АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилувчи икки ўзбекистонлик — бир аёл ва бир эркак COVID-19 коронавирус инфекциясидан вафот этди. Нью-Йоркда коронавирус билан зарарланган ўзбекистонликлар сони 10 кишидан ошганлиги айтилмоқда.
Ўзбекистонда 298 та коронавирус ҳолати аниқланди. Барча янги ҳолатлар стационар карантинда бўлганлар орасида аниқланди.
6 апрелдан Нукус, Тошкент ва вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи мажбурий равишда жорий этилади. Мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Йирик савдо мажмуаларига ташриф буюраётган фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчанади.
«Рўйхатдан ўтказиш» тушунчасининг киритилиши, Тошкент шаҳрида пропискасиз кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқи, прописка учун никоҳдан кейин бир йил биргаликда яшаш шарти, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддатининг 15 кунга оширилиши — прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича қонун ва Вазирлар маҳкамаси қарорининг лойиҳаларида.
Zoom платформасида сақланган минглаб видеолар Youtube ва Vimeo платформаларига чиқиб кетди. Улар орасида фойдаланувчиларнинг шахсий рақамлари ва маълумотлари, компанияларнинг молиявий ҳисоботлари эълон қилинган видеолар ҳам бор. Компания охирги ойда кунига 200 млн киши платформадан фойдаланаётганлигини маълум қилган эди.
Яна 3 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, жами ҳолатлар 266 тага етди.
Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган беморларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари хотин-қизлар ва шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир. 102 нафар бемор чет элдан қайтган, 161 нафари эса улар билан мулоқотда бўлган.
Прописка тизимини ислоҳ қилиш доирасида паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига доимий рўйхат бўйича штамп босиш амалиётидан воз кечиш, ҳарбий ҳисоб учун мудофаа бўлимларига бориш тартибини бекор қилиш каби таклифлар «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан умумхалқ муҳокамасига қўйилади.
4 апрель соат 18:00дан бошлаб автомобиллар ҳаракатланиши учун стикерлар олиш бўйича аризалар қабули вақтинча тўхтатилди. Қабул 6 апрель 18:00 дан қайта тикланиши кутилмоқда.
Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бухородаги сув тармоқлари инфратузилмаси учун 385 млн доллар ажратди. Лойиҳадан 1,2 миллион кишининг фойда кўриши кутилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 22 тага ошиб, 263 нафарни ташкил этмоқда.
Сенатда Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик истиқболларини ва унинг мамлакат миллий манфаатларига таъсирини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Қашқадарёда «ЗИЛ-130» билан тўқнашган Spark ичидаги уч киши ёниб кетди.
Карантин қоидалари эълон қилинганидан бошлаб 25 мингдан ортиқ қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган. Аксарият ҳолатларда ҳимоя ниқоблари тақмаслик учун фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Сенат раиси Танзила Норбоева, сенат аъзолари ва девони ходимлари коронавирусга тест топширишган.
5 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида велосипедларда ҳаракатланиш ҳақидаги хабар Ички ишлар вазирлиги томонидан расман рад этилди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 241 нафарга етди.
Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 227 тага етди.
Тошкентда фойдаланилган ниқоб, қўлқоп ва бошқа коронавирусдан ҳимоя воситаларини ташлаш учун махсус контейнерларни ўрнатиш бошланди. Зарарланиш хавфи бўлгани учун тиббий чиқиндиларни маиший чиқиндилар билан аралаштирмаслик керак.
Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунлар, болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, суд тизимидаги ислоҳотлар — БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Ўзбекистонда амалга оширилаётган ушбу ислоҳотларга ижобий баҳо бериб, ўз тавсияларини тақдим этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг