Давлат гранти асосида ўқиётган талабаларни 3 йилга камбағаллик даражаси юқори бўлган ҳудудларга ишлаш учун йўналтириш таклиф қилинди.
Ҳажвия, сатира, аския борасида санъат чегараланмаслиги керак — Маданият вазирлиги «Шўрданак» ва «Қалпоқ» ҳажвий гуруҳи аъзоларининг ЙҲХБ ходимларидан кечирим сўраганига юзасидан муносабат билдирди.
Huawei компанияси тана ҳароратини ўлчаш имкониятига эга Honor Play 4 Pro смартфонини тақдим этди. Смартфон камерасига инфрақизил ўлчагич ўрнатилган бўлиб, у -20 дан 100 даражагача бўлган ҳароратни ўлчай олади.
Сурхондарёда «Жиҳодчилар» гуруҳи фаолиятига чек қўйилди. Унинг аъзолари Россияда меҳнат муҳожирлари сифатида яшаш вақтида террорчилик ташкилотлари таъсирига тушиб, уйларига қайтганидан кейин экстремистик материалларни тарқатиб келган, дея хабар берди ИИВ.
Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаган Фархат Алламбергенов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди.
1 ноябрдан божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади. Автомобиль чегара божхона постларида эса хавфларни бошқариш тизими жорий этилади. Шунингдек, божхона ходимларига товарлар ва транспорт воситаларини жойида текширишга рухсат берилди. Президент фармонида божхона тизимидаги кутилаётган асосий ўзгаришлар.
Ўзбекистонда яна 34 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 4482 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг барча Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.
КХДР 9 июнь кунидан бошлаб Жанубий Корея билан барча мавжуд алоқа каналларини тўхтатишини эълон қилди. Шимолий Кореянинг бундай қарорга келишига Жанубий Корея томонидан ташвиқот варақалари жўнатилгани сабаб бўлди. 2018 йилдан биринчи бор Пхеньян расмий Сеулнинг телефон қўнғироқларига жавоб бермади.
Президент «Информатика» фанига «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига доир йўналишларни киритиш бўйича кўрсатма берди. Барча ҳудудларда IT бўйича камида 100 та ўқув маркази очилиб, уларда дастурлаш асослари, электрон савдо ва графикли дизайн бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.
Жиззах вилоятида мактаб ва болалар боғчалари яқинида тезликни чекловчи йўл белгисини ўрнатиш таклиф этилди. Таълим муассасалари яқинида энг юқори тезликнинг соатига 50 км бўлиши кутилмоқда.
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирди, шундай бўлса ҳам, мамлакат минтақада иқтисодиёти ўсишда давом этаётган ягона давлатлигича қолмоқда. Жаҳон иқтисодиётида эса Иккинчи жаҳон уруши давридан кейинги энг юқори — 5,2 фоизлик пасайиш кутилмоқда.
Карантин сабабли давлат мулкини ижара олган 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловини тўлашдан озод этилган. Бу давлатга тўланиши мумкин бўлган 92,6 млрд сўм пул тадбиркорларнинг қўлларида қолганлигини билдиради.
Тошкентда Санкт-Петербург давлат университетининг филиалини ташкиллаштириш режалаштирилмоқда. ОТМда таълим рус тилида ташкил этилиб, шарқ тиллари филологияси, этнография, шарқ мамлакатлари иқтисодиёти ва биотиббиёт каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади.
Давлат тест маркази томонидан 2020−2021 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхати эълон қилинди.
Президент ўзини ўзи банд қилган шахслар, фрилансерлар ва тадбиркорни қўллаб-қувватлаш бўйича янги қарорни қабул қилди. Унга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхати кенгайтирилади, уларга бир қатор қулайликлар ва имтиёзлар берилади ҳамда уларнинг фаолиятини масофадан туриб рўйхатга олиш учун ДСҚ томонидан мобил илова ишлаб чиқилади.
Коронавирус беморлари сони 8 нафарга ортиб, жами 4448 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкентда содир бўлган пичоқбозликка дорихона даромадларини бўлиша олмаслик сабаб бўлгани маълум қилинди. Жароҳатланганлардан бири оламдан ўтди.
Тошкентда сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 76 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Коронавирус қурбонлари сони 18 нафарга етди.
«Шўрданак» ва «Қалпоқ» ҳажвий гуруҳи аъзолари ЙҲХБ ходимлари ҳақида тайёрлаган юмористик кўрсатувларидаги ҳазиллари учун кечирим сўрашди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи ҳақида огоҳлантириш берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг