2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
24 январь 2020, 11:05

2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилга Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб ном беришни таклиф қилди.

Ўзбекистон коррупцияни қабул қилиш индексида ўз мавқейини яхшиламоқда
24 январь 2020, 10:14

Ўзбекистон коррупцияни қабул қилиш индексида ўз мавқейини яхшиламоқда

Ўзбекистон Transparency International халқаро ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш рейтингида 5 поғона юқорилаб, 153-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон 3323 нафар фуқароcининг Россиядан қайтишига ёрдам берди
24 январь 2020, 09:23

Ўзбекистон 3323 нафар фуқароcининг Россиядан қайтишига ёрдам берди

2018 йил октябридан бошлаб Ўзбекистон 3323 нафар ўз фуқароси — Россиянинг чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказларидаги меҳнат муҳожирларининг ватанга қайтишига ёрдам берди.

Humo Air учун ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилади
24 январь 2020, 00:07

Humo Air учун ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилади

Вазирлар Маҳкамаси янги Humo Air авиакомпанияни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди. Компания муассиси Давлат активларини бошқариш агентлиги бўлади.

Ашраф Ғани: Афғонистон ҳукумати АҚШ ҳарбийларининг чиқиб кетишига тайёр
23 январь 2020, 23:54

Ашраф Ғани: Афғонистон ҳукумати АҚШ ҳарбийларининг чиқиб кетишига тайёр

Ўзбекистон жанубидаги Афғонистонда 12 минг АҚШ ҳарбий аскарлари фаолият олиб боради. Президент Ашраф Ғани уларнинг 1/3 қисми исталган пайтда Афғонистонни тарк этиши мумкинлигини айтмоқда.

«У кўп оғир туҳматларга қолган, лекин синган эмас» — президент Абдулла Арипов ҳақида
23 январь 2020, 22:40

«У кўп оғир туҳматларга қолган, лекин синган эмас» — президент Абдулла Арипов ҳақида

Президент Абдулла Ариповни 2016 йили давлат хизматига қайтиши ижтимоий адолатни тиклаш учун хизмат қилганини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев у ҳақда фикр билдириб, кўп туҳматларга дучор бўлгани, аммо ҳеч қачон синмаганини айтди.

Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича режа маълум қилинди
23 январь 2020, 22:28

Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича режа маълум қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Хитойдаги коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан хавотирланишга асос йўқлигини таъкидлади. Мутасаддилар коронавирусга қарши профилактик ишлар режасини маълум қилди.

ТИВ: Уханда 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин
23 январь 2020, 21:23

ТИВ: Уханда 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин

ТИВнинг хабар беришича, Уханда 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Хитойдаги элчихона улар билан боғланиш учун ижтимоий тармоқларда гуруҳ очди.

Барча йирик корхоналар мажбурий аудитдан ўтади
23 январь 2020, 20:54

Барча йирик корхоналар мажбурий аудитдан ўтади

Барча йирик корхоналарнинг ҳар йили мажбурий аудит текширувидан ўтиши белгиланди. Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги ушбу ўзгаришдан кўзланаётган мақсадни очиқлади.

Ўзбекистонликлар нақд пулда тўлашни афзал кўришади — МБ
23 январь 2020, 20:46

Ўзбекистонликлар нақд пулда тўлашни афзал кўришади — МБ

Ўтган йили ўзбекистонликлар товарлар ва хизматлар учун нақд пулда тўлашни афзал кўришди. Карточкалардан ечиб олинган маблағлар ҳажми 36,6 трлн. сўмни ташкил этди, бу 2018 йилга нисбатан 18,5 фоизга кўпдир.

Андижонда фуқаро ўзига ўт қўйди. Воқеага расмий изоҳ берилди
23 январь 2020, 19:47 1

Андижонда фуқаро ўзига ўт қўйди. Воқеага расмий изоҳ берилди

Андижонда уй-жой можароси туфайли 30 ёшли фуқаро ўзига ўт қўйган. Унинг опаси журналистга воқеани қисман тушунтирган. Мажбурий ижро бюроси ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

Human агентлиги томонидан алданган фуқаролар Болгарияга ишга жўнатилди
23 январь 2020, 18:56

Human агентлиги томонидан алданган фуқаролар Болгарияга ишга жўнатилди

Хусусий Human бандлик агентлиги фаолиятидан азият чеккан фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида чет элга ишга юборилмоқда. Ҳозирда 35 киши Болгарияда ишламоқда, улар сафига яна беш киши қўшилади.

Ҳукумат ижро тузилмасида ўзгариш юз берди
23 январь 2020, 17:05

Ҳукумат ижро тузилмасида ўзгариш юз берди

Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасида айрим лавозим ва котибиятлар тугатилди. Шу билан бирга, тузилмада янги лавозимлар пайдо бўлди.

Нур-Султон аэропортида бўрон туфайли 11 та рейс бекор қилинди ва 38 та рейс қолдирилди
23 январь 2020, 16:09

Нур-Султон аэропортида бўрон туфайли 11 та рейс бекор қилинди ва 38 та рейс қолдирилди

Ёмон об-ҳаво шароити туфайли Нур-Султон аэропортида 11 та рейс бекор қилинди, 38 та, шу жумладан Тошкентга ва ундан амалга ошириладиган парвозлар қолдирилди. Қозоғистон пойтахтида қор бўрони ва кучли шамол кузатилмоқда.

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълимга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим тасдиқланди
23 январь 2020, 15:24

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълимга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим тасдиқланди

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълимга оид ва ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор билан тасдиқланди.

Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонлик ҳалок бўлди
23 январь 2020, 15:22

Қозоғистондаги ЙТҲда ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Ирғиз тумани ҳудудида Самара-Чимкент трассасида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди.

Депутатлар ҳукумат аъзоларига овоз берди (рақамлар ва таркиб)
23 январь 2020, 15:03

Депутатлар ҳукумат аъзоларига овоз берди (рақамлар ва таркиб)

Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари бошқа вазирлик раҳбарларига нисбатан депутатларнинг энг кўп қарши овозларини олди. «Газета.uz» мухбири ҳукуматнинг янги таркибига овоз бериш жараёнини кузатди.

Демократия рейтингида Ўзбекистон 157-ўринни эгаллади
23 январь 2020, 15:01

Демократия рейтингида Ўзбекистон 157-ўринни эгаллади

Ўзбекистон The Economist Intelligence Unit ташкилотининг Демократия рейтингида 167 та давлат орасида 157-ўринни банд этган ҳолда «авторитар режимлар» рўйхатида қолди.

Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди
23 январь 2020, 14:44

Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик кучайтирилди

Президент томонидан имзоланган қонун билан 10 га яқин қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Ухань аҳолисига коронавирус туфайли шаҳарни тарк этиш тақиқланди
23 январь 2020, 14:25

Ухань аҳолисига коронавирус туфайли шаҳарни тарк этиш тақиқланди

Коронавирус тарқалиши бошланган Ухань шаҳридан чиқиб кетиш аҳоли учун чекланди. Хитойда келиб чиқиши номаълум бўлган пневмонияга чалинганлар сони 541 кишига етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг