Коронавирус беморлари сони 214 нафарга ортиб, жами 16966 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида, Тошкент шаҳрида, Қороқалпоғистонда, Андижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах ва Навойи вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда кун давомида аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 566 тани, умумий 16762 тани ташкил этди. 4 кишининг COVİD-19 асоратларидан вафот этгани тасдиқланди.
Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло (Юсупов) 99 ёшда ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистонда кун давомида аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 579 тани, умумий 16,1 мингтани ташкил этмоқда. Соғайганлар 9127, вафот этганлар 83 нафарга (ССВ маълумоти бўйича) етди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалинди. Уларнинг аҳволи европалик мутахассислар иштирокида таҳлил қилиниб, ҳолати стабил деб топилган.
Ўзбекистонда 172 кишида коронавирус аниқланиб, расмий тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари 16068 тага етди. Энг кўп ҳолат пойтахт (87) ва Тошкент вилоятидан (22) қайд этилди.
Фармацевтика маҳсулотларини Ўзбекистондан экспорт қилиш ва жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга тест топшириш мумкин бўлган нодавлат тиббиёт ташкилотлари рўйхатини эълон қилди. Уларнинг 5 таси Тошкент шаҳрида, Самарқанд, Навоий, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида эса 1 тадан ташкилотлар COVID-19 га тест олади.
Маданият вазирлиги олдинроқ икки томонлама пневмония ва COVID-19 ташхиси қўйилган 32 ёшли ходими вафот этганлиги ҳақида хабар берди.
Zira.uz карамдан тайёрланадиган етти хил фойдали ва мазали салат турини сизга тақдим этади. Уларга кўкатлар, маккажўхори, сухарик ва турли хил зираворлар қўшишингиз мумкин.
Ўзбекистонда кун давомида 541 кишининг коронавирус инфекциясига чалингани расман тасдиғини топиб, жами ҳолатлар 15,6 мингтадан ошди. Айни вақтга қадар 9003 бемор соғайди. Вафот этганлар сони, расмий маълумотларга кўра 80 нафарга яқинлашди. 6525 киши тиббиёт муассасаларида даволанмоқда.
«Расмий статистикага ишонманг, ўзингизни ва яқинларингизни асранг». Кинорежиссёр Сарвар Каримов коронавирусга чалинган отасининг вафот этганини маълум қилди. Уни бир ҳафта давомида «тез ёрдам»га жойлаштира олишмаган. Ҳозирда бутун оиласи уйда COVID-19 дан даволанмоқда.
Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобига 7,44 трлн сўм келиб тушди, жамғарма харажатлари эса 6,4 трлн сўмга тенг бўлди. Энг кўп маблағ — 2,2 трлн сўм ижтимоий соҳага йўналтирилди.
Кейинги икки ҳафта давомида Россия, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь, БАА, АҚШ, Исроил ва Германиядан Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун 18 та чартер рейси ташкил этилади.
Коронавирусга қарши кураш бўйича қабул қилинган қарорлар аниқ маълумот ва таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли кутилган натижаларни бераётгани йўқ, дея маълум қилди президент. «Ҳокимлар, сектор раҳбарларининг, барча мутасадди ва масъулларнинг мияси соат механизмидай куну тун, аниқ ва бехато ишлаши лозим», — дея қўшимча қилди у.
Тошкент вилоятида 37 туп дарахт, жумладан, 26 туп кўп йиллик чинорлар ноқонуний равишда кесиб ташланди. Етказилган зарар миқдори 1,1 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Хоразм вилоятида «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахслари қурилиш объектларини сохта пудратчиларга тендерсиз бериш орқали 2,7 млрд сўмлик бюджет пулларини ўзлаштиргани аниқланди.
Москва мэри Сергей Собянин Россия пойтахтида коронавирус ҳолатлари сезиларли даражада пасайганига асосий сабаб шаҳар аҳолисининг 60 фоизида коронавирус инфекциясига қарши «жамоавий иммунитет шакллангани», дея таъкидлади.
Тошкентда 8 июль куни коронавирус тасдиқланган 62 ёшли аёл ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Бу — Ўзбекистонда коронавирсга чалинган беморлар орасидаги 77-ўлим ҳолатидир.
Ўзбекистонда суд тизими доирасида президент ва прокуратура ваколатларини қисқартириш, бош прокурорни тайинлашнинг объектив мезонларини ишлаб чиқиш ва адвокатлар фаолиятининг минимал хавфсизлигини таъминлаш. БМТнинг махсус маърузачиси томонидан берилган мустақил ва холис суд тизимини яратиш бўйича тавсияларни кўриб чиқамиз.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг