млн доллар бўлиб, шундан 280 млн доллари тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобланади.
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Тошкент метрополитени 15 августдан ишга туширилади. Метрода ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя қилиш жиддий назорат қилинади.
Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи велосипедда кетаётган 11 ва 12 ёшли икки болани уриб юборди. Болалар воқеа жойида вафот этди.
Чет элда ишга жойлаштириш бўйича хизмат ҳақини иш қидираётган эмас, иш берувчи тўлайдиган бўлди.
Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Жанубда ҳарорат 40 даражагача кўтарилади.
Тошкентнинг Юнусобод тумани Санитария-эпидемиология осойишталиги марказининг бош врачига қарши жиноий иш қўзғатилди. У карантин вақтида сохта стикерлар берганликда айбланмоқда. Пойтахт СЭОМ бош врачи рухсатнома ходимларнинг қариндошларига, уларни ишга олиб келиш учун берилганини айтди.
Триатлон федерациясининг янги раиси этиб Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ММА ассоциацияси раислигига эса мудофаа вазири Баҳодир Курбанов сайланди.
Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциацияси раҳбарлигидан истеъфога чиқди. Унинг айтишича, ушбу қарор COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ўзгаришлар негизида қабул қилинган.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум Бишкекда Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олиниши юзасидан хавотир билдирди. У журналистнинг ҳаракат эркинлигини ҳурмат қилишга ва Қирғизистонни ўзи танлаган мамлакатга кетишига ижозат беришга чақирди.
Исроил ва БАА АҚШ воситачилиги билан муносабатларни яхшилаш ҳақидаги тарихий битим имзолашди. Унга кўра, Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ҳудудларни аннексия қилишни тўхтатишга рози бўлди. Фаластин эса келишувга қарши.
Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби жангдан бир неча кун олдин алмаштирилди. Франциско Рохода COVID-19 аниқланганлиги учун унинг ўрнига никарагуалик Уинстон Кампос рингга чиқади.
15 августдан бошлаб маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланади. Тошкентдан Нукус ва Урганч шаҳарларига ҳафтасига уч маротаба, Термизгача ҳафтасига икки маротаба авиақатновлар йўлга қўйилади. «Ўзбекистон темир йўллари» эса жами 3 та йўналиш бўйича 5 та поезд қатновини амалга оширади.
Коронавирусга қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги давлат бюджетидан 706 млрд сўм маблағни мақбуллаштириш таклиф этилди. Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларига режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши октябрь-декабрь ойлари учун тўхтатиб турилади.
COVID-19 беморлари сони 238 нафарга ортиб, жами 33 561 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда кун давомида 669 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 33,3 мингтага етди. Соғайганлар сони эса 27,2 мингдан ошди.
Тожикистон ҳудудида содир бўлган 4,9 баллик зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудини ўзгартириш тўғрисидаги лойиҳани қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Учтепа ва Сергели туманлари ҳамда Улуғбек шаҳарчаси аҳолиси ушбу режалардан норози бўлган эди.
БМТ тизимидаги агентликлар коронавирусдан зарар кўрганларга 1 млн долларлик янги дастур орқали ёрдам кўрсатади. Дастурда муҳожирлар ва уларнинг оилаларига, норасмий секторда ишлайдиган ишчиларга, можароли зоналардан қайтиб келган оилаларга, аёллар ва қизлар, шунингдек, гендер зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси COVID-19 ва оддий грипп ўртасида қандай фарқлар борлигини тушунтириб берди. Ушбу икки касалликнинг яширин даврлари, йўтал кўринишлари ва бошқа аломатлари билан фарқ қилиши маълум қилинди.
«Ўтган сафар, оилавий тадбирларни 30 киши иштирокида ўтказишга рухсат берганимизда, кўп жойларда, айниқса Тошкентда 70, 100, 150 кишигача тўпланди», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент тўй ва бошқа тадбирларни ўтказишда қоидаларга риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг