Самарқанд вилояти Пайариқ туман ҳокими Д. Мусинов коронавирус инфекцияси қайд этилган пайтда Туркияда хизмат сафарида бўлгани учун карантинга олинган. Унинг соғлиғида ҳеч қандай салбий ўзгаришлар йўқ ва карантин даври тугагандан сўнг иш фаолиятини давом эттиради.
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банкидан 1 млрд долларгача миқдорда маблағ ажратишни сўради. ОТБ президенти Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқовга видеоконференция орқали ушбу жараённи тезлаштиришини маълум қилди.
Евросиё иқтисодий иттифоқи пандемия сабабли гречка, гуруч, жавдар, кунгабоқар уруғи ва бошқа маҳсулотлар экспортини тақиқлади.
Карантин эълон қилингандан буён Ўзбекистонда 17 мингдан зиёд карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу қоидабузарликларнинг аксарияти тиббий ниқоб тақмаганлик билан боғлиқ.
Тошкентда ўтказилаётган рейд тадбирлари доирасида 11 соат ичида 168 нафар ҳайдовчи махсус рухсатномасиз автомобиль бошқаргани аниқланди. Улар жаримага тортилди, автомобиллар эса жарима майдончасига олинди.
Қўқонда 2 кишида коронавирус аниқлангани ва улар карантинга олингани ҳақида ёлғон хабар тарқатган шаҳар кенгаши депутатига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Миллиардер Алишер Усмонов «Ўзбекистон Меҳр-шафкат ва саломатлик» жамғармасига ўз ҳисобидан 20 миллион доллар беғараз ёрдам ажратди. Ушбу маблағ Зангиота туманида қурилаётган 10 минг ўринли тиббий муассасани замонавий ускуналар билан жиҳозлаш учун сарфланади.
МТВ 1 апрелдан «Болажон» каналида боғча болалари учун инглиз тили, арифметика, эрталабки бадантарбия ва логопедик машғулотлардан иборат таълимий телелойиҳани ишга туширди.
Тўрткўл туманида тўй маросимида қатнашиб, Қозоғистонга қайтган аёлда коронавирус аниқланганлиги бўйича Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий баёнот берди. Маълум бўлишича, Қозоғистонлик меҳмонлар 18 март куни тўй маросимида қатнашишган. Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида ушбу шахслар билан кўришган фуқаролар аниқланиб, карантинга олинган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 1 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этмоқда. Тошкентдаги Вирусология институти клиникасида 92 нафар бемор даволанмоқда, уларнинг 21 тасида пневмониянинг клиник аломатлари бор.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар 5 тага ортиб, жами 172 тага етди.
Тошкентда яшовчи фуқаро қизининг тўйи муносабати билан «Куёв навкар» маросимини ўтказгани учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Коронавирус инфекциясига чалинган яна бир бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Фарғоналик беморнинг аҳволи эса оғирлигича қолмоқда.
Бир неча компания «премиум-класс» машиналарда (Mercedes-Benz, BMW, Lexus ва бошқалар) етказиб бериш хизматларини кўрсатиш учун ҳаракатланишига рухсатнома олиш мақсадида мурожаат қилди. Давлат хизматлари агентлиги раҳбари бундай тадбиркорларни «виждонсиз ва учар» деб атади.
Яхши ва тўлақонли уйқу орқали муваффақиятга эришиш ҳамда қайғу туйғусининг қисқача тарихи — «Мазмунли карантин» лойиҳасининг навбатдаги сонидан ўрин олган TED чиқишлари.
Ўзбекистонда COVID-19 ҳолатлари сони 9 тага ошиб, 167 тага етди.
Карантин эълон қилингандан буён Ўзбекистонда қарийб 15 мингта карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Энг кўп қоидабузарлик Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида қайд этилди.
23 мартдан бошлаб фуқаролар жамоат жойлари ва кўчаларда ҳимоя ниқобларида бўлишлари белгиланган. «Газета.uz» ҳимоя ниқобларидан тўғри фойдаланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларини сизга ҳавола этади.
Эрон ва Латвиядан қайтиб, «Косонсой» санаториясида 14 кунлик карантин кузатувига олинган йўловчиларга рухсат берилди. Улар махсус поездда ўз манзилларига етказиб қўйилади.
GM, Ford, Tesla ва бир қатор йирик АҚШ компаниялари COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган беморлар учун сунъий нафас ускуналари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг