Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан янги жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунига етганини хабар қилди. Улар таъмагирлик, талон-тарож қилиш ва жиноий гуруҳ ташкил этиш билан боғлиқ, дейилади хабарда.
АҚШ Молия вазирлиги Evil Corp. хакерлар гуруҳи ва улар билан алоқадор шахслар, жумладан Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар жорий этди. Бу гуруҳ турли давлатларда 100 млн доллардан зиёд маблағларни ўғирлаганликда гумонланмоқда.
Суд Самарқандда ноқонуний қурилган 26 та уйни бузиш учун 7,5 млрд сўмлик товон пулини тўлаш тўғрисидаги жиноят ишини кўриб чиқмоқда. Айбланувчилар орасида — собиқ ҳоким ўринбосари (ҳозирда вилоят бош архитектори) ва Капитал қурилиш дирекциясининг собиқ ўринбосари.
Умрага боришни хоҳловчиларнинг кўплиги ва улар олдида қатор тўсиқлар борлиги сабабли фуқаролар бошқа йўлларни топиш, жумладан ўзга давлатлар орқали муқаддас зиёратларни амалга оширишга мажбур бўлмоқда, дея маълум қилди Туризм қўмитаси.
Бухоро вилоятида темир йўлдан ўтаётган эркакни юк поезди босиб кетди.
Ўзбекистон президенти 2021 йилдан букмекерлик идораларини очишга рухсат берувчи фармонни имзолади.
Тошкентда Ислом цивилизация марказининг янги қурилаётган биноси ертўласида ёнғин содир бўлди (видео, фото).
Футбол бўйича Ўзбекистон U-19 терма жамоаси мураббийлари Саудия Арабистони билан учрашувдаги жанжал сабабли лавозимидан четлаштирилди. Жамоани Осиё чемпионати финалига янги мураббий — Тимур Кападзе тайёрлайди.
Ўқитувчилар малакасини оширишда методистлар ўрнини менторлар эгаллайди. Малака ошириш институти негизида Халқ таълими академиясини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
1 январдан бошлаб Ўзбекистондаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилмоқда.
ОТМ талабалари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари ўз яшаш жойларида парламент сайловларида овоз беришлари учун одатдагидан барвақтроқ қишки таътилга чиқади.
Тошкентда совуқ кунларда газ тақчиллигига сабаб бўлган 1,5 километрлик газ қувурини қайта тиклаш ишлари бошланди.
Андижонда кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш сабаблари ва тафсилотлари маълум қилинди. Ҳодисада натижасида саккиз киши жароҳатланди, қурбонлар йўқ.
Андижондаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш ва ёнғинда олтита хонадон зарар кўрди. Куйиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Санкт-Петербургда 50 нафар йўловчини ёнаётган автобусдан эвакуация қилди. Жабрланганлар йўқ.
Фарғона вилоятида учинчи синф ўқувчиси ўн биринчи синф ўқувчиси томонидан зўрланди.
Адлия вазирлиги Фарғона ҳокимининг бир нечта хусусий мулкни ҳокимият захирасига олиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритди.
Тошкентда «Умид» жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро анжумани ўтказилади. Улар мамлакатни демократлаштириш, таълим, сармоявий иқлим ва бошқа масалаларни муҳокама қилади. Сўнгра таклифлар тегишли давлат органларига тақдим этилади.
Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ қуйиш станцияларида газ ҳисоблаш ускуналарига таъсир кўрсатиш орқали 30,4 млрд сўмлик газ талон-тарож қилингани аниқланди.
Президент имзолаган қарорга кўра, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 2019−2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг