Қашқадарёдаги 2 та пахта тўқимачилик кластери 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди. Хусусан, улар маҳсулотни биржага чиқармасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотган. Рақобат қўмитаси ҳолат бўйича иш қўзғатиб, маблағларни ихтиёрий равишда қайтариш бўйича кўрсатма берди.
Паралимпия ўйинларининг саккизинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 9 нафар аъзоси спортнинг 4 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Давлат тиббий суғуртаси тизимини 2024 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш таклиф этилмоқда. Бошқа ҳудудларда эса 2026 йил якунига қадар йўлга қўйиш режалаштирилган.
Фарғона вилоятида UzAuto Motors автотрейлери ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетди. Компания 8 та Cobalt зарар кўргани, жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди.
Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўлидаги «Халқлар дўстлиги» бекатида поездда носозлик юзага келгани сабабли ҳар икки йўналишда ярим соатга яқин ҳаракат тўхтаб қолди.
Бразилия Олий суди Х’га (Twitter) киришни чеклашга қарор қилди ва блокни четлаб ўтганлик учун жарималар жорий қилди. Бунга ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маск мамлакатда қонуний вакил тайинлашдан бош тортгани сабаб бўлди. Миллиардерга тегишли Starlink тортишувлардан сўнг тармоқни блоклашга рози бўлди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Jetour автомобили кўприкдан ўтаётиб Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетди. ФВВ қутқарувчилари махсус техника ёрдамида автомобилни сувдан олиб чиқди. Ҳайдовчи жароҳатланмади.
Президент 2024−2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Лойиҳалар орасида мактаблар, шифохоналар қуриш, аэропортларни модернизация қилиш ва уларни бошқарувга ўтказиш, ичимлик суви таъминоти, канализация тизимини яхшилаш ва бошқалар бор.
Президентга олиб кирилган тақдимотга кўра, мактабгача таълим қамровини кенгайтириш учун мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат бериш, «Боланинг ривожланиш харитаси»ни юритиш, шунингдек, олимпиада ғолиблари мукофотларини даромад солиғидан озод этиш режалаштирилмоқда.
Самарқанднинг Пахтачи туманида маҳалласидаги бир туп терак дарахтини ўзбошимчалик билан кесиб ташлаган фуқаро 8,5 млн сўм жарима ва 680 минг зарарни тўлайдиган бўлди.
Президент қарийб 7 йилдан бери қайта қурилаётган «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилиши билан танишди. У терминалларнинг ташқи кўриниши ва интерьери, инфратузилмаси бўйича кўрсатмалар берди. Манбаларга кўра, аэропорт келгуси йилда очилиши мумкин. Фото.
РФ давлат думасининг «Адолатли Россия — Ҳақиқат учун» фракцияси раҳбари Сергей Миронов «Марказий Осиё давлатлари» аҳолисига РФ фуқаролигини беришга 2026 йилгача мораторий жорий этишни таклиф қилди. Унинг фикрича, «гастербайтерларни оммавий паспортлаштириш коррупционерлар мафияси учунгина фойдали».
Тошкент шаҳрида 6−8 сентябрь кунлари йирик мусиқа фестивали бўлиб ўтади, шу сабабли Миллий кутубхона ва Hyatt меҳмонхонаси атрофидаги 3 та кўчанинг айрим қисмлари машиналар ҳаракати учун ёпилади.
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров СССРни тиклашни тарғиб қилган самарқандлик пенсионерни жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги суд қарорини қўллаб-қувватлади. Депутатнинг фикрича, Ўзбекистон қонунчилигида совет мафкураси, даври ва рамзларини тарғиб қилиш тақиқланиши керак.
Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев қурилиш ва камбағаллик бўйича ўринбосарларини турли ҳақоратли сўзлар билан сўкди. Самарқанд вилояти ҳокими фармойиши билан унга ҳайфсан жазоси берилди. Бу — унинг иккинчи ҳайфсани.
АҚШ ҳукумати ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар ва гуруҳнинг қатор раҳбарларига 2023 йил 7 октябрь куни Исроилга қилинган ҳужум муносабати билан расман жиноий айбловларни эълон қилди.
Тошкентнинг қатор ҳудудларида сентябрь-октябрь ойларида вақтинча иссиқ сув бўлмайди. Veolia Energy Tashkent`нинг билдиришича, бу пайтда эскирган коммуникациялар алмаштирилади ва иссиқлик таъминоти ишончлилигини оширадиган бошқа ишлар бажарилади. Рўйхат.
Нишон туманидаги 14-мактабда солиқчилар 2-синф ўқувчиларига мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш ҳақида эслатма-хат тарқатиб, уни ота-оналарига етказишларини сўради. Болалар омбудсмани бола манфаатлари бузилишига оид ушбу ҳолатни ўрганаётганини, Солиқ қўмитаси хизмат текшируви тайинланганини билдирди.
Ўзбекистон Марказий банки кетма-кет иккинчи ой дунёдаги энг йирик олтин харидорлари қаторидан жой олди. Июнь ойида мамлакат 9 тонна қимматбаҳо металл сотиб олган бўлса, июль ойида кўрсаткич 9,6 тонна бўлди.
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини қуриш ишлари 2024 йилда бошланади. Тошкент-Андижон пулли йўлини қуриш эса 2026 йилда бошлаш режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг