«Абитуриент истаган жойидан имтиҳон топшириши мумкин» — ДТМ директори
5 июнь 2020, 12:53

«Абитуриент истаган жойидан имтиҳон топшириши мумкин» — ДТМ директори

2020−2021 ўқув йили учун ОТМга кириш имтиҳонларида абитуриентга Ўзбекистоннинг исталган ҳудудидан, ўзлари хоҳлаган олийгоҳга ҳужжат топшириш имконияти бу йили ҳам сақлаб қолинади.

Пиёдалар ва велосипедлар устувор ўринда бўлади
5 июнь 2020, 10:20

Пиёдалар ва велосипедлар устувор ўринда бўлади

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг «Каlyon» компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрининг транспорт концепцияси билан танишди. Концепцияда устуворлик пиёдалар, велосипедлар ва жамоат транспорти ҳаракатига берилган.

Коронавирус беморлари сони 3965 нафарга етди
5 июнь 2020, 10:08

Коронавирус беморлари сони 3965 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 26 нафарга ортиб, жами 3965 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 12 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, қолганлари Самарқанд, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қайд этилган. Шунингдек, 1 нафардан бемор Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Президент Фарғонага жўнаб кетди
5 июнь 2020, 10:02

Президент Фарғонага жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона аҳолисининг ҳаёти ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

Футбол клублари стадионда ишқибозлар расмини қўйишмоқчи
4 июнь 2020, 19:43

Футбол клублари стадионда ишқибозлар расмини қўйишмоқчи

Ўзбекистон Суперлигаси уч ойлик танаффусдан сўнг 13 июндан давом эттириладиган бўлди. Стадионларда футболчиларни қўллаб-қувватлаш учун янги чоралар кўришмоқда.

«Чиройли» авторақамларнинг бошланғич нархлари ўзгарди — рўйхат
4 июнь 2020, 18:40

«Чиройли» авторақамларнинг бошланғич нархлари ўзгарди — рўйхат

«Чиройли» рақамлар 6 та тоифага ажратилди ва айримларининг бошланғич нархлари ўзгарди.

Юк автомашиналари иштирокидаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
4 июнь 2020, 18:16

Юк автомашиналари иштирокидаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

«Тошкент-Ош» автомобиль йўлининг 227 километрида ҳаракат давомида тормоз тизими ишламай қолгани сабабли «Самс» русумли юк автомашинаси икки «Isuzu» юк автомашинасига урилиб, ағдарилган. ЙТҲ оқибатида барча юк автомашиналарининг ҳайдовчилари вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Хорижий авиакомпаниялар ДХХга йўловчилар тўғрисида маълумот тақдим этади
4 июнь 2020, 17:55

Хорижий авиакомпаниялар ДХХга йўловчилар тўғрисида маълумот тақдим этади

1 июлдан хорижий авиакомпаниялар ўз йўловчилари тўғрисидаги маълумотларни ДХХнинг чегара қўшинларига мажбурий равишда тақдим этади. Маълумотлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандарт форматида берилиши белгиланган.

Коронавирус беморлари сони 3900 нафардан ошди
4 июнь 2020, 17:15

Коронавирус беморлари сони 3900 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 35 нафарга ортиб, жами 3909 кишига етди. Янги ҳолатларнинг барчаси Навоий вилоятида аниқланган. Бунда, 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар ва 8 нафари эса аҳоли орасида қайд этилган.

Швеция бош эпидемиологи қатъий карантин киритилмаганидан афсусда
4 июнь 2020, 15:54

Швеция бош эпидемиологи қатъий карантин киритилмаганидан афсусда

Швеция бош эпидемиологи мамлакатда коронавирус эпидемиясининг бошиданоқ қатъий карантин чекловларини ўрнатилмаганидан афсусланишини айтди. Ҳозирда, мамлакатда коронавирусдан ўлим даражаси дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бўлиб қолмоқда, касалланганларнинг 11,6 фоизи вафот этган.

«Яшил» ҳудудлардаги диний ташкилотлар 8 июндан фаолиятини бошлайди
4 июнь 2020, 15:23

«Яшил» ҳудудлардаги диний ташкилотлар 8 июндан фаолиятини бошлайди

«Яшил» ҳудудлардаги диний ташкилотлар (масжидлар, черковлар) фаолияти 8 июндан бошланади. Бунда ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан, шунингдек, ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1,5−2 метр бўлган ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади. Лекин, ҳозирча оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланади.

Флойд ўлими бўйича тўртта полиция ходими айбланмоқда
4 июнь 2020, 15:11

Флойд ўлими бўйича тўртта полиция ходими айбланмоқда

Жорж Флойд ўлимига алоқадор барча тўртта полиция ходимига айбловлар эълон қилинди. Флойдни тиззаси билан бўғиб турган полиция ходимига 40 йил қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

ОТМга топшириш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар
4 июнь 2020, 15:10

ОТМга топшириш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар

Абитуриентлар ОТМларга топшириши учун талаб килинадиган ҳужжатлар рўйхати маълум бўлди. Олдинги йилларда ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун тўлов бу йил 111,5 минг сўм миқдорда бўлиши белгиланди.

Абитуриентлар фақат иккита фандан тест синовлари топширади
4 июнь 2020, 14:29

Абитуриентлар фақат иккита фандан тест синовлари топширади

2020−2021 ўқув йили учун ОТМга кириш имтиҳонларида абитуриентлар иккита фандан тест синовлари топширади. Тест синовлари карантин чекловлари тугагандан сўнг июль-август ойларида (тахминан 27 июлдан 15 августгача) ўтказилади. Ижодий имтиҳон топшириши керак бўлган абитуриентлар фақатгина битта таълим йўналишида, қолган ҳолатларда 3 та таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин бўлади.

ОТМларга қабул 15 июндан 15 июлгача онлайн бўлиб ўтади
4 июнь 2020, 14:00 1

ОТМларга қабул 15 июндан 15 июлгача онлайн бўлиб ўтади

Абитуриентлар республика ОТМларига 15 июндан 15 июлгача Ягона интерактив давлат хизматлари портали, ДТМ сайти ва Давлат хизматлари марказлари орқали онлайн ҳужжат топширишлари мумкин бўлади.

Ёш олимлар Тошкентда уй ололмаётгани туфайли Сенат ҳокимиятга сўров юборди
4 июнь 2020, 13:53

Ёш олимлар Тошкентда уй ололмаётгани туфайли Сенат ҳокимиятга сўров юборди

40 нафардан ортиқ Фанлар Академиясининг ёш олимлари кўп қаватли уйлар учун биринчи тўловни 2019 йил ноябрда тўлаб беришган. Сергели туманидан ажратилиши керак бўлган уйлар юзасидан, Сенат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимига сенатор сўрови юборди.

«Туркия ташқи туризмни очиши билан биз ҳам очамиз» — президент
4 июнь 2020, 13:46

«Туркия ташқи туризмни очиши билан биз ҳам очамиз» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хорижлик сайёҳларни қабул қилишни Туркия билан бир вақтда бошлашини маълум қилди. «Қаерда бизни қабул қилишга тайёр бўлса, биз ҳам тайёр бўламиз. Биз дарров самолётларимизни учирамиз», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

Сўх туманидаги муаммоларни бартараф этишга 1 трлн сўм ажратилади
4 июнь 2020, 13:10

Сўх туманидаги муаммоларни бартараф этишга 1 трлн сўм ажратилади

Сўх туманидаги барча муаммоларни бартараф этиш учун 1 трлн сўмга яқин маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу масала бўйича президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Cўхлик ёшларнинг олий ўқув юртларига қабул қилиниши учун 500 та квота ажратилади, улар олий ўқув юртларига имтиҳонларни ўз она тиллари — тожик тилида топширишлари мумкин бўлади.

«Ўрикзор» савдо мажмуаси фаолияти қайта тикланди
4 июнь 2020, 12:47

«Ўрикзор» савдо мажмуаси фаолияти қайта тикланди

14 кунлик карантиндан кейин «Ўрикзор» савдо мажмуаси қайта очилди. Қурилиш материаллари бозори «Stroygorod» мажмуаси бундан мустасно.

Январь-апрель ойларида 2,5 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган
4 июнь 2020, 12:18

Январь-апрель ойларида 2,5 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилган

Январь-апрель ойларида 1,7 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва 831 млн доллар хорижий кредитлар ўзлаштирилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестициялар ҳажмидаги улуши 26% гача ўсди. Ушбу даврда Россия, Хитой, Германия ва Жанубий Корея Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг