Ўзбекистон президентининг Германия канцлери билан учрашуви масаласи ишлаб чиқилмоқда — ТИВ
1 ноябрь 2022, 18:28

Ўзбекистон президентининг Германия канцлери билан учрашуви масаласи ишлаб чиқилмоқда — ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок билан учрашди. Учрашув якунлари бўйича Владимир Норов журналистларга мамлакат Германия билан олий даражада мулоқот ўрнатиш, Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашув ташкил этишдан манфаатдорлигини таъкидлади.

«Навоий-Қоплонбек» ўтказиш пункти 1 ноябрдан эмас, 1 декабрдан ёпилади
1 ноябрь 2022, 17:50

«Навоий-Қоплонбек» ўтказиш пункти 1 ноябрдан эмас, 1 декабрдан ёпилади

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги «Навоий (Зангиота)-Қоплонбек» автомобиль ўтказиш пунктлари 1 ноябрдан эмас, 1 декабрдан ёпилади. Реконструкция ишлари икки давлат ўтказиш пунктларида бир вақтнинг ўзида бошланади ва якунланади.

Tad Industries Дубайдаги Future Innovation Summit`да иштирок этди
1 ноябрь 2022, 17:00

Tad Industries Дубайдаги Future Innovation Summit`да иштирок этди

Tad Industries компанияси FaceIDS дастурининг имкониятларини намойиш этди ва Smart and Secure City йўналиши бўйича Best Solution of the Year 2022 мукофоти билан тақдирланди.

Хоразмнинг деярли барча мактабларида бепул тушлик тарқатилмоқда, Қорақалпоғистонда эса бу амалиёт ҳали бошланмаган
1 ноябрь 2022, 16:57

Хоразмнинг деярли барча мактабларида бепул тушлик тарқатилмоқда, Қорақалпоғистонда эса бу амалиёт ҳали бошланмаган

Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик тарқатиш бўйича вазифа ижросини таъминлашда камчиликлар аниқланган. Хусусан, ҳукумат қарорни кеч қабул қилгани, маблағнинг камлиги ва мактабларда зарур инфратузилма йўқлиги асосий муаммолар сифатида кўрсатилган.

Тўлов тизимлари ДСҚнинг фискаллаштириш талаби сабабли бир қатор тўлов турларини ўчирди
1 ноябрь 2022, 16:07

Тўлов тизимлари ДСҚнинг фискаллаштириш талаби сабабли бир қатор тўлов турларини ўчирди

Солиқ қўмитаси тўлов тизимларидан барча тўловларни фискаллаштиришни талаб қилди. Юзага келган вазият Ўзбекистондаги электрон тижорат ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларидаги ОТМ талабаларига ўқишни кўчиришга рухсат берилди
1 ноябрь 2022, 15:09

Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудларидаги ОТМ талабаларига ўқишни кўчиришга рухсат берилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Россиянинг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларда ўқийдиган Ўзбекистонликларга ўқишни истисно тариқасида кўчириш имкони берилди. Аризалар 1 ноябрдан бошлаб my.dtm.uz сайти орқали қабул қилинади.

Октябрь ойида инфляция 1,2 фоизни ташкил этди
1 ноябрь 2022, 14:39

Октябрь ойида инфляция 1,2 фоизни ташкил этди

Октябрь ойида йиллик инфляция даражаси 12,2% га етди. Ўтган ойда инфляция хизматлар соҳасида энг кучли бўлган — 1,5%. Озиқ-овқатлар 1,4%га, ноозиқ-овқат маҳсулотлар эса 0,9%га қимматлашган.

Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган яна 35 киши озодликка чиқарилди
1 ноябрь 2022, 14:32

Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган яна 35 киши озодликка чиқарилди

Қорақалпоғистондаги июль воқеаларида иштирок этганликда гумон қилиниб, озодликка чиқарилганлар сони 107 нафарга етди. Ноябрнинг илк кунида парламент комиссияси ташаббуси билан яна 35 киши жамоат кафиллиги асосида уйига қайтарилди.

Ҳиндистондаги кўприк қулаши ортидан 9 киши ҳибсга олинди
1 ноябрь 2022, 12:55

Ҳиндистондаги кўприк қулаши ортидан 9 киши ҳибсга олинди

30 октябрь куни Морби шаҳрида осма кўприкнинг қулаши оқибатида 130 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди. Ҳиндистон полицияси ҳолат юзасидан 9 кишини, жумладан, оломонни назорат қила олмагани учун бошқарув ходимлари, чипта сотувчилари ва уч қўриқчини ҳибсга олди.

ИИВ муддати ўтган биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштиришга чақирди
1 ноябрь 2022, 11:49

ИИВ муддати ўтган биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштиришга чақирди

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни муддати ўтган биометрик паспортларини зудлик билан шахсини тасдиқловчи ID-карталарга алмаштиришга чақирди.

Бухорода бино қулаши оқибатида бир киши жароҳатланди
1 ноябрь 2022, 11:47

Бухорода бино қулаши оқибатида бир киши жароҳатланди

«Когон Қурувчи монтаж» МЧЖга қарашли бинонинг юк конструкциялари (регил плиталари) қулади. Оқибатда қурувчи бўлиб ишлаётган фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

Фарғонада қиймати $10 млн бўлган металларга ишлов бериш линияси ишга туширилди
1 ноябрь 2022, 11:30

Фарғонада қиймати $10 млн бўлган металларга ишлов бериш линияси ишга туширилди

Фарғонадаги Uzsungwoo қўшма корхонасида металларга қиздирилган ҳолда ишлов бериш тармоғи ишга тушди. Натижада 120 та янги иш ўринлари яратилиб, ишлаб чиқариш ҳажми $95 млнга ошди. Янги технологик жараён Tracker ва Оnix автоуловлари учун 20 турдаги бутловчи қисмларни маҳаллийлаштиришга имкон беради.

Бўстонлиқда уч киши бир йигитни калтаклаб, унга кўкдори сепди
1 ноябрь 2022, 11:17

Бўстонлиқда уч киши бир йигитни калтаклаб, унга кўкдори сепди

Тармоқларда 3 киши бир йигитни калтаклаб, унга кўкдори (зелёнка) сепгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ воқеа Бўстонлиқда содир бўлгани ва йигит гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганини маълум қилди. Жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.

Ноябрь одатдагидан бироз қуруқроқ ва совуқроқ бўлади
1 ноябрь 2022, 10:31

Ноябрь одатдагидан бироз қуруқроқ ва совуқроқ бўлади

Синоптиклар ноябрь одатдагидан бироз қуруқроқ ва совуқроқ бўлишини прогноз қилмоқда. Ой давомида илиқ ва совуқ тўлқинлар бир-бири билан ўрин алмашади. Ҳарорат кечалари +2…+8 даража, кундуз кунлари +5…+18 даражагача ўзгариб туради. Совуқ даврларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Тонг вақти Андижон ва Фарғона вилоятида зилзила бўлди
1 ноябрь 2022, 10:15

Тонг вақти Андижон ва Фарғона вилоятида зилзила бўлди

Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижон (Марҳамат ва Булоқбоши туманларида — 2 балл) ва Фарғона (Қувасой ва Хўжаобод туманларида — 2 балл) вилоятида ҳам сезилди.

Тижорат банклари 1 ноябрь учун доллар курсини эълон қилди
1 ноябрь 2022, 10:04

Тижорат банклари 1 ноябрь учун доллар курсини эълон қилди

Марказий банк 1 ноябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 169,38 сўм этиб белгилади. Шунданг сўнг банклар мижозларга долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини таклиф қилди.

Қатор шаҳарларда «Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги» бўлиб ўтади
1 ноябрь 2022, 08:36

Қатор шаҳарларда «Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги» бўлиб ўтади

1−3 ноябрь кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида «Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги» бўлиб ўтади. Ҳафталик доирасида ислом иқтисодиёти, ҳалол туризм, ислом санъати ва бошқа мавзуларда кўплаб конференция, фестивал, кўргазма ва ярмаркалар ўтказиш режалаштирилган.

Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди
1 ноябрь 2022, 08:15

Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келди

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Тошкентга келди. У президент ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказади, Самарқандга ташриф буюради. Бундан ташқари, вазир фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашади.

Ўзбекистон кўмагида Мозори-Шариф аэропорти қайта тикланди (фото)
31 октябр 2022, 23:38

Ўзбекистон кўмагида Мозори-Шариф аэропорти қайта тикланди (фото)

Ўзбекистон Афғонистондаги Мозори-Шариф аэропортини тиклаш бўйича техник ёрдам лойиҳасини якунлади. Ишлар аэронавигация ва метеорология жиҳозларини таъмирлаш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш ҳамда аэропортнинг электр таъминотини тиклашдан иборат эди. Фото.

Россия яна Украинанинг энергетика инфратузилмасига оғир зарбалар берди
31 октябр 2022, 22:54

Россия яна Украинанинг энергетика инфратузилмасига оғир зарбалар берди

31 октябрь куни Россия Украинанинг 10 вилоятидаги инфратузилма, асосан энергетика объектларига ракета ҳужумлари уюштирди. Натижада 7 та вилоятдаги юзлаб аҳоли пунктлари электрсиз қолди. РФ Мудофаа вазирлиги Украинанинг ҳарбий қўмондонлик ва энергетика тизимларига зарбалар берилганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг