Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳасига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Хусусан, пойтахтда 656 км пиёдалар ва велосипед йўлларини қуриш, Ишбилармонлик марказлари ва бизнес-инкубаторлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш учун алоҳида орган ташкил этилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисоб беради.
Сешанба куни тоғ ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳафта ўртасида кўтарилган ҳарорат дам олиш кунларига бориб бир оз пастлайди.
Бухоролик коронавирус инфекциясига чалинган 58 ёшли аёл ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда ушбу инфекция асоратларидан вафот этганлар сони 23 нафарга етди.
Ўзбекистонда яна 168 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 8199 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 151 таси карантин марказида қайд этилди. Жиззах вилоятида ҳам COVID-19 ҳолатлари сони ошди.
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга икки мамлакат ўртасидаги маданий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун «Туркманистонда хизмат кўрсатган артист» унвони берилди.
Тошкент шаҳри бўйича 333 та «яшил», 87 та «сариқ» ва 99 та «қизил» маҳалла, мавзе ва даҳа ҳудудлари бўйлаб карантин ва профилактик тадбирлар белгиланган.
Дунёдаги бир қатор йирик компаниялар Facebook ижтимоий тармоғига қарши уюштирган бойкотдан сўнг компания акциялари 8,3 фоизга тушиб кетди. Марк Цукерберг эса 7,2 млрд доллар йўқотди.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Matiz ва ВАЗ-2101 русумли автомобиллар тўқнашиши оқибатида икки киши, шу қаторида вояга етмаган шахс вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Бухоро вилоятда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси кўпайиб бораётгани сабабли Бухорода 1 июлдан номаълум муддатга қадар жамоат транспортлари сони ва ҳаракатланиш вақти вақтинча чекланади ҳамда буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади.
Марказий банк 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида «Агробанк» ва Халқ банки фаолиятида банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини аниқлади. Шу сабабли, ушбу банкларга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.
Эндиликда хориж фуқаролари Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш ва вақтинча рўйхатдан ўтишга ариза беришда COVID-19 учун текширувдан ўтишлари шарт қилиб қўйилди.
Долларнинг расмий курси деярли 1 сўмга қимматлаб, жами 10 173 сўм этиб белгиланди.
Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.
Коронавирус беморлари сони 83 нафарга ортиб, жами 8031 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 47 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент шаҳрида ва 4 нафари Жиззах вилоятида аниқланди. Шундан 18 нафари аҳоли орасида қайд этилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Оҳангаронда кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда келиб чиққан ёнғин бартараф этилганини маълум қилди. Келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.
Тошкентда коронавирусга чалинган шифокор миокард инфарктидан вафот этди. У Юқоричирчиқ карантин марказида фаолият кўрсатаётган эди. Бу мамлакатда COVID-19 га чалинган тиббиёт ходимлари орасидаги биринчи ўлим ҳолатидир.
Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 10 млндан ошди. Бунда, 5 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 500 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.
2020−2021 ўқув йилидан бошлаб мактабларнинг 1−9-синфларида янги «Тарбия» фани жорий этилмоқда. 6 миллион нусхада янги дарслик ва 2 миллион нусхада информатика дарслигини нашр этишда Kolorpak компанияси бош пудратчи бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда бизга нима маълум ва нима учун ўқув йили бошланишига 2,5 ой қолганда бошқа ноширлар билан тузилган шартнома ўзгартирилди.
Коронавирус беморлари сони 43 нафарга ортиб, жами 7725 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 30 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг