Долларнинг расмий курси 11 сўмга қимматлаб, жами 10 173 сўм этиб белгиланди. Евро курси ҳам деярли 45 сўмга кўтарилди ва рубль курси эса 3 сўмга (142 сўм) арзонлади.
Коронавирус инфекциясига чалинган 67 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Таъкидланишича, марҳум 26 июндан томоғида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилган, аммо шифокорга мурожаат қилмасдан уйида даволанган. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 35 нафарга етди.
Коронавирус беморлари сони 123 нафарга ортиб, жами 10143 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказида, 60 нафари Андижон вилоятида ва 20 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди.
Paradise Food ресторани мазали бургер, сендвич, хот-дог, стейк, салат ва иссиқ газакларни мижозларининг уйигача етказиб беради. Ресторан очилиши муносабати билан, июль ойининг охирига қадар акция асосида ҳар бир буюртмага бепул коктейллар берилади.
Тошкентда 49 ёшли аёл коронавирус сабабли ҳаётдан кўз юмди. Ўлим кўрсаткичи кунлик 3, умумий 34 тага етди.
Ўзбекистонда кун давомида 312 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 10 мингтадан ошди.
Ўзбекистонда расмий тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 107 тага кўпайиб, умумий 9936 тага етди. Янги ҳолатларнинг 33 таси карантин марказида, 66 нафари Тошкентда (59 таси аҳоли орасида) қайд этилди.
Тошкентда коронавирусга чалинган 45 ёшли эркак шифокорга кеч мурожаат қилгани сабабли оламдан ўтди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони эса кунлик 2, умумий 33 нафарни ташкил этмоқда.
Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган 71 ёшли онахон оламдан ўтди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 32 нафарга етди.
Коронавирус беморлари сони 121 нафарга ортиб, жами 9829 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 106 нафари Карантин марказида, 7 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида ва 1 нафари Сирдарё вилоятида қайд этилди. Шундан 6 нафари аҳоли орасида аниқланди.
Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган 65 ёшли эркак оламдан ўтди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 30 нафарга етди.
Тожикистонда сезилган зилзила Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилди. Унинг кучи Тошкентда 3, Фарғонада эса 4 бални ташкил этди.
Тошкентдаги Аджу университети, Тошкент фармацевтика институти ва Тошкентдаги Турин политехника университетига янги ректорлар тайинланди.
Яқин икки ҳафтада Россия, Жанубий Корея, Туркия, Беларусь, БАА ва АҚШдан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 19 та чартер рейс ташкил этилади.
Ўзбекистонда яна 104 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 9500 тага етди.
Франция бош вазири Эдуард Филипп истеъфога чиққани сабабли Жан Кастекс янги бош вазир этиб тайинланди.
Ўзбекистонда кун давомида 318 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 9390 тага етди. 273 та ҳолат карантин марказлари, 45 таси аҳоли орасида қайд этилди.
Тошкентда коронавирусга чалинган ва саратондан даволаниб келаётган 77 ёшли бемор аёл ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда кун давомида 2 нафар, эпидемия бошлангандан бери 29 нафар фуқаро COVID-19 асоратларидан вафот этди.
Президент қарори билан соғлиқни сақлаш вазирининг 4 нафар ўринбосари тайинланди. Булар молия вазири ўринбосари Шоҳруҳ Шораҳмедов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова, Дерматовенерология ва косметология маркази директори Улуғбек Собиров ва Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Абдулла Азизовлар.
Асакада 9 ёшли қизчанинг ўлими тўғрисидаги иш бўйича гумондор сифатида қўшни уйда яшовчи 23 ёшли аёл қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг