Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «Марказий Осиё — АҚШ» («C5+1») видеоконференциясида иштирок этди. Тадбирда иштирокчилар томонидан бир қатор минтақавий масалалар муҳокама қилинди ва алоҳида урғу Марказий Осиёнинг экологик аҳволини яхшилашга берилди.
Коронавирус беморлари сони 124 нафарга ортиб, жами 8627 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 85 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, қолганлари Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Бухоро ва Хоразм вилоятларида қайд этилди. Шундан 22 нафари аҳоли орасида аниқланди.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари кун давомида 281 тага кўпайиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди. Жами ҳолатлар эса 8500 тадан ошди.
Тошкентда коронавирусга чалинган 62 ёшли қорақалпоғистонлик эркак вафот этди. Ўзбекистонда инфекция асоратларидан кун давомида икки, умумий 26 киши ҳаётдан кўз юмди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ходимлари «Инсон қадр-қиммати — энг олий қадрият» махсус курси бўйича ўқитилади, дейилади президент иштирокидаги йиғилишда. Давлат раҳбари суд тизимини «бир суд — бир инстанция» тамойили асосида қайта кўриб чиқиш, «назорат тартибида ишларни кўриш» амалиётидан воз кечиш, ерга бўлган ҳуқуқлар кафолатини кучайтириш, одил судлов ва коррупция рейтингини жорий этиш, адвокатлар ролини кучайтириш бўйича топшириқлар берди.
Хориждан кириб келаётган Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларни ихтиёрий равишда ўз ҳисобларидан меҳмонхоналарда карантинга олиш тартиби ва нархлари белгиланди.
Коронавирусдан вафот этган шифокор Алишер Ураловнинг қизи жиддий касалликлари бўлишига қарамасдан, уни карантин марказига мажбурлаб жўнатишганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўлимнинг расмий сабаби — миокард инфаркти — нотўғри. У қабристонда отасининг тобути билан коронавирус аниқланган яна икки кишининг жасадини ҳам олиб келишганини қўшимча қилди.
Ўзбекистонда ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи янги орган — Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди.
Сурхондарё вилоятида Malibu ва «ВАЗ 2101» автомашиналари тўқнашди. Оқибатда «ВАЗ 2101»да ёнғин чиқиб, унинг салондаги икки киши ҳодиса жойида вафот этган.
Ўзбекистонда яна 87 кишининг коронавирус тести ижобий чиқиб, расман тасдиғини топган ҳолатлар 8385 тага етди. Янги ҳолатларнинг 72 таси карантин марказларида, 11 таси Тошкент шаҳрида аниқланди.
1 июлдан ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларига янги ўқув йили учун ўқувчилар қабули бошланади. Пандемия шароитида ҳужжатлар онлайн қабул қилинади.
Тошкентда электромобилларда такси хизматлари кўрсатилади. Бунинг учун Хитойдан 500 дона электромобил харид қилинди. Улар бир марталик қувват билан шаҳар ичида 419 км, катта трассада 540 км масофани босиб ўтади.
Жиззахда коронавирус инфекциясидан вафот этган 72 ёшли отахоннинг турмуш ўртоғи ҳам COVID-19 асоратларидан вафот этди. Ўзбекистонда ушбу инфекция сабабли оламдан ўтганлар сони 25 нафарга етди.
28−29 июнь кунлари аҳоли орасида 46 кишида коронавирус аниқланди. Жумладан, Тошкентдаги «Абу Сахий», «Мегапланет» ва «Tashkent city»да инфекция юқтириш ҳолатлари қайд этилди.
Январь-май ойларида Ўзбекистонда қайд этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,9 фоизга ошди. Хусусан, порахўрлик ва фирибгарлик (товламачилик) билан боғлиқ жиноятлар 2 баробарга кўпайган.
Давлат хизматлари агентлиги директори бўлиб ишлаб келаётган Халилилло Тўрахўжаев Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Тошкентдаги Турин политехника университети ректори лавозимида ишлаган Ўктам Саломов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Наманган вилоятининг Норин туманида 16 ёшли ўспирин Damas ҳайдаб кетаётиб, уч аёл пиёдани уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этган, иккиси жароҳатланган.
1 июлдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида бир қатор чекловлар жорий этилиб, карантин чоралари кучайтирилади. Хусусан, коронавирус беморлари тоифаланади ва янгича тарьтибда даволантирилади, йирик буюм бозорлари шанба ва якшанба кунлари дезинфекция учун ёпилади, «Қизил» ва «сариқ» ҳудудларда айрим соатларда жамоат жойларида ҳаракат камайтирилади ва жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.
30 июнь кунидан бошлаб Нукус шаҳри «қизил» тоифали ҳудудга киритилиши сабабли шаҳарда бир қатор чекловлар қайта жорий қилиниб, карантин чоралари кучайтирилади. Хусусан, шаҳарда жамоат транспорти, буюм бозорлари, кафе-ресторанлар, сартарошхоналар, автомактаблар фаолияти тақиқланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг