Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида вафот этган беморда коронавирус инфекцияси бўлганлиги тасдикланди. Туман ҳокимлиги бемор коронавирусдан 20 июнь куни вафот этганини маълум қилганди, бироқ кейинроқ хабарни ўчириб ташлаган. ССВ беморнинг коронавирус билан оғриганини фақат 5 кундан кейин тасдиқлади.
Ўзбекистон биофизикасининг асосчиларидан бири, Фанлар академияси академиги Бекжон Тошмуҳамедов 85 ёшида оламдан ўтди.
Қурилиш вазирлиги Қаршидаги бинонинг юк кўтарувчи конструкциялар қулаши бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, «Насаф-Травел» компаниясига тегишли объектидаги қурилиш ишлари рўйхатга олинмасдан, ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди.
Барселонада карантиндан сўнг опера театрида илк концерт бўлиб ўтди. Концерт тингловчилари сифатида 2292 та хона ўсимликлари бўлди. Концертдан кейин ўсимликлар шифокорларга совға қилинди.
Сентябрь ойида футбол бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасида Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Жамоалар сўнгги мартда майдонда тўққиз йил аввал тўқнашган.
Коронавирус беморлари сони 89 нафарга ортиб, жами 6990 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 40 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 38 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафар Жиззах вилоятида ва 1 нафардан Андижон ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилди.
Ўзбекистонда кун давомида 239 кишида коронавирус аниқланган бўлса, 125 киши ушбу касалликдан тўлиқ соғайди. Ҳудудлардаги ҳолат.
Ўзбекистонда 54 кишининг коронавирус тести натижалари ижобий чиқиб, жами ҳолатлар 6901 тага етди. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент ва Навоий вилоятларида қайд этилди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов 78 нафар ички ишлар органлари ходими карантин қоидаларини бузгани учун жаримага тортилгани, 1 нафари ишдан бўшатилганини маълум қилди. «Мана рақамлар, энди ким айта олади булар ўзиникини бекитади деб», — деди вазирлик вакили.
Хотин-қизларга ажратилган қўшимча грантни олиш учун улардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати маълум қилинди. Ушбу ҳужжатларни 24 июндан 10 июлга қадар қабул қилиш режалаштирилган.
Telegram iOS тизими учун синов версиясида видеоқўнғироқлар пайдо бўлди. «Газета.uz» бу функцияни синаб кўрди.
Шавкат Мирзиёев Москвада Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Шунингдек, бу ерга йиғилган ватандошларни қутлади. Давлат раҳбари Россияга амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.
Ўзбекистонда 92 кишининг коронавирус инфекциясини юқтиргани аниқланиб, жами ҳолатлар 6847 тага етди. Янги касалланганларнинг 64 нафари карантин марказларидаги хориждан келганлар бўлса, 28 нафари Тошкентда (13 нафари аҳоли орасида) аниқланди.
Даркнетдаги форумлардан бирида бир неча миллион Telegram фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар базаси жойлаштирилган. Базадаги маълумотлар телефон рақамлар ва никнеймлар кўринишида бўлган. «Газета.uz» ушбу маълумотлар базасини текширганда, унда 50 мингдан ортиқ Ўзбекистонда рўйхатга олинган телефон рақамлари мавжудлигини аниқлади.
Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 2176 нафар бемордан 1939 нафарининг аҳволи қониқарли. 130 нафар беморда пневмония кузатиляпти. Айни пайтда мамлакатда 60 мингга яқин фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва қарийб 1,1 млн тест синовлари ўтказилди.
«У ерда [ўзгартиришларда — таҳр.] айтилганларнинг ҳаммасини аллақачон қилиш керак эди». Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокараларда Россия конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш жараёнининг муваффақиятли ўтишини тилаб, уларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтди.
Ҳукумат қарори билан хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш тартиби белгиланди. Грантда ўқиш учун тавсияномаларнинг кимларга ва қандай берилиши маълум қилинди.
Ўзбекистонда келгуси ҳафтадан бошлаб COVID-19 антитаначаларини аниқлаш учун аҳоли орасида тестлар ўтказилади. Бунинг карантин тадбирларини босқичма-босқич юмшатиш учун зарур экани таъкидланди.
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан Россияга учиб келган делегациясининг икки нафар аъзосида коронавирус инфекцияси аниқланигани сабабли президент Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этмади.
Қонунчилик палатаси депутатлари «хуфиёна иқтисодиёт»ни легаллаштриш учун капитал амнистияси тўғрисидаги қонунни қабул қилишни таклиф этишди. Шунингдек, парламент аъзолари мамлакатда фуқаролар даромадларини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этишни қўллаб-қувватладилар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг