Ўзбекистонлик машҳур спорт гимнастикачи Оксана Чусовитина 2020 йилда Токиода ўтказиладиган олимпиададан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилди.
Ўзбекистонда пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш икки босқичда амалга оширилиш ҳукумат томонидан белгиланди.
Пойтахтнинг Учтепа туманида бешта машина иштирокида автоҳалокат юз берди, тўрт киши жароҳатланди.
Тошкентнинг Олмазор туманида одамлар бешинчи қават деразадан пастга тушиб кетган 4 ёшли болани тутиб қолди.
Декабрь ойи охирида 15 суткага қамоққа олинган андижонлик Facebook-фаоли Абдуфатто (Отабек) Нуритдинов озодликка чиқарилди.
Дизайнер Нариман Григорян ўзи ижарада истиқомат қилган хонадон меҳмонхонасида қотиллик аломатлари билан топилди. Бош прокуратура «қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари икки томонлама ҳамкорлик, учрашувлар жадвали, афғон муаммоси ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари ва Японияга олий даражадаги ташрифлар якунида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистонлик Маҳмуд Муродовнинг UFC доирасида бразилиялик Антонио Карлос Жуниорга қарши ўтказидагина жанги бекор қилинди.
Тошкентда таниқли дизайнер Нариман Григорян ўлдириб кетилди.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловасидан йўллардаги жарималар, иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия ҳисоблари, шунингдек, коммунал хизматлар бўйича маълумот олиш мумкин.
Эронда Украина Boeing самолётининг қулаши билан боғлиқ бир неча киши ҳибсга олинди, уларнинг исмлари ҳозирча ошкор қилингани йўқ.
Барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари янги муддатга қайта сайландилар. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раиси ҳам қайта сайланди. Рўйхат ва фотосурат.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳарликларга мурожаат қилиб, «аҳолига адолатли хизмат кўрсатишга» ваъда берди, улардан ҳокимиятга бажарилган ишлар натижаларига қараб баҳо беришларини сўради ва 20 ой давомида маъмурият раҳбари сифатида чиқарган хулосалари билан ўртоқлашди.
ИИВ ЙҲХБ маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятида туман пайтида 13 та машина тўқнашган. Воқеа жойидан бир оз узоқроқда ҳам иккита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Жорий йилда электр энергияси истеъмоли 71 млрд кВт-соатни ташкил этиб, ўтган йилгига нисбатан ўртача 9 фоизга, яъни, иқтисодиёт тармоқлари талаби 10, аҳолиники эса 8,5 фоизга ошиши кутилмоқда.
Бош вазир Абдулла Арипов лавозимига қайта тайинланган Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни «етакчи раҳбар ва замонавий менежер» деб атади. Шунингдек, у Akfa, Artel ва Crafers компанияларининг хориждаги ютуқлари, корхоналарни пойтахт четларига кўчириш режаси ва бошқалар ҳақида сўзлади.
Япониялик эксперт Эцуаки Ёшида АКТ вазирлигида вазир маслаҳатчиси сифатида иш бошлади.
Самарқанд-Қарши автомагистралида кўриш даражаси пастлиги ва йўлларнинг сирпанчиқлиги сабабли 10 дан ортиқ машина тўқнашди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг