Сўнгги беш йил ичида электроника чиқиндилари дунё аҳолисига нисбатан уч бараварга, глобал ЯИМга нисбатан эса 13 фоизга тезроқ ўсди. Унинг бешдан биридан камроқ қисми қайта ишланади, қолгани эса чиқиндихоналарга ташланади ва атроф-муҳитга, инсон саломатлигига зарар етказади.
Ўзбекистонда 127 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 9326 тага етди. айни соатларда касаллик аниқланганлар ва даволаниб чиққанлар сони бўйича бир хил кўрсаткич қайд этилмоқда.
Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган ва сурункали касалликлардан даволаниб келган 59 ёшли бемор вафот этди. Ўзбекистонда ушбу инфекция асоратларидан вафот этганлар сони 28 нафарга етди.
Тошкентнинг Учтепа туманида Spark ҳайдовчиси маҳалла ичида йўлга югуриб чиққан икки яшар қизчани уриб юборди. Бола тана жароҳатлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Дам олиш кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати бир хил меъёрда — кундузи 30−35 даражагача иссиқ бўлади.
Йил бошидан буён ўзбек корхоналари 6,1 млрд долларлик маҳсулотларни экспорт қилди, бироқ глобал бозорда талаб ва таклифнинг пасайиши қайд этилмоқда. Президент пандемиянинг ташқи иқтисодий фаолиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича топшириқлар берди. Ушбу чоралар ҳисобига экспорт йил якунлари бўйича 17,1 млрд долларга етиши мумкин.
Andeli электр техник жиҳозларининг Ўзбекистондаги расмий диллери ҳисобланган Stab.uz интернет дўкони ўз мижозларига 30 та тоифадаги 1500 дан ошиқ маҳсулот билан танишиш, осонгина сотиб олиш ва уйгача етказиб бериш имкониятини яратади. Харидор нафақат қулай нарх ва сифат, балки расмий кафолатга ҳам эга бўлади.
«Ўзбекистон 24» телеканали Янгийўл туман ИИБ ходими 10 минг доллар, СамДУ катта ўқитувчиси ва ходими 6000 доллар ҳамда СамДЧУ ўқитувчиси 2000 доллар пора олаётганда ушлангани ҳақида хабар қилди.
ЎзФА Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари коронавирус РНКсини тез ва арзонга ажратиш усулини топгани маълум қилинди.
Project Hope ижтимоий ёрдам ташкилоти Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситалари, коронавирусни аниқлаш тестлари ва 600 минг долларлик миқдорда тиббиёт жиҳозлари юборди.
Навоийлик тиббиёт ходимининг президентга мурожаатидан кейин олиб борилган ўрганишларда у фаолият кўрсатаётган шифохонада айрим ходимларнинг коронавирусга чалингани тасдиқланди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси, 2001−2009 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси бўлиб фаолият олиб борган Мирсобит Очилов вафот этди.
«Сергели» автомобиль бозорини Тошкент вилоятига кўчириб, унинг ҳудудида Car Box Service автомобилларга хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Самарқанд туманидаги М-39 автомобиль йўлида MAN юк автомашинаси ва Malibu енгил автомашинаси тўқнашуви натижасида Malibu автомашинасининг 3 нафар йўловчиси вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Коронавирус беморлари сони 121 нафарга ортиб, жами 9199 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 69 нафари Сурхондарё вилоятида, 48 нафари Тошкент шаҳрида ва 4 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди. Шундан 19 нафари аҳоли орасида аниқланди.
COVID-19 беморлари билан алоқада бўлган ёки бирга яшаб келган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Москвада касаллик ва инфекцияга қарши антитаначалар мавжудлигини бепул текшириш имкониятига эга бўладилар. Касалланганларни даволашади, соғломларига эса иш жойига қайтиш учун расмий тиббий маълумотнома берилади.
2 июль куни Ўзбекистонда 297 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 9078 тага етди. Кунлик ўсиш борасида янги рекорд қайд этилди.
Жаҳон банки иштирокида COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг учун, банк томонидан 95 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиб, бу маблағларга соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ҳамда кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш кўзда тутилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун истеъмол кредитлари беришни, шу билан бирга, кредитнинг ўзини нақд ва хорижий валютада берилишини таклиф қилди.
Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмоқда, дея хабар беради ТИВ. Мазкур вазият тўғрисидаги маълумотлар Махсус комиссияга тақдим этилди. ТИВ Россияда бўлиб турган фуқаролардан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликни ва ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини сўради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг