COVID-19 беморлари сони 183 нафарга ортиб, жами 32837 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда 17 августдан бошлаб барча диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолиятига рухсат берилди. Бунда карантин қоидаларига қатъий риоя этилиши шарт. Жума намозини вақтинча адо этмаслик белгиланди.
12 август куни Ўзбекистонда 671 та янги коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 32,5 мингдан ошди. Кун давомида 1569 нафар бемор соғайди.
Журналист Бобомурод Абдуллаев Бишкекда Ўзбекистон сўровига асосан қўлга олинди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси. Ҳозирда унинг экстрадицияси масаласи ҳал қилинмоқда.
Тошкентнинг еттита туманида тиббиёт бирлашмаларига янги раҳбарлар тайинланди.
Президент бош вазир ўринбосарига ҳар бир ҳудудда «саноат кластерлари» ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Хусусан, Наманганда тўқимачилик, Навоийда қурилиш материаллари, Тошкент вилоятида фармацевтика, пойтахтда электроника ва мебель бўйича «саноат кластерлари»ни ташкил этиш мумкинлиги таъкидланди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида Labo юк машинасининг реклама устунига бориб урилиши оқибатида автомобиль йўловчиси воқеа жойида вафот этди, ҳайдовчи жароҳат олди.
Қибрай туманида мурдаси саёҳат жомадони ичидан топилган эркакни ўлдиришда гумон қилинаётган икки киши қўлга олинди.
Қозоғистон ҳукумати 17 августдан бошлаб БАА, Беларусь, Германия, Нидерландия, Миср, Украина ва Россия Федерациясига халқаро рейслар тиклашга қарор қилди.
15 августдан бошлаб карантин чоралари юмшатилади: шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар ишини босқичма-босқич қайта тикланади. Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади. 17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови тикланиши белгиланди.
Бош вазир Абдулла Арипов Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси ташкил этилишини маълум қилди. Фарғона-Сўх йўналишидаги авиақатновларга «Humo AIR» авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти ҳамда «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга қарашли МИ-8 вертолётларини жалб қилиш кўзда тутилмоқда.
Ярим йил давомида Монополияга қарши курашиш қўмитасига субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки уларнинг акцияларини олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 64 та мурожаат келиб тушган. Умумий ҳажми 1 трлн сўмга тенг бўлган ушбу битимларнинг 47,3 фоизи хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади.
2020 йилнинг биринчи ярмида Давлат меҳнат инспекциясига меҳнат муносабатлари бузилганлиги тўғрисида 12 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларни ўрганиши натижасида 3886 нафар мансабдор шахсга нисбатан 6,3 млрд сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.
Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми иштирокчиларига табрик йўллади. Ўзбекистон президенти ўз табригида пандемия ва бошқа муаммолар шароитида ёшлар овозига қулоқ тутиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда ёшлар иштирокини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Google Android-қурилмалар учун зилзилалар ҳақида огоҳлантирадиган дастур устида ишлаяпти. Смартфон мини-сейсмометр вазифасини бажариб, фойдаланувчиларни табиий офат ҳақида огоҳлантиради.
Ижтимоий тармоқларда МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғининг Миллий гвардия ходимига қўполлик қилиб, уни ҳақоратлагани акс этган видеоёзув тарқалди. Уларнинг ҳар иккисига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Қабул тест синовлари ўтказиладиган жойларда абитуриентларга барча санитария-гигиена шароитлари яратилиши ва уларнинг хавфсизлиги таъминланиши маълум қилинди. Шунингдек, республика бўйича бир кунда 100 мингга яқин абитуриентни тест синовидан ўтказилиши қайд этилди. Тест синовлари биринчи смена учун 08:00 да бошланиб, 10:00 гача давом этади ва иккинчи смена 17:00 да бошланиб, 19:00 да тугайди.
TikTok Google ишлаб чиққан Android тизимининг махфийлик ҳимоясини четлаб ўтишга эришган ва «миллионлаб» смартфонларнинг уникал идентификаторини қўлга киритган. Илова камида 15 ой давомида фойдаланувчилар маълумотини йиғиб келган.
Янги ўқув йилидан бошлаб республикадаги 1200 та мактабда кундалик юритиш электрон шаклга ўтказилади ва қоғоз шаклидаги кундаликлар бекор қилинади. Хизматдан фойдаланишда интернет-трафик ҳисобланмайди.
«Агробанк» Сирдарё вилояти Мирзаобод филиалининг собиқ бошқарувчиси 3 нафар тадбиркорнинг хабардорлигисиз улар номига 520 млн сўм кредит расмийлаштириб, пулларни ўзи ишлатиб юборгани фош этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг