Саудия Арабистони томони АҚШга подшоҳликдаги марраларга Эрон ҳужумлар тайёрлаётгани ҳақидаги разведка маълумотларини тақдим этди, дея хабар бермоқда Wall Street Journal. АҚШ бундан хавотирда экани ва «зарурат туғилганида ўйланиб ўтирмай жавоб қайтариши»ни маълум қилди.
«Газета.uz» футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати бошланишига ҳафталар, кунларни санашда давом этмоқда. «Б» гуруҳи билан таништирсак: Эрон ва АҚШ плей-офф йўлланмаси учун курашади, Уэльс терма жамоаси 64 йиллик танаффусдан сўнг қайтмоқда, Англия эса мухлисларни зериктирмасликка ҳаракат қилади.
Ўзбекистонликларда энди Россия телевидениесига муқобил вариант бор. IP-телевидение операторлари пакети қаторидан BBC, CNN, Bloomberg, France 24, Хитойнинг CGTN, Туркиянинг TRT Avaz, «Беларусь 24» телеканаллари ҳам ўрин олди.
Германия ТИВ раҳбари Анналена Бербок Ўзбекистонга ташрифи чоғида, унинг келиши — Ўзбекистон ва Қозоғистон учун ҳамкорликни кенгайтириш учун сигнал эканини таъкидлади. Шунингдек, у Марказий Осиёда Россия ва Хитой таъсирининг тўғридан-тўғри ортишига йўл қўймасликка чақирди.
Тошкент шаҳри, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларининг қурилиш бош бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди. Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи ўз аризасига асосан ишдан олинди.
Андижон вилояти Улуғнор туманида тиркамага осилиб чиқмоқчи бўлган 3-синф ўқувчиси машина тагида қолиб, вафот этди.
«Indorama agro»нинг ҳиндистонлик ишчиси Telegram`даги гуруҳда Ўзбекистон фуқаролари ва паспортини ҳақорат қилгани айтилмоқда. ИИВ унга нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилди. Гумондорнинг айби исботланса, жаримага тортилиши ёки аҳлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.
Самарқандда 32 ёшли аёл 4 нафар эгизак (2 ўғил, 2 қиз) фарзандли бўлди. Жарроҳлик амалиёти билан бажарилган туғруқ жараёнидан сўнг, Соғлиқни сақлаш вазирлиги она ва болаларни назоратга олди.
Январь ойининг охиридан Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси Абу-Даби — Тошкент рейсларини йўлга қўйишни режалаштиряпти. Самолёт ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари учади. Аввалроқ WizzAir Abu Dhabi БАА пойтахтидан Самарқандга парвозларни амалга ошириши хабар қилинганди.
Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан 13 ноябрда мамлакатнинг 15 та шаҳри ва пойтахтнинг уч нуқтасида оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтади. Бунинг учун ҳомийлар ва давлат бюджети ҳисобидан 3 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратилди.
БАА компанияси томонидан Қуйи Чирчиқ тумани «Сурум» маҳалласида кунлик қуввати 1 млн метр кубдан зиёд бўлган замонавий оқова сув тозалаш иншооти қурилади. Янги насос станцияси ишга тушиши натижасида бир кеча кундузда 55,4 кВт электр энергиясини тежаш кўзда тутилган.
Жалақудуқ туманидаги мактабда «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида устозлардан ўқувчилари ҳоким саволларига «шукроналик ҳисси билан жавоб бериши» сўралган хабар тарқалди. ХТВ матбуот котиби ўқитувчилардан бундай нарсаларни талаб қилмасликни сўради. Туман ҳокимлиги эса бундай топшириқ берилмаганини айтди.
Президент қарори билан иссиқхона хўжаликларига газ тўловини ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача ҳисобланмайди. Иссиқхона хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлаш учун банклар томонидан 1 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.
Афғон фермерларининг кўкнори сотишдан олган даромади 2021 йилдаги $425 млндан 2022 йилда $1,4 млрдгача кўпайди. БМТТД маълумотига кўра, муваққат ҳукуматнинг апрелдаги тақиқига тушмаган кўкнори ҳосилидан 350−380 тоннагача героин олиш мумкин.
Долларнинг расмий курси Марказий банк томонидан 11 108,03 сўм этиб белгилангандан сўнг, тижорат банклари ҳам ўз таклифларини янгилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ХТВ мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш 11 ноябрдан бошланишини маълум қилди. Жараёнлар ҳукуматнинг тегишли низоми бузилиши ортидан ғолиб деб топилган лотлар бекор қилиниши оқибатида кечиккан.
Саммит сабаб яна ёпиладиган Самарқанд аэропорти, Шўрчида ўқувчилар уйда ўқитилаётганини танқид қилган Сардор Умурзаков, Тошкент ва Қашқадарёдаги сув тошқини, Музработнинг собиқ ҳокимига жиноят иши қўзғатилгани, президент Администрациясида янги тайинлов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Андижон туманида 845 дона «Bitmain» майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқланди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлатга 40,4 млрд сўм зарар етказилган.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев январь воқеалари иштирокчиларининг бир қисми амнистия қилиниши ҳақидаги қонунни имзолади. Оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан судлар томонидан тайинланган жазо тўртдан уч қисмга, ўта оғир жиноятлар учун эса икки баравар камайтирилади.
Тармоқларда Тошкентда ЙПХ инспектори Nexia-2 автомобили ойнасини синдираётгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ҳолатни ҳайдовчи 4 марта огоҳлантиришга бўйсунмагани ва эшикни ичкаридан қулфлаб олгани билан изоҳлади. Ҳолат юзасидан ҳайдовчи жаримага тортилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг