Паралимпия ўйинлари: 3-кунда Ўзбекистондан 14 нафар спортчи иштирок этади
31 август 2024, 11:14

Паралимпия ўйинлари: 3-кунда Ўзбекистондан 14 нафар спортчи иштирок этади

Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг учинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 14 нафар аъзоси спортнинг 6 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.

Ядро улоқтириш: Ўзбекистонлик паралимпиячилар олтин ва бронза медалларини қўлга киритди
31 август 2024, 06:08

Ядро улоқтириш: Ўзбекистонлик паралимпиячилар олтин ва бронза медалларини қўлга киритди

Пара енгил атлетиканинг ядро улоқтириш дастурида Қудратуллахон Маъруфхўжаев олтин, Толиббой Йўлдашев эса бронза медалини олди. Ўзбекистон медаллар жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Германия яна афғонистонликларни депортация қила бошлади
30 август 2024, 23:41

Германия яна афғонистонликларни депортация қила бошлади

Германия ҳукумати уч йилдан сўнг афғонистонлик маҳкумларни ватанига депортация қилишни тиклади. Аввалроқ ОАВ Берлин Ўзбекистон ва Кобулнинг бошқа қўшнилари билан афғонистонликларни улар орқали депортация қилиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида ёзган эди.

Universalbank ҳам реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди
30 август 2024, 23:19

Universalbank ҳам реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси хизматларини реклама қилишда қонунчилик талабларини бузгани учун Universalbank’ни жаримага тортди. Бу «Реклама тўғрисида»ги қонунни бузаётган 2 ой ичидаги 5-банк.

Ўзбекистон Маданий бойликларни асраш ва тиклаш марказига аъзо бўлди
30 август 2024, 22:41

Ўзбекистон Маданий бойликларни асраш ва тиклаш марказига аъзо бўлди

Ўзбекистон Маданий бойликларни асраш ва тиклаш халқаро тадқиқот марказининг (ИККРОМ) 138-аъзоси бўлди.

Ўзбекистонда шаҳарсозлик бўйича қарорлар жамоатчиликнинг мазмунли иштирокини назарда тутмайди — БМТ махсус маърузачиси
30 август 2024, 21:55

Ўзбекистонда шаҳарсозлик бўйича қарорлар жамоатчиликнинг мазмунли иштирокини назарда тутмайди — БМТ махсус маърузачиси

Ўзбекистонда шаҳарни янгилаш бўйича мисли кўрилмаган лойиҳалар амалга оширилмоқда, бу учун эса баъзан бутун мавзелар бузиб ташланмоқда. Кўпинча бу етарли қонуний асоссиз содир бўляпти. БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси мамлакатга ташрифи якунлари бўйича шундай хулосага келди.

Тўпаланг дарёси бўйида «Зарчоб-1A» кичик ГЭСи ишга тушди
30 август 2024, 21:10

Тўпаланг дарёси бўйида «Зарчоб-1A» кичик ГЭСи ишга тушди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Зарчоб-1A» кичик ГЭСи фойдаланишга топширилди. Лойиҳа қиймати — 3,3 млн доллар. Станция йилига 13 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради ва 4750 та хонадонни таъминлайди.

Мустақиллик байрами арафасида 522 нафар маҳбус, жумладан, 19 нафар хорижлик афв этилди
30 август 2024, 20:36

Мустақиллик байрами арафасида 522 нафар маҳбус, жумладан, 19 нафар хорижлик афв этилди

Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 522 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари шартли озод қилинди. Афв этилганлар орасида 19 нафар чет эл фуқароси, 27 нафар тақиқланган ташкилотлардаги шахслар мавжуд.

Тошкентнинг қаерларида Мустақиллик байрамига бағишланган томошалар бўлиб ўтади?
30 август 2024, 20:22

Тошкентнинг қаерларида Мустақиллик байрамига бағишланган томошалар бўлиб ўтади?

Тошкент шаҳрининг барча 12 та туманида 2 сентябрга қадар Мустақиллик байрами муносабати билан сайиллар ва байрам томошалари ўтказилади. Боғлар рўйхати.

Диёра Келдиёрова катта лейтенант бўлди, Улуғбек Рашитов ва Светлана Осипова эса — лейтенант
30 август 2024, 19:44

Диёра Келдиёрова катта лейтенант бўлди, Улуғбек Рашитов ва Светлана Осипова эса — лейтенант

Мудофаа вазири Париж Олимпиадаси совриндори бўлган дзюдочи Диёра Келдиёровани «катта лейтенант», таэквондочилар Улуғбек Рашитов ва Светлана Осиповани эса «лейтенант» унвонлари билан тақдирлади. Қизларга, шунингдек, «Тўмарис» кўкрак нишони ҳам берилди.

Россия Ўзбекистонга газни «мумкин қадар максимал» етказиб бермоқда — «Газпром» раҳбари
30 август 2024, 19:21

Россия Ўзбекистонга газни «мумкин қадар максимал» етказиб бермоқда — «Газпром» раҳбари

Россиянинг «Газпром» компанияси Ўзбекистонга газни «техник жиҳатдан мумкин қадар максимал даражада» етказиб бермоқда. «Қишдаги даражада. Ўтган қишда, Ўзбекистонда аномал кучли совуқ бўлганида, биз у ерни газ билан таъминлаган даражада», — деди компания раҳбари Алексей Миллер.

Диёра Келдиёрова — стереотиплар, кўйлак киймагани учун танқид ва қайнонасининг қўллови ҳақида
30 август 2024, 18:14

Диёра Келдиёрова — стереотиплар, кўйлак киймагани учун танқид ва қайнонасининг қўллови ҳақида

Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Parda podcast лойиҳасига берган интервьюсида аёл спортчи бўлиш қийинчиликлари, жамиятдаги стереотиплар ва шахсий чегара ҳақида гапирди. У, шунингдек, ўзининг қизлик ва келинлик оиласидан бирдек қўллаб-қувватлов олганини таъкидлади.

Мактаб таълими вазирлиги — 1 та мактаб қурилиши қанчага тушиши, қўшимча ўқувчи ўрни бўйича режалар ҳақида
30 август 2024, 17:32

Мактаб таълими вазирлиги — 1 та мактаб қурилиши қанчага тушиши, қўшимча ўқувчи ўрни бўйича режалар ҳақида

Мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мамлакатда қўшимча мактаблар қурилиши приоритетдалигини таъкидлади. Режага кўра, бу йил 180 мингдан зиёд ўқувчи ўрни учун мактаб қуриб битказилади. Бу учун 11 тага яқин лойиҳа бор. Шунингдек, вазирлик битта янги мактаб қурилишига қанча маблағ кетишини очиқлади.

Исроил ва ҲАМАС Ғазода болаларни полиомиелитга қарши эмлаш учун вақтинчалик сулҳ тузди
30 август 2024, 17:16

Исроил ва ҲАМАС Ғазода болаларни полиомиелитга қарши эмлаш учун вақтинчалик сулҳ тузди

Исроил ва ҲАМАС гуманитар ташкилотлар болаларни полиомиелитга қарши эмлашлари учун Ғазодаги жанговар ҳаракатларда уч кунлик танаффусга келишди. Аввалроқ ЖССТ анклавда 25 йил ичида биринчи касалланиш ҳолатини тасдиқлаган эди.

Париж-2024: Паралимпиячи Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди
30 август 2024, 16:25

Париж-2024: Паралимпиячи Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди

Париждаги Паралимпия ўйинларида енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова Ўзбекистон ҳисобига илк олтин медални тақдим этди. У ўз чиқиши давомида 28 йиллик турнир рекордини янгилади.

Шавкат Мирзиёев турли соҳа вакилларига фахрий унвон, орден ва медалларни топширди
30 август 2024, 16:21

Шавкат Мирзиёев турли соҳа вакилларига фахрий унвон, орден ва медалларни топширди

Ўзбекистон президенти мустақилликнинг ўттиз уч йиллиги муносабати билан турли соҳа вакилларига фахрий унвон, орден ва медалларни топширди. Фото.

Кубаро Ҳакимова Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича кумуш медалига сазовор бўлди
30 август 2024, 15:56

Кубаро Ҳакимова Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича кумуш медалига сазовор бўлди

Кубаро Ҳакимова пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш бўйича кумуш медаль олди. У ядрони 10,36 метрга улоқтириб, иккинчи ўринни эгаллади.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (31 август-3 сентябрь)
30 август 2024, 15:19

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (31 август-3 сентябрь)

Бешта кинопремьера, боғлардаги байрамона-кўнгилочар дастурлар, Anhor Sup Fest 2024, ярмаркалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Париж-2024: Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсида Паралимпия рекордини ўрнатди (видео)
30 август 2024, 14:58

Париж-2024: Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсида Паралимпия рекордини ўрнатди (видео)

Париждаги Паралимпия ўйинларида Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсида 5,22 метрга сакраб, мусобақа рекордини янгилади. Бундан аввалги рекорд натижа 5,07 метр эди.

Фарғонада Spark симёғочга урилиши оқибатида 2 киши вафот этди
30 август 2024, 14:38

Фарғонада Spark симёғочга урилиши оқибатида 2 киши вафот этди

Фарғона шаҳрида Spark ҳайдовчиси кескин тормоз босиши сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон симёғочга урилди. Оқибатда 4 киши шифохонага ётқизилди, улардан 2 нафари вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг