Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди
10 июль 2020, 14:53

Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди

Президент қарори билан Ёшлар Иттифоқи раиси лавозимида ишлаб келаётган ва энг ёш Сенат аъзоси Алишер Саъдуллаев янги ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди.

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда
10 июль 2020, 13:55

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасайиши кутилмоқда

Шарқий Қозоғистондан кираётган бироз салқин ҳаво оқими Ўзбекистонда кундузги ҳароратнинг пасайишига олиб келди. Дам олиш кунлари ҳарорат сақланиб туради. Жума ва шанба кунлари пойтахтда ва Тошкент вилоятида, шунингдек, Фарғона водийсида момақалдироқ ва ёмғир ёғиши кузатилиши мумкин.

Мажбурий обуна ташкил этиш ва мажбурий меҳнатда айбланган ҳоким ўринбосари судда ютиб чиқди
10 июль 2020, 13:31

Мажбурий обуна ташкил этиш ва мажбурий меҳнатда айбланган ҳоким ўринбосари судда ютиб чиқди

Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда айбланган ҳоким ўринбосари Бахтиёр Мамадалиев биринчи инстанция судида айбсиз деб топилди.

Қарийб 3750 нафар фуқаро Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди
10 июль 2020, 13:07

Қарийб 3750 нафар фуқаро Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида тўпланиб қолган 3746 нафар Ўзбекистон фуқаролари «Жибек жоли» — «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пунктидан ўтказилиб мамлактга қайтган. ТИВ маълум қилишича, ҳозирда давлатлараро чегарани кесиб ўтишда муаммолар йўқ ва фуқароларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаяпти.

13 июлдан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади
10 июль 2020, 12:15

13 июлдан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади

10 июль санасидан автобуслар ҳаракати ва 13 июль кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади. Шунингдек, фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган хорижий давлатлардаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.

Давлат статистика қўмитаси раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди
10 июль 2020, 11:54

Давлат статистика қўмитаси раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди

Марказий банк статистика ва тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Сеул мэри ўлик ҳолда топилди
10 июль 2020, 11:43

Сеул мэри ўлик ҳолда топилди

Сеулнинг бедарак йўқолган мэри Пак Вон Сун ўлик ҳолда топилди. Ўлимнинг дастлабки сабаби сифатида ўз жонига қасд қилиш айтилмоқда. Унинг иш столида хайрлашув мактуби топилган. Аввалроқ, Сеул мэрига қарши жинсий зўравонлик билан боғлиқ айбловлар кўйилганди.

Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди
10 июль 2020, 10:58

Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Жамшид Абруев Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар, у ушбу вазирликнинг бошқармаларидан бирига бошлиқ бўлиб келаётган эди.

Зарафшонлик коронавирус бемори вафот этди
10 июль 2020, 10:13

Зарафшонлик коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 55 ёшли зарафшонлик бемор (эркак киши) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 52 нафарга етди.

Коронавирус ҳолатлари 11,7 мингдан ошди
10 июль 2020, 10:05

Коронавирус ҳолатлари 11,7 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 159 нафарга ортиб, жами 11723 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин маркази, Тошкент шаҳри, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Жиззах вилоятларида қайд этилди. Шундан 49 нафари аҳоли орасида.

Коронавирус ҳолатларининг кунлик ўсиши яна рекорд қайд этди — 472 та
10 июль 2020, 00:02

Коронавирус ҳолатларининг кунлик ўсиши яна рекорд қайд этди — 472 та

9 июль куни коронавирус инфекциясига чалинганлар (472 киши) ва ўлим кўрсаткичлари (6 та) бўйича рекорд янгиланди. 190 та ҳолат аҳоли орасида аниқланди. 10 беморнинг аҳволи ўта оғир.

COVID-19: 51-ўлим Сурхондарёда қайд этилди
9 июль 2020, 23:55

COVID-19: 51-ўлим Сурхондарёда қайд этилди

Сурхондарёда коронавирус аниқланган 35 ёшли эркак бемор ҳаётдан кўз юмди. У ҳам ўз вақтида шифокорларга мурожаат қилмай, уйида мустақил даволанган. Ўзбекистонда кун давомида 6 киши, умумий 51 киши коронавирусдан вафот этди.

Коронавирусдан 50-ўлим қайд этилди
9 июль 2020, 22:37

Коронавирусдан 50-ўлим қайд этилди

Коронавирусдан навбатдаги — 50-ўлим Бухорода қайд этилди. 53 ёшли бемор 20 июндан буён даволаниб келаётган эди.

USAID Ўзбекистонда 18,9 миллион долларлик агробизнесни ривожлантириш лойиҳасини бошлади
9 июль 2020, 20:14

USAID Ўзбекистонда 18,9 миллион долларлик агробизнесни ривожлантириш лойиҳасини бошлади

USAID Ўзбекистонда агробизнесни ривожлантириш лойиҳасини ишга туширмоқда, бу қўшимча қиймат ишлаб чиқарадиган тармоқлар сонини кўпайтириш ҳамда мазкур жараёнга ёшлар ва аёлларни жалб қилишга ёрдам беради. Лойиҳа 18,9 миллион долларга баҳоланмоқда.

«Ҳозирча биринчи синфлар учун онлайн таълимни жорий қилиш ҳақида гап йўқ» — Шерзод Шерматов
9 июль 2020, 20:01

«Ҳозирча биринчи синфлар учун онлайн таълимни жорий қилиш ҳақида гап йўқ» — Шерзод Шерматов

Халқ таълими вазири эпидемиологик вазият сентябргача яхшиланса, болалар мактабларда ўқишни бошлашини маълум қилди. Дарсларни телевидение орқали намойиш этиш эса тўхтамайди.

Қашқадарёда шифокор оилавий тадбир ва депутатлар билан учрашувда 30 кишига вирус юқтиргани маълум бўлди
9 июль 2020, 18:25

Қашқадарёда шифокор оилавий тадбир ва депутатлар билан учрашувда 30 кишига вирус юқтиргани маълум бўлди

Қашқадарёда вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шифокор карантин талабларига риоя этмаган ҳолда қариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, 30 нафар фуқарога вирус юқтирганини маълум қилди. Шунингдек, ҳоким таксилар Республика махсус комиссияси талабларини бажармаса уларнинг фаолияти тўхталиши мумкинлигини ҳам билдириб ўтди.

«Тадбиркорга хиёнат қилган — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади» — президент
9 июль 2020, 17:57

«Тадбиркорга хиёнат қилган — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади» — президент

Шавкат Мирзиёев ҳокимлар ва банкирларни тадбиркорлар билан ишлаш тизими йўқлиги сабабли танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, 59 та туман ва шаҳрда бизнес муҳит «ёмон» деб баҳоланган. «Тадбиркорга хиёнат қилган одам — сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади», — деди президент.

Uzbekistan GTL заводи қурилишида 130 га яқин COVID-19 ҳолати аниқланди
9 июль 2020, 17:43

Uzbekistan GTL заводи қурилишида 130 га яқин COVID-19 ҳолати аниқланди

Қашқадарё вилоятида Uzbekistan GTL заводи қурилиши иштирок этаётганлар орасида 130 га яқин коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланди.

«Сиртқи таълим 100 фоиз масофавий таълим шаклига ўтади» — Иномжон Мажидов
9 июль 2020, 17:24

«Сиртқи таълим 100 фоиз масофавий таълим шаклига ўтади» — Иномжон Мажидов

Ўзбекистонда сиртқи таълим 100 фоиз, кечкиси эса 50 фоиз масофавий таълим шаклига ўтади. Кундузги таълим борасида қандай йўл тутилиши карантин шароитидан келиб чиқиб белгиланади.

Яна 188 нафар кишида коронавурус тасдиқланди (жами — 11447)
9 июль 2020, 17:07 1

Яна 188 нафар кишида коронавурус тасдиқланди (жами — 11447)

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 188 тага ошиб, жами 11447 тага етди. Уларнинг аксарияти Карантин марказида ва Тошкент шаҳрида аниқланди. Аҳоли орасида 66 та ҳолат қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг