Бюджетда ўқиган битирувчиларни «камбағал» қишлоқларга ишлашга юбориш таклиф қилинди
9 июнь 2020, 21:22

Бюджетда ўқиган битирувчиларни «камбағал» қишлоқларга ишлашга юбориш таклиф қилинди

Давлат гранти асосида ўқиётган талабаларни 3 йилга камбағаллик даражаси юқори бўлган ҳудудларга ишлаш учун йўналтириш таклиф қилинди.

Маданият вазирлиги қизиқчиларнинг ЙПХ ходимларидан узр сўраганига муносабат билдирди
9 июнь 2020, 20:03

Маданият вазирлиги қизиқчиларнинг ЙПХ ходимларидан узр сўраганига муносабат билдирди

Ҳажвия, сатира, аския борасида санъат чегараланмаслиги керак — Маданият вазирлиги «Шўрданак» ва «Қалпоқ» ҳажвий гуруҳи аъзоларининг ЙҲХБ ходимларидан кечирим сўраганига юзасидан муносабат билдирди.

Huawei ҳароратни ўлчай оладиган смартфон тақдим этди
9 июнь 2020, 18:44

Huawei ҳароратни ўлчай оладиган смартфон тақдим этди

Huawei компанияси тана ҳароратини ўлчаш имкониятига эга Honor Play 4 Pro смартфонини тақдим этди. Смартфон камерасига инфрақизил ўлчагич ўрнатилган бўлиб, у -20 дан 100 даражагача бўлган ҳароратни ўлчай олади.

Бойсунда ноқонуний экстремистик оқим фаолиятига чек қўйилди
9 июнь 2020, 18:22

Бойсунда ноқонуний экстремистик оқим фаолиятига чек қўйилди

Сурхондарёда «Жиҳодчилар» гуруҳи фаолиятига чек қўйилди. Унинг аъзолари Россияда меҳнат муҳожирлари сифатида яшаш вақтида террорчилик ташкилотлари таъсирига тушиб, уйларига қайтганидан кейин экстремистик материалларни тарқатиб келган, дея хабар берди ИИВ.

Қорақалпоғистонга янги прокурор тайинланди
9 июнь 2020, 18:01

Қорақалпоғистонга янги прокурор тайинланди

Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаган Фархат Алламбергенов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди.

Божхона тартиблари соддалаштирилади
9 июнь 2020, 17:42

Божхона тартиблари соддалаштирилади

1 ноябрдан божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади. Автомобиль чегара божхона постларида эса хавфларни бошқариш тизими жорий этилади. Шунингдек, божхона ходимларига товарлар ва транспорт воситаларини жойида текширишга рухсат берилди. Президент фармонида божхона тизимидаги кутилаётган асосий ўзгаришлар.

34 кишида коронавирус аниқланди (жами — 4482 та)
9 июнь 2020, 17:05

34 кишида коронавирус аниқланди (жами — 4482 та)

Ўзбекистонда яна 34 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 4482 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг барча Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.

Шимолий Корея Жанубий Корея билан барча алоқа каналларини узди
9 июнь 2020, 15:40

Шимолий Корея Жанубий Корея билан барча алоқа каналларини узди

КХДР 9 июнь кунидан бошлаб Жанубий Корея билан барча мавжуд алоқа каналларини тўхтатишини эълон қилди. Шимолий Кореянинг бундай қарорга келишига Жанубий Корея томонидан ташвиқот варақалари жўнатилгани сабаб бўлди. 2018 йилдан биринчи бор Пхеньян расмий Сеулнинг телефон қўнғироқларига жавоб бермади.

Мактабларда «Информатика» фани ўқув дастурларига дастурлаш ҳам киритилади
9 июнь 2020, 15:04

Мактабларда «Информатика» фани ўқув дастурларига дастурлаш ҳам киритилади

Президент «Информатика» фанига «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига доир йўналишларни киритиш бўйича кўрсатма берди. Барча ҳудудларда IT бўйича камида 100 та ўқув маркази очилиб, уларда дастурлаш асослари, электрон савдо ва графикли дизайн бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Жиззах вилоятида мактаб ва болалар боғчалари яқинида тезлик чекланиши мумкин
9 июнь 2020, 14:38

Жиззах вилоятида мактаб ва болалар боғчалари яқинида тезлик чекланиши мумкин

Жиззах вилоятида мактаб ва болалар боғчалари яқинида тезликни чекловчи йўл белгисини ўрнатиш таклиф этилди. Таълим муассасалари яқинида энг юқори тезликнинг соатига 50 км бўлиши кутилмоқда.

ЖБ Ўзбекистон ЯИМ ҳажмининг ўсиши бўйича прогнозини пасайтирди
9 июнь 2020, 14:33

ЖБ Ўзбекистон ЯИМ ҳажмининг ўсиши бўйича прогнозини пасайтирди

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирди, шундай бўлса ҳам, мамлакат минтақада иқтисодиёти ўсишда давом этаётган ягона давлатлигича қолмоқда. Жаҳон иқтисодиётида эса Иккинчи жаҳон уруши давридан кейинги энг юқори — 5,2 фоизлик пасайиш кутилмоқда.

Карантин сабабли 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловидан озод этилган
9 июнь 2020, 12:51

Карантин сабабли 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловидан озод этилган

Карантин сабабли давлат мулкини ижара олган 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловини тўлашдан озод этилган. Бу давлатга тўланиши мумкин бўлган 92,6 млрд сўм пул тадбиркорларнинг қўлларида қолганлигини билдиради.

Тошкентда Санкт-Петербург университети филиали очилади
9 июнь 2020, 12:44

Тошкентда Санкт-Петербург университети филиали очилади

Тошкентда Санкт-Петербург давлат университетининг филиалини ташкиллаштириш режалаштирилмоқда. ОТМда таълим рус тилида ташкил этилиб, шарқ тиллари филологияси, этнография, шарқ мамлакатлари иқтисодиёти ва биотиббиёт каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади.

ДТМ тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхатини эълон қилди
9 июнь 2020, 11:42

ДТМ тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхатини эълон қилди

Давлат тест маркази томонидан 2020−2021 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхати эълон қилинди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари кенгайтирилди — рўйхат
9 июнь 2020, 11:20 2

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият турлари кенгайтирилди — рўйхат

Президент ўзини ўзи банд қилган шахслар, фрилансерлар ва тадбиркорни қўллаб-қувватлаш бўйича янги қарорни қабул қилди. Унга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхати кенгайтирилади, уларга бир қатор қулайликлар ва имтиёзлар берилади ҳамда уларнинг фаолиятини масофадан туриб рўйхатга олиш учун ДСҚ томонидан мобил илова ишлаб чиқилади.

Коронавирус беморлари сони 4448 нафарга етди
9 июнь 2020, 10:03

Коронавирус беморлари сони 4448 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 8 нафарга ортиб, жами 4448 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда Арчакўчадаги жанжалда пичоқланганлардан бири оламдан ўтди
8 июнь 2020, 22:13

Тошкентда Арчакўчадаги жанжалда пичоқланганлардан бири оламдан ўтди

Тошкентда содир бўлган пичоқбозликка дорихона даромадларини бўлиша олмаслик сабаб бўлгани маълум қилинди. Жароҳатланганлардан бири оламдан ўтди.

Коронавирусдан вафот этганлар сони 18 нафарга етди
8 июнь 2020, 21:30

Коронавирусдан вафот этганлар сони 18 нафарга етди

Тошкентда сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 76 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Коронавирус қурбонлари сони 18 нафарга етди.

«Шўрданак» ва «Қалпоқ» ЙҲХБ ходимлари ҳақидаги ҳазиллари учун узр сўрашди
8 июнь 2020, 21:08

«Шўрданак» ва «Қалпоқ» ЙҲХБ ходимлари ҳақидаги ҳазиллари учун узр сўрашди

«Шўрданак» ва «Қалпоқ» ҳажвий гуруҳи аъзолари ЙҲХБ ходимлари ҳақида тайёрлаган юмористик кўрсатувларидаги ҳазиллари учун кечирим сўрашди.

ФВВ тоғ ва оғолди ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирди
8 июнь 2020, 20:30

ФВВ тоғ ва оғолди ҳудудларида сел келишидан огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи ҳақида огоҳлантириш берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг