Қибрайда бетон заводида 95 метр узунликдаги деворнинг қулаб тушиши оқибатида 3 ишчи ҳаётдан кўз юмди. Жиноий иш қўзғатилди.
Ўзбекистонда кун давомида 208 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4302 тага етди.
Тошкентда 26 ёшли эркакнинг юрагига қайчи санчиб ўлдирган 17 ёшли сартарош қўлга олинди.
Ўзбекистонда кун давомида 87 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар сони 4094 тага етди. 3 нафар беморнинг аҳоли ўта оғир.
Тошкентда сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 70 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-қон томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда коронавирусдан оламдан ўтганлар сони 17 нафарга етди.
Президент Фарғона вилояти раҳбарлари ва аҳолиси билан учрашувда энг муҳим масалаларни муҳокама қилишга чақирди. Сўх туманидаги воқеаларга тўхталиб, улар қирғиз халқи билан дўстона муносабатларга таъсир қилмаслиги кераклигини таъкидлади. «Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур», — деди президент ва тумани аҳолсининг ҳаётини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларга тўхталди.
Фарғона вилоятида рўйхатга олинган 49,2 минг нафар ишсиз ёшларнинг 28 мингга яқин январь-май ойларида иш билан таъминланди. Жумладан, 2600 кишига 10−30 сотихдан ер ажратиб берилди, пандемия сабабли хориждан қайтган 4700 киши эса қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳаларга ишга жойлаштирилди.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида бир қатор лойиҳаларни кўздан кечирди. Шунингдек, вилоятда қамбағал аҳоли билан ишлаш тизими бўйича амалга ошириладиган ишлар билан ҳам танишди.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида ёшлар ўртасида оммавий жанжал ва пичоқбозлик содир бўлди. Икки киши яраланиб, шифохона ётқизилди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 4000 нафардан ошди. «Яшил» ҳудуд ҳисобланган Қашқадарёда янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Шунингдек, 160 киши соғайди, 13 беморнинг аҳволи оғир.
8 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.
Facebook давлат назоратидаги ОАВ саҳифалари ва ундаги хабарларни белгилашни бошлади. Бунда компания ОАВ ташкилий тузилмаси ҳақидаги маълумотлар, молиялаштириш манбалари, таҳририят сиёсати каби бир неча мезонларга асосланади. Ҳозирда Russia Today, Sputnik, РИА Новости, China Xinhua News ва Philippine News Agency каби ОАВ саҳифалари белгиланган.
Олий суд «Янгиобод. Чотқол марвариди» сайёҳлик базасининг назорат шикоятини қаноатлантирди. Объектни олиб қўйиш бўйича олдинги инстанциялар ва ҳоким қарори бекор қилинди.
Коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайиб, жами 3987 тага етди. Янги аниқланган ҳолатлардан 9 нафари аҳоли орасида қайд этилди (Тошкент шаҳрида — 8, Наманган вилоятида — 1). Ҳозиргача кун давомида 48 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Халқ таълими тизимида масофавий таълимни ривожлантириш мақсадида «Online Maktab» лойиҳаси давом эттирилиши режалаштирирлмоқда. Тегишли қарор лойиҳасига кўра, 1 августдан телевизион видеодарсларни тасвирга олиш йўлга қўйилиши кутилмоқда ва 1 сентябргача ягона марказлашган maktab.uz платформаси яратилади.
Шавкат Мирзиёев бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбай Раматовга чегарадош ҳудудларга бориб у ердаги муаммоларни ўрганишга топшириқ берди. Алоҳида урғу чегарадош ҳудудлардаги камбағалликни камайтириш ва аҳоли яшаш даражасини ривожлантиришга қаратилади.
Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида тиббиёт ходимлари маст ҳолдаги кишилар томонидан аёвсиз калтакланди. Масала юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош прокурорга мурожаат йўллаб, ҳолатни назоратга олишни ва айбдор шахслар қаттиқ жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўраган.
Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва халқаро ташкилотлар кўмагида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тиклаш борасида қўйиладиган талаблар тартибини ишлаб чиқилмоқда.
Сўнгги икки ҳафта давомида тасдиқланган 937 та коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатидан 412 нафари — аҳоли орасидан, 525 нафари — хориждан келган фуқароларда аниқланганини маълум қилди. Таъкидланишича, республика лабораторияларида жами 750 мингтага яқин тест синовлари ўтказилган.
Канада ҳукумати Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 185 минг АҚШ доллари ажратади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг