Коронавирусдан вафот этганлар сони 18 нафарга етди
8 июнь 2020, 21:30

Коронавирусдан вафот этганлар сони 18 нафарга етди

Тошкентда сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 76 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Коронавирус қурбонлари сони 18 нафарга етди.

«Шўрданак» ва «Қалпоқ» ЙҲХБ ходимлари ҳақидаги ҳазиллари учун узр сўрашди
8 июнь 2020, 21:08

«Шўрданак» ва «Қалпоқ» ЙҲХБ ходимлари ҳақидаги ҳазиллари учун узр сўрашди

«Шўрданак» ва «Қалпоқ» ҳажвий гуруҳи аъзолари ЙҲХБ ходимлари ҳақида тайёрлаган юмористик кўрсатувларидаги ҳазиллари учун кечирим сўрашди.

ФВВ тоғ ва оғолди ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирди
8 июнь 2020, 20:30

ФВВ тоғ ва оғолди ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи ҳақида огоҳлантириш берди.

Солиқ тизимининг рақамли келажаги стратегияси қабул қилинди
8 июнь 2020, 18:23

Солиқ тизимининг рақамли келажаги стратегияси қабул қилинди

Солиқ тизими ахборот тизимларини ягона платформага ўтказиш режалаштирилмоқда. Натижада солиқ тўловчиларнинг ҳисобот топшириш жараёни 5−7 баробаргача енгиллашиб, инсон омили аралашуви 60 фоизга қисқартиради, шунингдек, қоғоз шаклидаги ҳужжат ишлари ҳам кескин камаяди.

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди
8 июнь 2020, 17:11

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

Коронавирус ҳолатлари 4404 тага етди (+52)
8 июнь 2020, 17:07

Коронавирус ҳолатлари 4404 тага етди (+52)

Ўзбекистонда яна 52 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4404 тага етди. Жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, «Равнақ банк»нинг Шайхонтохур филиали ходимида инфекция тасдиқланди.

Ўзбекистонда пандемия вақтида ишсизлар сони қарийб 2 млн кишига яқинлашди
8 июнь 2020, 16:34

Ўзбекистонда пандемия вақтида ишсизлар сони қарийб 2 млн кишига яқинлашди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов коронавирус пандемияси пайтида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қарийб 2 миллион кишига етганини маълум қилди. Чегаралар ёпилгани туфайли 550 мингга яқин меҳнат муҳожирлари бошқа давлатларга ишлаш учун кета олишмаган.

Махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаган ҳамширада коронавирус аниқланди
8 июнь 2020, 16:27

Махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаган ҳамширада коронавирус аниқланди

Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими ҳамширасида коронавирус аниқланди. Туғруқ уйи карантинга ёпилди.

Андижонда мусиқа ва санъат мактаби директори ўқитувчини пичоқлади
8 июнь 2020, 16:19

Андижонда мусиқа ва санъат мактаби директори ўқитувчини пичоқлади

Андижон вилоятида мусиқа ва санъат мактаби директорининг хизмат хонасида маош туфайли жанжал келиб чиқди. Раҳбар пичоқ билан ўз ходимига енгил тан жароҳатлари етказди.

Кунлик рекорд кўрсаткич — 217 та COVID-19 ҳолати аҳоли орасидан аниқлангани маълум қилинди
8 июнь 2020, 16:11

Кунлик рекорд кўрсаткич — 217 та COVID-19 ҳолати аҳоли орасидан аниқлангани маълум қилинди

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашганини маълум қилиб, кун давомида аҳоли орасида 217 та янги COVID-19 ҳолати аниқланганига муносабат билдирди.

АҚШ Ўзбекистонга 15 мингта COVID-19 тести реагентини ёрдам сифатида тақдим этди
8 июнь 2020, 15:18

АҚШ Ўзбекистонга 15 мингта COVID-19 тести реагентини ёрдам сифатида тақдим этди

АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга 15 мингта коронавирус тестини ўтказишга мўлжалланган реагентларидан иборат ёрдамнинг биринчи қисмини етказиб берди. Яна 10 мингта тест реагентлари бир неча ҳафта ичида Ўзбекистонга олиб келинади.

Ҳафта охирида ҳароратнинг кўтарилиши кутилмоқда
8 июнь 2020, 15:13

Ҳафта охирида ҳароратнинг кўтарилиши кутилмоқда

Душанба куни айрим жойларда ёғингарчилик кутилмоқда ва шамол тезлиги сониясига 18−23 метргача кучайиши мумкин. Ҳафта охирига бориб эса харорат аста-секин кўтарилишни бошлайди.

Янги Зеландияда коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди
8 июнь 2020, 13:49

Янги Зеландияда коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди

Янги Зеландияда коронавирусга чалинган охирги бемор ҳам тузалгани ва сўнгги 17 кун ичида инфекция билан боғлиқ ҳолат кузатилмагани эълон қилинди. Мамлакатда чегара назоратидан ташқари барча карантин чекловлари олиб ташланди.

Қозоғистонда норозилик намойишлари бўлиб ўтди
8 июнь 2020, 13:15

Қозоғистонда норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Иштирокчиларнинг асосий талаблари давлат томонидан кредит бўйича амнистия эълон қилиниши, чет эл фуқароларига ер сотиш амалиётни тақиқлаш ва сиёсий фаолларни озод этиш бўлди. 100 нафардан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинган.

Долларнинг расмий курси учинчи ҳафта кўтарилмоқда
8 июнь 2020, 12:01

Долларнинг расмий курси учинчи ҳафта кўтарилмоқда

Долларнинг расмий курси қарийб 5 сўмга қимматлади ва 10 153 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг учинчи ҳафта давомида ўсиши.

Дунё бўйлаб COVID-19 ҳолатлари 7 млн кишидан ошди
8 июнь 2020, 11:57

Дунё бўйлаб COVID-19 ҳолатлари 7 млн кишидан ошди

Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 7 миллиондан ошди. Бунда, 3,1 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 402 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.

Янги чартер рейсларининг жадвали
8 июнь 2020, 10:47

Янги чартер рейсларининг жадвали

Uzbekistan Airways хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида 8 июндан 21 июнь кунига қадар амалга ошириладиган чартер қатновларининг навбатдаги жадвалини эълон қилди.

Коронавирус беморлари сони 4352 нафарга етди
8 июнь 2020, 10:12

Коронавирус беморлари сони 4352 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 21 нафарга ортиб, жами 4352 кишини ташкил этмоқда. Янги аниқланган ҳолатлардан 8 нафари аҳоли орасида қайд этилди (Тошкент вилоятида — 3, Навоий вилоятида — 5). Республика бўйлаб COVID-19 дан даволанаётганларнинг 6 кишининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Учта ОТМда масофавий таълим шакли жорий этилади
8 июнь 2020, 10:08 1

Учта ОТМда масофавий таълим шакли жорий этилади

2020−2021 ўқув йилидан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.

80 кунлик карантиндан кейин масжидларда илк бор жамоат намозлари ўқилди
8 июнь 2020, 07:55

80 кунлик карантиндан кейин масжидларда илк бор жамоат намозлари ўқилди

«Яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади. Жамоат намозлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўқилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг