Аҳоли қўлида қолган метро жетонлари қайта сотиб олинади
14 апрель 2022, 12:53

Аҳоли қўлида қолган метро жетонлари қайта сотиб олинади

Тошкент метрополитени 15 апрелдан аҳоли қўлида қолган жетонларни амалдаги йўл ҳақи нархида сотиб олади. Жетонлар кассаларда эмас, балки Тошкент метрополитени ДУК биносида қабул қилинади.

Ўзбекистон БМТ комиссияси аъзоси этиб сайланди
14 апрель 2022, 12:03

Ўзбекистон БМТ комиссияси аъзоси этиб сайланди

Ўзбекистон БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссияси аъзоси этиб сайланди. Комиссия долзарб илмий, техник, инновацион ва муҳандислик масалалари бўйича малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатиш учун ташкил этилган.

Украинадан яна икки фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
14 апрель 2022, 11:55

Украинадан яна икки фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

Украинадан Руминияга гуманитар йўлак орқали қочиб ўтган ўзбекистонлик опа-сингиллар ватанга олиб келинди. Уларга Туркиядаги ҳомийлар маблағлари ҳисобидан авиачипталар харид қилинган.

«Ўзтрансгаз» қўшимча 257 млн доллар қарз олади
14 апрель 2022, 11:27

«Ўзтрансгаз» қўшимча 257 млн доллар қарз олади

«Ўзтрансгаз» компанияси 257 млн доллар, шу жумладан «Газпромбанк» дан 57,5 млн доллар миқдорида қўшимча қарз маблағларини жалб қилади. Компанияга табиий газ бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш, давлат корхонасининг молиявий ҳисоботини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Каттақўрғонда электрдан 57 млн сўм қарзи бор тадбиркор электр таъминоти корхонаси раҳбарини пичоқлади
14 апрель 2022, 10:30

Каттақўрғонда электрдан 57 млн сўм қарзи бор тадбиркор электр таъминоти корхонаси раҳбарини пичоқлади

Самарқанд вилоятида электр таъминоти корхонаси раҳбари электрдан 57 млн сўм қарзи бор МЧЖ эгаси томонидан пичоқланди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, аҳволи қониқарли, гумондор эса қамоққа олинган.

Тошкент ҳокими 10 кун ичида асосий йўллардаги чуқурларни бартараф этишга кўрсатма берди
14 апрель 2022, 10:16

Тошкент ҳокими 10 кун ичида асосий йўллардаги чуқурларни бартараф этишга кўрсатма берди

Тошкент ҳокими 10 кун ичида асосий йўллардаги чуқурларни тўлиқ бартараф этиш юзасидан топшириқ берди. Бунда «шаҳардаги мавжуд барча техникаларни» жалб қилиш ва зарур ҳолларда кечалари ҳам ишлаш режалаштирилмоқда. Жаҳонгир Ортиқхўжаев аҳолидан таъмирталаб кўчалар суратларини «Халқ назорати» порталига юборишни сўради.

Давлат органлари вазифаларини волонтёрлик орқали самарали амалга ошириш тартиблари белгиланди
14 апрель 2022, 10:01

Давлат органлари вазифаларини волонтёрлик орқали самарали амалга ошириш тартиблари белгиланди

Ҳукумат қарори билан Давлат органларининг вазифалари ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамли шаклда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Унда кимлар волонтёр бўлиши, қайси тузилмаларга волонтёрларни жалб қилиш мумкинмаслиги белгиланди.

Юридик университетнинг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди
14 апрель 2022, 09:44

Юридик университетнинг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди

Тошкент давлат юридик университети ректори олийгоҳ биносида ноқонуний қурилиш қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. У кўп асрлик маданий мерос объекти бўлган университет биносига рухсатсиз ўзгартириш киритган.

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш прогнозларини 3−4 фоизгача пасайтирди
14 апрель 2022, 09:22

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш прогнозларини 3−4 фоизгача пасайтирди

ХВЖ Украинадаги урушнинг салбий оқибатлари таъсирини ҳисобга олган ҳолда, 2022 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш прогнозларини 6 фоиздан 3−4 фоизгача пасайтирганини маълум қилди. Шунингдек, жорий операциялар ҳисоби дефицити ЯИМга нисбатан 9,5 фоизгача ўсиши, инфляция кўрсаткичи 12 фоиз даражасида сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда.

13 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 апрель 2022, 22:00

13 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлаган ҳукумат, Ўзбекистоннинг Украина можаросидаги позицияси ҳақида гапирган АҚШ элчиси, яна сотувга қўйилган «Сижжак», олд ўриндиқдаги йўловчиларнинг хавфсизлик камарини тақишлари шарт бўлгани, нархи ошиб бораётган оқ қоғоз ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 13 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Буюк Британия санкциялар рўйхатига келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган уч аёлни киритди
13 апрель 2022, 20:53

Буюк Британия санкциялар рўйхатига келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган уч аёлни киритди

Буюк Британиянинг янги санкциялар рўйхатига келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган уч аёл, жумладан Алишер Усмоновнинг икки синглиси ҳам киритилди. Уларнинг активлари музлатилади.

Ўзбекистон Яманда сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди — ТИВ
13 апрель 2022, 19:53

Ўзбекистон Яманда сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди — ТИВ

Ўзбекистон Яманда икки ойлик сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди. Ташқи ишлар вазирлиги тегишли баёнот билан чиқди.

Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси берган интервью Россия ОАВларига ёқмади
13 апрель 2022, 17:29

Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси берган интервью Россия ОАВларига ёқмади

Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида, унинг таъбири билан айтганда, «урушда қурол сифатида фойдаланилаётган» Россия оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чекланиши, шунингдек, Владимир Путин ва унинг атрофидагиларга қарши киритилган санкциялардан кўзланган мақсад хусусида сўз юритди. Россия оммавий ахборот воситалари ва элчихонаси дипломатни танқид қилиб, мазкур интервьюни «йўқ жойдан шовқин кўтариш» деб атади.

Қозоғистонда 7 ва 9 май кунлари ҳарбий парадлар ўтказилмайди
13 апрель 2022, 16:57

Қозоғистонда 7 ва 9 май кунлари ҳарбий парадлар ўтказилмайди

Бу йил ҳам Қозоғистонда 7 май — Ватан ҳимоячилари ҳамда 9 май — Ғалаба кунларида ҳарбий парадлар ўтказилмайди. Лекин бутун мамлакат бўйлаб 50 га яқин ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ташкиллаштирилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт»ни алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди
13 апрель 2022, 16:47

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт»ни алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

Ҳукуматнинг 12 апрелдаги қарори билан эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт»ни алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди. Унинг муддати ҳайдовчилик гувоҳномаси ва рўйхатга олиш гувоҳномаси берилган йилга боғлиқ. Агар улар 2010 йилгача берилган бўлса, 2023 йил 31 мартгача алмаштирилиши керак.

Янги йўл ҳаракати қоидаларида йўлларга рухсатсиз сунъий тўсиқлар ўрнатиш тақиқланди
13 апрель 2022, 16:32

Янги йўл ҳаракати қоидаларида йўлларга рухсатсиз сунъий тўсиқлар ўрнатиш тақиқланди

Ўзбекистоннинг янги Йўл ҳаракати қоидаларида йўлларга рухсатсиз сунъий тўсиқлар ўрнатиш тақиқланди. Одатда уларни фуқаролар ва компанияларнинг ўзлари ўрнатарди. Чунки масъул органлар пиёдаларни ҳимоя қилиш учун буни бажаришмайди.

«Сижжак» дам олиш маскани яна сотувга қўйилди
13 апрель 2022, 16:21

«Сижжак» дам олиш маскани яна сотувга қўйилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлик туманидаги «Сижжак» дам олиш маскани яна сотувга қўйилди. Харидор оромгоҳда сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириши керак.

Ҳукумат янги йўл ҳаракати қоидаларини нега жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлади?
13 апрель 2022, 15:55

Ҳукумат янги йўл ҳаракати қоидаларини нега жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлади?

Вазирлар Маҳкамаси янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлади. Бунга президентнинг 17 мартдаги фармони билан муҳокамага қўйиладиган ҳужжатлар таснифига киритилган ўзгартириш сабаб бўлган бўлиши мумкин. Унга кўра, энди фақатгина муҳим ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Олдинги тартибга кўра, барча ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамага қўйилиши шарт эди.

Ҳайдовчилар ЙПХ ходимининг дислокация кўчирмаси билан жойида танишиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди
13 апрель 2022, 15:35

Ҳайдовчилар ЙПХ ходимининг дислокация кўчирмаси билан жойида танишиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Ҳукумат қарори билан эндиликда ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокация кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида таниша олмайди. Бунинг ўрнига ҳайдовчи саф бўлимидан ёзма маълумот талаб қилиши мумкин. Шунингдек, body camera`си бор ЙПХ ходими ҳайдовчининг мастлик ҳолатини алкотестер ёрдамида ҳодиса жойида ўзи аниқлаши ва баённома расмийлаштириши мумкин.

«Ўзбекистон мувозанатли йўл тутишга мажбур». АҚШ элчиси Ўзбекистоннинг Украина можаросидаги позицияси ҳақида
13 апрель 2022, 14:28

«Ўзбекистон мувозанатли йўл тутишга мажбур». АҚШ элчиси Ўзбекистоннинг Украина можаросидаги позицияси ҳақида

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистоннинг Украина можаросидаги позициясини тушунишини маълум қилди. «Россия билан ҳам, Украина билан ҳам чуқур тарихий ва муҳим ришталарга эга. Манфаатлар боис Ўзбекистон мувозанатли йўл тутишга мажбур… Ўзбекистон биронтасининг ёнини олмаяпти», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг