Украинадаги уруш оқибатида жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари рекорд даражага кўтарилди
9 апрель 2022, 11:21

Украинадаги уруш оқибатида жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари рекорд даражага кўтарилди

Украинадаги уруш оқибатлари туфайли март ойида жаҳон бозорида буғдой, маккажўхори ва ўсимлик ёғи нархлари рекорд даражага кўтарилди, дея маълум қилди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти. Шунингдек, шакар, гўшт ва сут маҳсулотлари нархлари индексида сезиларли ўсиш кузатилган. Ташкилот 2022 йилда глобал миқёсда дон маҳсулотлари етиштириш ва истеъмол бўйича прогнозларини тақдим этди.

Нима тайёрлаймиз: творогли пишириқлар
9 апрель 2022, 10:16

Нима тайёрлаймиз: творогли пишириқлар

Шоколад ва творогли пирог, творогли булочкалар, пишириқлар, тез тайёрланадиган пирог — Zira.uz творогли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

8 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 апрель 2022, 21:59

8 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ислом цивилизацияси марказига борган Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон нега қўшни давлатларга мактаб қуриб бераётганини тушунтирган ХТВ раҳбари ўринбосари, Сурхондарёда очиладиган Афғонистон фуқаролари учун қисқа муддатли ўқув курслари, пластик картага пенсия оладиганларга 1 фоиз қўшимча тўлов тўланиши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 8 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ўзбекистонда туризм соҳаси жадал суръатлар билан тикланмоқда — Туризм вазирлиги
8 апрель 2022, 19:55

Ўзбекистонда туризм соҳаси жадал суръатлар билан тикланмоқда — Туризм вазирлиги

Тошкентдаги меҳмонхона ва ҳостеллар бандлиги март ойининг сўнгги кунларида 83,6 фоизни, республикада эса 70,8 фоизни ташкил этди. Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу рақамлар туризм соҳасининг тикланишидан далолат беради. Йил охиригача Ўзбекистонда 4,5 миллионгача сайёҳ келиши кутилмоқда.

Муса Жаманбаев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди
8 апрель 2022, 19:39

Муса Жаманбаев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди

Қирғизистон президенти протокол хизматини бошқарган Муса Жаманбаев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.

Арманистон ва Озарбайжон тинчлик шартномасини тайёрлашга келишиб олди
8 апрель 2022, 18:33

Арманистон ва Озарбайжон тинчлик шартномасини тайёрлашга келишиб олди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Брюсселдаги учрашувида икки давлат ўртасида тинчлик шартномасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.

Россия Марказий банки асосий ставкани 17 фоизгача туширди
8 апрель 2022, 17:40

Россия Марказий банки асосий ставкани 17 фоизгача туширди

Россия Марказий банки асосий ставкани 20 фоиздан 17 фоизга туширишга қарор қилди. Регулятор буни инфляциянинг секинлашиши, жумладан, рублнинг мустаҳкамланиши билан изоҳлади. Мамлакат Марказий банки яқин келажакда ставкаларни янада пасайтиришга рухсат бериши мумкин.

Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази қурилишини кўздан кечирди
8 апрель 2022, 17:30

Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази қурилишини кўздан кечирди

Жума куни Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Унинг қурилиши қарийб тўрт йилдан бери давом этмоқда, бугунги кунда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуанинг биринчи қаватида музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш хоналари жойлашган. Бинонинг 65 метр баландликдаги гумбази остига эса Ислом оламининг дурдонаси бўлмиш Усмон мусҳафи қўйилиши режа қилинган.

UZDIGITAL TV «Қулай имконият» акциясини эълон қилди
8 апрель 2022, 17:00

UZDIGITAL TV «Қулай имконият» акциясини эълон қилди

Компания UZDIGITAL муқаддас Рамазон ойи муносабати билан «Қулай имконият» акциясини йўлга қўйди. Энди хизматларга уланиш ва Telecard атиги 40 минг сўм бўлади.

Рублнинг расмий курси охирги икки йилдаги рекорд кўрсаткични қайд этди
8 апрель 2022, 16:52

Рублнинг расмий курси охирги икки йилдаги рекорд кўрсаткични қайд этди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси кетма-кет тўртинчи кун пасайиб, 11 344,69 сўмга тенг бўлди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди. Рубль курси эса кўтарилиб, 147,94 сўмни ташкил қилди.

2021 йилда қарийб 32 минг ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди
8 апрель 2022, 16:18

2021 йилда қарийб 32 минг ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди

2021 йилда 735,4 мингдан зиёд хорижлик Россия фуқаролигини қўлга киритди. Ушбу кўрсаткич камида 2000 йилдан буён рекорд натижа ҳисобланади. Ўтган йили Россия паспортини олган ўзбекистонликлар сони эса 2020 йилга нисбатан 8,8 минг кишига кўпайиб, 31,9 минг нафарни ташкил этди.

«Бу қўшнилар ўртасидаги ҳамкорлик». ХТВ раҳбари ўринбосари Ўзбекистон нега қўшни давлатларга мактаб қуриб бераётгани ҳақида
8 апрель 2022, 15:51

«Бу қўшнилар ўртасидаги ҳамкорлик». ХТВ раҳбари ўринбосари Ўзбекистон нега қўшни давлатларга мактаб қуриб бераётгани ҳақида

ХТВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Ўзбекистон ўзи мактабларга муҳтож бир вақтда, нега қўшни давлатларга таълим муассасалари қуриб бераётганини изоҳлади. «Қирғизистон Риштонда мактабгача таълим муассасаси, Тожикистон Ургутда мактаб қуриб берган… Бу фақат қўшниларнинг ўртасидаги ҳамкорлик», — деди у. Қолаверса, Ўзбекистонда 1,2 млн ўқувчи ўрнини яратиш учун алоҳида дастур ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.

Нега Ўзбекистон Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариш бўйича қарорга қарши овоз берди?
8 апрель 2022, 15:09

Нега Ўзбекистон Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариш бўйича қарорга қарши овоз берди?

Ўзбекистон Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб туриш бўйича резолюцияга қарши овоз берди. Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов бундай қарорлар «гумонланаётган инсон ҳуқуқлари бузилишининг пухта тергови натижасига» асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади. Қозоғистон ва Қирғизистон делегациялари вакиллари ҳам шунга ўхшаш баёнотлар билан чиқишди. CNN Россия ташкилот аъзо-давлатларига резолюцияга овоз бериш «оқибатлари» ҳақида огоҳлантириб, нота жўнатганлигини таъкидлади.

Украинанинг Краматорск шаҳридаги темир йўл вокзалига уюштирилган ракета ҳужумида 30 киши ҳалок бўлди
8 апрель 2022, 14:45

Украинанинг Краматорск шаҳридаги темир йўл вокзалига уюштирилган ракета ҳужумида 30 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Краматорск темир йўл вокзалига тинч аҳоли вакиллари эвакуация қилинишини кутаётган вақтда ракета ҳужуми уюштирилди. 30 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин одам яраланди. ДХР зарбани Украина хавфсизлик кучлари амалга оширганини айтмоқда.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда
8 апрель 2022, 14:09

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюриши кутилмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг жавоб ташрифи билан Қирғизистонга бориши стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади. Бундан ташқари, Ўзбекистонга иккита мактаб қурилиши ва Бобур номидаги Ўш академик театри реконструкцияси учун миннатдорчилик билдирилди.

Дам олиш кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва иссиқ бўлиши кутилмоқда
8 апрель 2022, 11:49

Дам олиш кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилади. Туркманистондан зич булут қатламлари кириб келиши эвазига айрим ҳудудларда момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Сурхондарёда Афғонистон фуқаролари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади
8 апрель 2022, 11:46

Сурхондарёда Афғонистон фуқаролари учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади

Термиздаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида гуманитар, педагогика ва муҳандислик соҳалари бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда 345 нафар афғонистонлик бепул таҳсил олиши мумкин бўлади. Европа Иттифоқи мазкур ташаббус учун 1 млн евро ажратди.

ОТМларга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари эълон қилинди
8 апрель 2022, 10:51

ОТМларга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўқишини чет элдан кўчириш истагида бўлган талабаларнинг имтиҳонларга тайёрланишга етарлича вақти бўлиши учун давлат ОТМларга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш балларини 4 ой олдин эълон қилди. Жорий йилда 100 минг талабанинг ўқишини чет элдан кўчириши кутилмоқда.

Пластик картага пенсия оладиганларга 1 фоиз қўшимча тўлов тўланади
8 апрель 2022, 10:36

Пластик картага пенсия оладиганларга 1 фоиз қўшимча тўлов тўланади

1 майдан бошлаб пенсия ва нафақа пулларини банк карталарига оладиганлар учун 1% қўшимча тўлов тўлаб берилади. Нақд пулда пенсия, нафақа ва моддий ёрдам пулларини етказиб бериш хизматлари учун эса «Халқ банки»га 1 фоиз хизмат ҳаққи тўлаб берилади. Бу маблағлар пенсия ва нафақа олувчилар ҳисобидан эмас, Пенсия жамғармаси ва бюджет пулларидан қопланади.

«Айрим ҳудудларда кўзбўямачилик давом этмоқда». Президент дарахт экиш ҳақида
8 апрель 2022, 10:18

«Айрим ҳудудларда кўзбўямачилик давом этмоқда». Президент дарахт экиш ҳақида

Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» дастури ижроси аҳволи қониқтирмаслигини айтиб, «айрим ҳудудларда ишлар номигагина ташкил этилаётгани, кўзбўямачилик давом этаётганидан» хабари борлигини маълум қилди. Таъкидланишича, экилмаган 5 млн туп кўчатни ҳисоботда қўшиб ёзиш ҳолатлари ҳам учраяпти. Қолаверса, теракнинг аллергия чақирмайдиган навларини экишга ҳам кўрсатма берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг