Президент Наманганга жўнаб кетди
26 июнь 2020, 10:16

Президент Наманганга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.

Коронавирус беморлари сони 7200 нафардан ошди
26 июнь 2020, 10:05

Коронавирус беморлари сони 7200 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 51 нафарга ортиб, жами 7228 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 22 нафари Хоразм вилоятида, 7 нафари Сирдарё вилоятида ва 1 нафари Тошкент вилоятида қайд этилди. Шулардан 12 нафари аҳоли орасида аниқланган.

Ливерпуль муддатдан аввал Англия чемпиони бўлди
26 июнь 2020, 02:35

Ливерпуль муддатдан аввал Англия чемпиони бўлди

Ливерпуль муддатдан аввал Англия чемпиони бўлди. Чемпионатнинг 31-туридан ўрин олган Челси-Манчестер Сити ўйинида лондонликлар 2−1 ҳисобида ғалаба қозонганлиги сабабли, Ливерпуль 23 очкога ўзиб кетди. Мерсисайдликлар учун чемпионатдаги ғалаба 1990 йилдан биринчиси бўлди.

Кун давомида рекорд даражада — 276 кишида коронавирус аниқланди
25 июнь 2020, 23:55

Кун давомида рекорд даражада — 276 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда кун давомида 276 кишида коронавирус аниқланиб, яна бир рекорд қайд этилди. Жами ҳолатлар 7177 тага етди. 6 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир.

Бир кунда 192 нафар коронавирус бемори соғайиб, рекорд қайд этилди
25 июнь 2020, 23:31

Бир кунда 192 нафар коронавирус бемори соғайиб, рекорд қайд этилди

Ўзбекистонда кун давомида 192 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, рекорд кўрсаткич қайд этилди. Жами тузалганлар сони 4877 нафарга етди.

Хусусий клиникалар COVID-19 тестини ўтказишни бошламоқда
25 июнь 2020, 21:08

Хусусий клиникалар COVID-19 тестини ўтказишни бошламоқда

Тошкентдаги бир қатор хусусий клиникалар коронавирус учун тест ўтказиш бўйича шартномалар имзолади. Уларнинг шу ҳафтадан мазкур хизматни кўрсатишни бошлаши кутилмоқда.

ХВЖ: Коронавирус дунё иқтисодиётига кутилгандан кўпроқ салбий таъсир кўрсатмоқда
25 июнь 2020, 18:03

ХВЖ: Коронавирус дунё иқтисодиётига кутилгандан кўпроқ салбий таъсир кўрсатмоқда

Халқаро валюта жамғармаси дунё ЯИМ пасайиши аввал прогноз қилинган 3 фоиздан 4,9 фоизигача пасайишини маълум қилди. Коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига кутилганидан кўра кўпроқ салбий таъсир кўрсатгани билдирилди.

Янгийўлдаги қоғоз ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди
25 июнь 2020, 17:53

Янгийўлдаги қоғоз ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди

Янгийўл туманидаги Global Comsco Daewoo қоғоз ишлаб чиқариш заводида ёнғин содир бўлди. Корхона ичидаги 5 минг кв. м майдонда ёнғин келиб чиққан, жабрланган ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушгани йўқ.

1 июлдан нималар ўзгаради?
25 июнь 2020, 17:17

1 июлдан нималар ўзгаради?

Ўзини ўзи банд қилувчиларни рўйхатга олиш осонлашади, кўп қаватли бино қурувчиларига божхона имтиёзлари берилади, туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларнинг электрон алмашиви мажбурий бўлади, ноширлик учун лицензия бекор қилинади — 1 июлдан кучга кирадиган ўзгаришлар.

Коронавирусга чалинганлар сони 7 мингдан ошди
25 июнь 2020, 17:02

Коронавирусга чалинганлар сони 7 мингдан ошди

Ўзбекистонда яна 97 кишида коронавирус аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 7087 тага етди. Касалланиш ҳолатларининг 65 таси карантин марказларида, 26 таси Тошкентда аниқланди.

Сергелидаги метро кўпригидан тушган бетон бўлаги Afrosiyob ойнасига зарар етказди
25 июнь 2020, 15:57

Сергелидаги метро кўпригидан тушган бетон бўлаги Afrosiyob ойнасига зарар етказди

Сергелида қурилаётган метро кўпригидан тушган бетон бўлаги Afrosiyob ойнасига зарар етказди. Махсус насос орқали қуйилган бетон қотмагани сабабли унинг бир бўлаги поезд устига тушган.

Хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча грантларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши
25 июнь 2020, 15:55 2

Хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча грантларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши

Хотин-қизларга ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Унга кўра, хотин-қизларга олий таълим муассаларига тавсиянома асосида кириш учун Республика бўйлаб қўшимча 940 та грант жойи ажратилди.

Тошкентда аҳоли орасида кимлар коронавирусга чалинганига аниқлик киритилди
25 июнь 2020, 15:21

Тошкентда аҳоли орасида кимлар коронавирусга чалинганига аниқлик киритилди

24 июнь куни аҳоли орасида 31 кишида коронавирус тасдиқланиб, шундан 18 нафари Тошкентда аниқланди. Жумладан, ободонлаштириш муассасаси ходими, божхоначи, уй бекаси ва бошқаларнинг инфекция юқтириб олгани маълум бўлди.

ФВВ тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирди
25 июнь 2020, 14:55

ФВВ тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирди

ФВВ республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлигини маълум қилди.

ИИВ томонидан 500га яқин видео ва овоз ёзиб олувчи сўров хоналари ташкил этилади
25 июнь 2020, 14:55

ИИВ томонидан 500га яқин видео ва овоз ёзиб олувчи сўров хоналари ташкил этилади

Барча ИИО ҳудудий бўлинмаларида узлуксиз видео ва овозни ёзиб олувчи жами 497 та сўров хоналари ташкил этилиши белгиланди.

Марғилонда Cobalt уриб юборган велосипедчи вафот этди
25 июнь 2020, 14:37

Марғилонда Cobalt уриб юборган велосипедчи вафот этди

Марғилонда Cobalt қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.

ОТБ Ўзбекистонга $500 млн имтиёзли кредит ажратади
25 июнь 2020, 13:28

ОТБ Ўзбекистонга $500 млн имтиёзли кредит ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни маъқуллади. Ушбу маблағлар коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг мамлакат иқтисодиётига бўлган салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Коронавирусдан вафот этганлар сони 20 нафарга етди
25 июнь 2020, 13:15

Коронавирусдан вафот этганлар сони 20 нафарга етди

Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида вафот этган беморда коронавирус инфекцияси бўлганлиги тасдикланди. Туман ҳокимлиги бемор коронавирусдан 20 июнь куни вафот этганини маълум қилганди, бироқ кейинроқ хабарни ўчириб ташлаган. ССВ беморнинг коронавирус билан оғриганини фақат 5 кундан кейин тасдиқлади.

Академик Бекжон Тошмуҳамедов оламдан ўтди
25 июнь 2020, 12:59 1

Академик Бекжон Тошмуҳамедов оламдан ўтди

Ўзбекистон биофизикасининг асосчиларидан бири, Фанлар академияси академиги Бекжон Тошмуҳамедов 85 ёшида оламдан ўтди.

Қаршида қулаб тушган бино қурилиши ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди
25 июнь 2020, 12:38

Қаршида қулаб тушган бино қурилиши ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди

Қурилиш вазирлиги Қаршидаги бинонинг юк кўтарувчи конструкциялар қулаши бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, «Насаф-Травел» компаниясига тегишли объектидаги қурилиш ишлари рўйхатга олинмасдан, ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг